May 102013
 

 

Қарши томонларда ҳам Қора никоблилар (маскалилар) бор. Яқинда, аниқроғи бундан бир ҳафтача олдин биз томонларга ҳам ўша “қора никоблилар” оралабди.
Айтишларича, Қарши шаҳрининг С. Усмонов (олдинги Рабочая) кўчасида
бундан тахминан тўрт кунча аввал Сардор исмли йиитнинг уйини қора никоблилар
босибди. 1990 йилда туғилган бу йигит Россиядан қайтиб келганига 10
кун бўлган экан. Энг “хавфлик ва хатарлик” томони шуки, у номозхон,
диндор йигит экан.

Сардорнинг қўни – қўшнилари унинг  Россияга пул топиш илинжида,
ишлагани кетганлигини ва бир йилча  ишлаб, сўнг уйига қайтганлигини
айтишади. Қора никоблиларни кўрган оддий аҳоли эса қаттиқ қўрқиб
қолган ҳам экан. Шу йилнинг апрель ойи охирида Қарши шахар ИИБ
бошқармаси ходимлари кўчаларда мониторинг ўтказишди. Бу тахминан 27 апрель куни эди. Мен билан гаплашган ИИБ ходими баьзи саволларни берди.

“Россияга кетганлар борми?”- дейди ходим.
“Нима учун сизларни қизиқтираяпти?”-  саволга савол билан жавоб қайтараман.
“Одам савдосига қарши ахборот марказига киргизиб қўйилади бу?”- дейди
ИИБ ходимларидан бири. ИИб ходимлари 17 апрель куни Нодир Ахатов
яшаётган кўчаларга бўлишган экан. Бу ҳақда Нодир Ахатов билдирган эди.
Нима учун бунақа мониторинг ўтказаётганларининг сабаби ойдинлашгандек
бўлди. Эндинги навбатда Россиядан келганларни қамоққа олиш бошланадиган кўринади.

Россияга ишлагани кетганлар огоҳ бўлишлари шарт менимча. Улар ватанга
келишлари билан янги “сюрпризларга” дуч келишлари мумкин. Россияга
кетганлар руйхати ахборот марказига киргизилган. Ҳукуматнинг
қилаётган ишини сира тушуниб бўлмайди. Расмийлар Ўзбекистонда
террорчиликда айбланганлар рўйхатини тузиб, уни  қайсидир бир
мамлакатга  бераётганга ўхшайди.  Қайсидир бир мамлакат махсус
хизматларими ёки бошқа бирор органми, бу каби маълумотлар билан
қизиқади ва табиийки, бу каби таҳлилларни улар молиялаштиради ҳам. Анти
террор кампаниясими ёки бошқа кўринишдами у.  Ўйланиб қоламан: бу
рўйхатни кўрган мамлакатдагиларнинг бошлари қотмасмикан? Бу
Ўзбекистонда оддий меҳнаткаш ёки шунчаки ўз ҳаётини яшаётган инсонлар
қолмаганми, террорчи дегани бунча кўп бўлмаса бу ерда деган савол
туғилмайдими?

Масаланинг бу томони бизникиларнику қизиқтирмаслиги аниқ, лекин нариги
томондагиларни қизиқтирмаслиги ажабланарлик.


Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

 10-май, 2013-йил.