Dec 082012
 

Ҳуқуқ фаоли Малохат Эшонқулова хибсга олинган

Сўнгги янгиланиш 8 декабр 2012 – 10:53 GMT

 

Хабарларга кўра, кеча 7декабр соат 16 ларда Самарқанд вилояти, Оқдарё туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Малоҳат Эшонқулова ҳибсга олинган.

Малоҳат Эшонқулова ва “Бирдамлик ” ҳаракати аъзолари биргаликда бугун Конституция куни муносабати билан пикет ўтказишни режалаштиргани айтилган эди.

Яна ушбу мавзуга оид

Алоқадор мавзулар

Ҳуқуқ фаолининг турмуш ўртоғи бизга айтишича, кеча кечки пайт Малоҳат Эшонқулова ва қизи Зарнигор кўчада хавфсизлик ходимлари томонидан ушлаб олиб кетилган.

Ички ишлар бўлимида бир неча соат давомида ушлаб, алоҳида сўроқ қилинган. Малоҳатнинг ёнида мавжуд техник жиҳозлари, ҳужжатлари олиб қўйилган.

Эшонқулованинг турмуш ўртоғи милиция ходимлари ўзининг 16 ёшли қизига қилган қўпол муомаласидан қаттиқ ранжиганини айтади.

Шунингдек, хотини ва қизининг айни пайтда қаердаликлари номаълум эканини билдирди.

 

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2012/12/121208_cy_uzbek_human_rights.shtml