Dec 172012
 

Гулшан Қораева – қаршилик ҳуқуқ ҳимоячиси

17.12.12 18:53

Гулшан Қораевани судлашди ва шу заҳоти авф қилишди!

Қарши шаҳар суди ўтган жума куни судланувчи Гулшан Қораевага амнистия қўллади, унга уч йил қамоқ таҳдид солаётган эди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ)нинг Қашқадарё вилояти бўйича рахбари Гулшан Қораева Жиноят кодексининг икки моддаси – 139 («Туҳмат») ва 140 («Ҳақорат»)да айбланган эди.

“Сўнгги пайтларда авж олдирилган менга қарши таҳдидларни ҳисобга олганда, суднинг қарори ўта инсонпарвар кўринади”, – дея изоҳ беради Қораева.

Унинг сўзларига кўра, 13 декабр куни у судга отланган, бироқ иккинчи уринишдан кейингина ичкарига кира олган. Маълум бўлишича фақат унигина кутиб туришган ва судья Отабек Мустафоев шу заҳоти мажлисни бошлаган.

Қораева судда ўзининг айбсизлигини айтган ва унга қарши айблов ва исботларнинг қай тарзда уйдирилгани, тергов эса унга нисбатан ноҳақ бўлгани тафсилотларини гапириб берган.

Шундан сўнг судья Мустафаев Қораевани, 5 декабр куни Олий Мажлис сенати томонидан Ўзбекистон Конституциясиниг 20 йиллиги шарофати билан эълон қилинган амнистияга «тушириш» ҳақидаги қарорини чиқарган.

«Мени қўллаб қувватлаган барчага, катта раҳмат! – дейди Қораева. – Ўйлайманки, айнан шу қўллов, суд тазйиқларининг тўхтатилишига ёрдам берди».

Жиддий «жазоламоқчи» бўлишган эди

Қораевага қарши жиноий иш қўзғатишгани ҳақида у шу йилнинг 27 сентябрида, унинг уйига милиционерлар келиб, уни шаҳар милиция бўлимига олиб кетишганида билди.

Қарши шаҳар милицияси Қораевани, униннг қўшниси Ойдин Ортиқова ва Барно Адабеваларни “фоҳишалар” дея туҳмат ва ҳақорат қилишда айблаган.

Қораеванинг фикрича, бошиданоқ, уни ҳуқуқ тартибот идоралари “буюртма” қилишгани яққол кўриниб турган.

Қўшнилар Қораеванинг айбига далил сифатида ЎИҲЖ сайтидан олинган, қолбакилаштирилган мақолани тақдим қилишган – унга компьютерда ишлов бериб, уларнинг шаънига бир икки ҳақоратли сўларни қўшиб чоп қилиб олишган.Милиция ушбу мақолалар асосида жиноий иш қўзғатган, гарчи Қораева илгари судланмаган, ва қонун бўйича туҳмат ва ҳақорат бўйича олдин маъмурий тартибда жавобгарликка тортишлари керак эди.

Uznews.net

 

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&sub=top&cid=3&nid=21619