May 042013
 

 

 

Бугун эрталаб узоқ давом этган касалликдан сўнг таниқли ҳуқуқбон,мухолифатчи Бахтиёр Ҳамроев вафот этди. Бахтиёр Ҳамроев Ўзбекистон мустакиллиги учун,ватанимизда эркинлик ва демократия принциплари ўрнатилиши учун кураш олиб борган эди. Бахтиёр Ҳамроев Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Жиззах вилояти бўлими раиси сифатида 1996 йилдан бери фаолият олиб борди. Биз Бахтиёр аканинг сафдошлари,марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Бахтиёр акани Оллоҳ раҳматига олсин,қабрлари нурга тўлсин.

 

 

Сафдошлари:

 

Абдужалил Бойматов

Носир Зокир

 

Гулбаҳор Тўраева

 

Гулшан Қораева

 

Нодир Ахатов

 

Зоҳиджон Зокиров