Feb 062013
 

Ўзбекистон мустақил мамлакатга айланганидан бери Совет ўтмишининг
баъзи анъаналаридан воз кеча олмаяпти ёки кечишнинг иложи йўқ.
Шанбаликлар ва металлалом йиғиш ўша Совет ўтмиши давридан қолган
хотиралар жумласидандир. Ҳозирда Қарши шаҳридаги мактаб ва колледж
ўқувчиларига металлалом йиғиш топширилган ва ҳар бир синфга давлатга 300
килограммдан темир-терсак йиғиб беришга вазифалантирилди.

Ўзбекистон шароитида темир-терсак топиш  анқонинг уруғини топиш билан
баробар. Илгаригидек, ҳар, ҳар жойда темир буюмлар занглаб ётиши
кузатилинмайди. Қолаверса, ҳар бир парча темир ҳар рўзғорнинг ўзида
азиз бўлиб қолди. Айниқса, газ танқислиги боисидан аҳолининг
кўпчилиги ўша металлаломга асқотадиган темир-терсакдан ўтин печкалар
ясатиб олишмоқда. Яъни, темир халқнинг  ўзидан ортмайди. “Темир топсанг
тепиб ўт” деган ўзбек мақоллари ҳам унут бўлиб кетган.

Ҳукумат темир-терсак йиғишдаги қийинчиликлар масаласини тушунди
шекиллик, шу сабаблик ҳам темир ўрнига  пул  йиғиб олинаяпти, 5000
минг ёки 6000  сўмдан.

Жуда кўпчилик ота-оналарнинг қўлида эса пластик карточка, уни нақд
пулга айлантириш эса муаммо туғдираётганини айтишмоқда.

“Нима қилишга хайронман, металлаломга пул топиб бериш керак, аммо
менда нақд пулнинг ўзи йуқ. Металлалом  оладиган жойларини пластик
картичка ўтказадиган қилиб қўйса бўлмайдими давлат”, – дейди қаршилик
оналардан  бири.

Металлалом йиғиш собиқ иттифоқ давридан  қолган  мерос дедик. Аммо бу
вазифани уддалаш жуда қийин. Бундан бир неча йил аввал металлалом йиғиш
бошлаган вақтда мактаб ўқувчилари канализация қопқоқларини металлаломга
топшириб юбориш ҳоллари ҳам кузатилинганди. Бунинг натижасида эса очиқ
канализациялар атроф муҳитга кўланса ҳид ва хавф солди. Бу аҳолининг
норозилигига сабаб ҳам бўлганди. Болалар темир-терсак топиб беради
ёки ота-оналар пул йиғиб беради. Мана шунақа мажбуриятлардан аҳоли
безиб қолган, лекин осмон узоқ, ер қаттиқ.

6-февраль, 2013-йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси