Nov 162012
 

Қаршида изғирин кунлар бошланди.Ахолининг ваҳимаси қишдан қандай чиқиш
бўлиб қолмоқда
Баьзиларда  газ бор, аммо газ счётчигидан ўтмайдиган хонадонлар ҳам
бор.  Газ трубаларидан ўтаётган газга  тахминан 2 соатларда чой
қайнайди.Харна бўлсада, қайнайди.
Ўтган йили  баьзи махалладошларимиз анча пул сарфлаб газ қувурини
тортишган эдилар.Ҳозирги кунга келиб,бизнинг холатимизга тушиб
қолишганини айтишмоқда.
Уйларни иситиш учун газ йўқ.Бир савол хаммани ўйлантираяпти.Уйини
исита олмаган ахолига  йўқ газ учун пул ёзиладими ёки
ёзилмайдими?Ҳамма гап шунда.
Бечора халқ емаган сомсасига” единг”деган сўздан безор бўлиб, ваҳимага учраган.
Халқ дардини кимга айтсин-у,уни ким  эшитади?
Соғлик- омонлик бўлиб,қишдан тут пишиғига етиб олсак,марра бизники бўлади.
Ҳамма гап қишдан чиқишда! Ким қандай чиқади, хозирча бу қоронғу.
Қишдан муаммосиз чиқадиганларам бор орамизда буни ҳам йўқ деб бўлмайди.
Эндинги навбат  электр энергия етказиб берувчи трансфарматорларимиз
дош беришида.
Ҳозирги кунда ахоли ёппасига уйини иситиш ва овқатини пишириш учун
светдан фойдаланмоқда.
Сабрли халқимиз худо хохласа, бу қийинчиликларни кўрмагандай  енгиб
чиқади.Ахир айтишганку “40 йил қирғин- барот бўлса хам,ажали етган ўлади”!

 

16 ноябрь, 2012 йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.