Mar 162013
 

Тараққиёт партияси нималар билан машғул?
Партия  Марказий Кенгаши аъзоси Абдужаббор Исмоиловга шу савол билан мурожаат этиб, бошлаган суҳбатимиз, кўпчилик йўллаётган саволларнинг ўзаги эди.

Жавоблар ҳам албатта эзгу ишлар сари дадил одимлар отилаётганидан дарак берди. Қувончлиси шундаки, партиянинг рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин, деган мазмунда Ўзбекистон Адлия вазирлигидан расмий жавоб олингани, дейди биз билан суҳбатда Абдужаббор Исмоил.

Дарвоқе,  Тараққиёт партияси фаоллари яна бир хайрли ишга азму қарор қилишган.
Яъни,  келаётган 2013-2014 янги ўқув йилида 20 нафар ўзбекистонлик юртдошларни олий ўқув юртларида таълим олишлари юзасидан барча сарф-ҳаражатларни ўз зиммаларига олишмоқчи.

Азиз Замондош ТВси кўрувчилари минг марта эшитгандан бир бор кўрган яхши, дейишган. Келинг, яхшиси,  Абдужаббор Исмоил билан суҳбатимизни тинглаб томоша қилингда, хулосани ўзингиз ясанг

 


Абдужаббор Исмоил билан Ризо Обид суҳбати. 2013 03 15