Dec 112012
 

«Бизни овозимизни бўғишга йўл қўйманг!»

Кеча –10 декабр куни,эрталабки соат 09 дан соат 10 гача,“Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракатининг АҚШдаги фаоллари АҚШ пойтахти бўлмиш Вашингтон шаҳрида жойлашган  ва  АҚШ  Президентининг қароргоҳи  ҳисобланмиш Оқ  уй олдида пикет ўтказишди. Пикетчилар «Обама маъмурияти бизга эркин матбуот беринг!»,«Бизни овозимизни бўғишга йўл қўйманг!» каби талабларни илгари суришди.Шундан сўнг пикетчилар Ўзбекистон Республикасининг Вашингтондаги элчихонаси олидига  бориб,у ерда ҳам  соат  11 дан 12 гача  пикет ўтказишди. Улар «Барча сиёсий маҳбусларга озодлик!»,  «Ўзбекистондаги “Бирдамлик” фаолларига тайзиқлар тўхтатилсин!»,

 

«“Бирдамлик”нинг Ўзбекистондаги раҳбари Малоҳат Эшонқулова,Саида Қурбон,Валерий Назаров ва бошқалар озод қилинсин!»,«Каримов кетсин!»,«Биз демократия истаймиз!» каби талабларни илгари суришди.

Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати бундан буён ҳам,турли нозўравон усулларни қўллаган ҳолда,Каримов режими билан курашни давом эттиришини маълум қилади.

«Бирдамлик»  Халқ Демократик Ҳаракатининг матбуот маркази.

http://birdamlik.info/?p=25566#more-25566