Jul 232013
 

 

Elchixona vakillari. 23.07.2013.1.

Elchixona vakillari. 23.07.2013. 2. jpg

Elchixona vakillari. 23.07.2013. 3 . jpg

 

23 июль куни  соат 20.00 да  Қарши шаҳрига  АҚШ элчихонасидан меҳмонлар ташриф буюришди. Булар Антон Купер ҳамда Мамед Аскаровлар эди. Авваламбор, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими  Америка элчихонасига улар бизга нисбатан бефарқ эмасликлари учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Шу куни АҚШ элчихонаси вакиллари биз билан ҳам учрашишди.  Суҳбатимиз асосан вилоятдаги инсон ҳуқуқлари муаммолари атрофида бўлди. Бу борада фикр алмашдик ва ўз навбатида, ўзимизни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдик. Меҳмонлар билан меҳмонхонадан чиқиб кетаётган  бир пайтимизда, Қашқадарё вилоят телеканалининг  рус тилидаги кўрсатувларини олиб борадиган журналистларидан бири интервю ола бошлади.

Уларни Америкалик меҳмонларнинг Қарши  шаҳри тўғрисида фикрлари қандайлиги билан қизиқа бошладилар. Бу савол тушунарли бўлди. Уларнинг яна бир саволлари эса, Афғонистон масаласига қаратилди. Афғонистон масаласида берилган савол каминани ҳам ўйлантириб қўйди албатта.  Антон Купер ҳам имкон даражасида бироз тушунтириш бериб ўтди. Шундай қилиб, Қашқадарёлик ҳуқуқбонлар ўтказган бу кун мазмунли бўлди. Америка элчихонаси вакиллари мени ва Нодир Ахатовни уйимизгача кузатиб қўйишди.

Гулшан Қораева

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

 Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 23- июль, 2013-йил.