Apr 112013
 

 

Наманган шаҳрининг жуда кўп жойларида сув хавзалари, сойларда,
заканларда балиқ овловчилар сони борган сари кўпайиб бормоқда. Бу
албатта яхши, ҳар қалай инсон бир оз дунё ғам ташвишларини унутиб
табиат қўйнида дам олади. Камина ҳам шулар тоифасидандир, гоҳида дам
олиш учун балиқ овлагани дарёларга , заканларга бораман. Аммо
юқоридаги манзаранинг аксини хам учратишингиз мумкин.


Мен ҳар сафар балиқ овлагани чиққанимда Азамат ака деган бир киши ҳар
замонда чиқиб туради. У киши асли шофёр. Азамат ака яқинда бўлган бир
нохуш холатни менга гапириб берди.

– Бахор фаслининг бошланиши эди.
Мен ариқ бўйида қармоқ ташлаб балиқ овлаётган эдим. Шунда мендан 200
метр нарида тўрт киши қўлбола двигатель ёрдамида ток билан балиқ
овлаётганини кўрдим. Мен шу заҳотиёқ милиция ходимларига хабар бердим.
Лекин уларга қўнғироқ қилганимда бепарволик билан хотиржам жавоб
бериб, одамни тенгсамас эдилар. Ахири уларни келишларини талаб
қилганимдан сўнгина,  браконьерлар ишини бажариб бўлганидан сўнг етиб
келишди. Мен браконьерларни ишлатган 35 метрлик кабелини қўлидан тортиб
олганимни, воқеа тавсилотларини бирма бир гапириб бердим.  Улар
бепарво. Шунда менинг жаҳлим чиқиб уларга “агар мен бандитни ушлаб олдим
ёки террорчини ушлаб олдим десам сизлар зудлик билан етиб
келардиларинг. Одамнинг ҳаёти сизларга бир тийин” деб койиб
бердим.”-деди.
Азамат ака милиция ходимларининг бундай ишларга бепарволигини хафа
бўлиб, куйиниб гапириб берарди.


Дархақиқат браконьерлар табиатни , сувдаги жониворларни нобуд
қилишмоқда. Ўзбекистон қонунларида эса табиатни мухофаза қилиш давлат
тасарруфида эканлигини ёзиб ўтилса хам браконьерларни ушлашда милиция
ходимлари бепорволиги инсонни ачинтиради. Азамат ака ўз фикрларини
куйиниб гапирар экан,ҳар бир сув хавзаларига, дарёларга , заканларга
қўриқчилар қўйилиш кераклигини куйиниб гапирар экан,браконьерларга
хозирги кунда фақат жарима тўлаш ва маъмурий чора кўрилиб 15 суткагача
қамоқ жазоси белгиланиш билан кифояланиб қолинаётгани нотўғри эканини
айтди.  Ҳақиқатда ҳам браконьерлик қилганларни хусусан қўлбола ток
ишлаб чиқарувчи двигатель билан ушлаётганларга нисбатан қатъийроқ чора
кўрилмаса бўлмайди. Чунки бизга етиб келган маълумотларга қараганда
ток билан балиқ овлаш баъзи фожеаларга олиб келмоқда. Бу ҳақдаги аниқ
маълумотларни кейинги ҳабарларимизда ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

 11-апрель, 2013-йил.