Feb 082013
 

Ўтган асрнинг 1990-97 йилларидан бери вилоят хокими Тўлқин
Жабборовнинг оғзаки буйруғи билан барча йўловчи ташувчи транспорт
ҳайдовчиларини ихтиёрий-мажбурий тарзда шаҳар Г.А.И идорасида тунги
навбатчиликка жалб қилинган эди.Бу холат 2004 йилгача давом этган эди.
Бугунга келиб яна бу ҳолат такрорланмоқда. 6 февраль кунги бўлиб
Наманган шахар ИИБ бошқармасига қарашли  “ЙХХ” бошқармаси томонидан
ўтказилган рейд  олдинигилардан  сал бошқачароқ бўлиб ўтди.
Ўтган йили тахминан сентябр ойларида вилоят хокимининг оғзаки буйруғи
билан барча йўловчи ташувчи  “Дамас” русумли автомобилларни ахолига
хизмат қилишларини ман қилишганди. Унинг ўрнига “Нексия” русумли
автомобилларга рухсат берилганди.


Ўз исмини айтмасликни илтимос қилган бир хайдовчининг бизга маълум
қилишича хозирга келиб вилоят хокимининг буйруғига асосан барча
йўловчи ташувчи  “Дамас” русумли  автомобилларни шаҳар ГАИ идорасига
тунги навбатчиликка мажбурий равишда жалб қилинмоқда экан.

Биз ушбу муаммо юзасида ГАИ ходимига мурожаат қилдик, унинг айтишича
ҳозирги кунда “Дамас” русумли автомобилларни линиядан олиб
ташланганлигини, бу вилоят хокимини буйруғи, аммо “Дамас” русумли
автомобиль хайдовчилари кейинги пайтларда ўзбошимчалик билан йўловчи
ташиб юришганларини айтиб ўтди. “Ўзбошимчаларни шундай жазолаш
керакда” деб айтди.

Бир “Дамас” ҳайдовчининг бизга маълум қилишича бу ҳайдовчиларни  тунги
навбатчиликка мажбурий равишда жалб қилинишининг асл сабабини
қуйидагича тасвирлаб берди.
Хисоблаб қараганда “Дамас” русумли  автомобиллар йўловчи ташиса 8 одам
олиши мумкин экан. Ҳозирги кунда “Нексия” автомобиллар сариққа бўятиб
фаолият олиб бормоқда, агар улар одам олса 4 одам олади. Агар “Дамас”
автомобили Наманган шахрининг марказига “ЧОРСУ”даҳасигача бир марта  8
одам ташиб борса 1000 ёки 8000 сўм ёки ундан кўпроқ олади.
“Нексия” русумли автомобиллар бир марта бориши  1500 сўм олади.
Ҳозирги кунда ҳеч ким “Нексия” русумли автомобилга чиқмайди ,чунки
1500 сўмдан юришга чўнтак кўтараолмай қолган.

Ўзбекистон республикаси қонунларида ҳусусий мулк давлат томонидан
кафолатланиши айтилган.Ҳужжатларни олиб, сўнгра идораларга тунги
навбатчиликка жалб қилиш ҳам ноқонуний ҳисобланади. Фуқароларни қонун
билмаслигини ва қўрқишини тушуниб  , нохақсизлик қилишлари ҳеч бир
давлатнинг қонунларида йўқ.
Милиция ходимлари ҳам Давлатимиз органлари хисобланади.
Конституциямизда айтилганидек, Давлат органлари, фуқаролар ва
мансабдор шахслар қонунга мувофиқ иш юритадилар. Қонун бузилишига йўл
қўйилмайди” деб ёзилган.
Афсуски кейинги кунларда милиция ходимлари жуда кўп хатоликларга йўл
қўйишмоқда.

8-февраль, 2013-йил.

 

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.