Nov 142012
 

Дунё ўзбекларидан бир мисол: Ғарбда яхши яшаб келиб, Она Ватанда азоб ва хўрликка учраганимдан афсусдаман

Муаллиф Чоршанба, Ноябрь 14th, 2012

ЎХҲ сайти таҳририятига кўплаб мактублар келади. Уларнинг аксари ватандаги ва хориждаги юртдошларимиздан бўлса, баъзилари хорижий давлатлардаги миллатдошларимиздан келган. Қуйида эътиборингизга ҳавола этаётганимиз мактублар ўтган асрда Туркистондан ҳижрат этган  ўзбек муҳожирлари авлоди, Мустақиллик шарофати билан Она Ватани ривожига ҳисса қўшиш умидида Ўзбекистонга сармоя ётқизган хориждаги ўзбекларимиздан бирининг арзномаларидир.

Ушбу арзномаларнинг бири Ўзбекистон президенти И.Каримовга, яна бири Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчисига йўналган. Мактублар шаклан гарчи исломий одоб ва ҳурмат-эҳтиром доирасида ёзилган бўлса-да, аммо мазмунан бугунги Каримов режими ва унинг сиёсати нафақат мамлакат фуқароларига қарши, балки Ер юзидаги ўзбекларнинг барчасига қарши очиқ душманона эканини очиб беради.

ЎХҲ таҳририяти

 ***

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВга

Тошкент шахри Шайхонтохур тумани, Алишер Навоий кучаси, 16-уй 18-хонадонда яшовчи, миллати – ўзбек, чет эл фуқароси Мухаммад Шокир Хубий Туркистонийдан

 

АРЗНОМА

Мухтарам ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ!

Мен Мухаммад Шокир Туркистоний, миллатим – ўзбек, ёшим олтмишдан ошган, Ғарб дунёларида таълим олиб, хуқуқшунос ва криминалистик илмларига олий даражада эгаман.

Ўзбекистон Республикасининг истиқлоли, авваламбор, Аллоҳ Таборак ва Таолонинг лутфу-марҳамати билан, қолаверса, бу улуғ неъматга сабаб булган Сиздек миллатпарвар бир инсоннинг барокати билан, биз каби ватан тупроғини кўришга ва ўпишга хасратда юрган ватандошларнинг кўнглимизни тоғдек кўтарди. Ва Она Ватанимизга қайтишга умид уйғонди. 1992 йил Сизнинг Саудия Арабистонига қилган  тарихий сафарингизда муқаддас Мадинаи Мунаввара, Маккаи Мукаррама ва Жиддаи Шарифда бўлганингизда, биз ватандошларни бирма-бир бағрингизга босиб, меҳр ва шафқат кўрсатиб, бизга шундай деган эдингиз:

АЗИЗ ВАТАНДОШЛАРИМ! OНА ЮРТИНГИЗ МУСТАҚИЛ БЎЛДИ. КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ БЎЛГАН ЎЗБЕКИСТОН СИЗ КАБИ ВАТАНДОШЛАРДАН БИР ПАРЧА ПАСПОРТИНИ АЯМАЙДИ. ЖАННАТМАКОН ЮРТИНГИЗГА КЕЛИНГ, ХОҲЛАСАНГИЗ САМАРҚАНД, ХОҲЛАСАНГИЗ БУХОРО, ХОҲЛАСАНГИЗ ФАРҒОНА-Ю МАРҒИЛОНДА ЯШAHГ. ПУЛИНГИЗ БЎЛСА ҲАМ КЕЛИНГ, БЎЛМАСА ҲАМ КЕЛИНГ”, деган муборак сўзларингизга соатларча қарсаклар чалиб, шахсан менинг ўзим хурсандчиликдан кўз ёшларимни тута олмаган эдим.

 

Муҳтарам одил Юртбошимиз ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ!

Шундан кейин мен биринчи ўзбек ватандошлар фарзанди сифатида шошилиб, Ғарб дунёларида пешона терим билан, она сути каби ҳалол топган юзмингларча АҚШ долларимни яхши ният билан, баҳоли қудрат Сизнинг сиёсатингизни қўллаб-қувватлаб, инвестор сифатида ватанимга олиб келдим. Ватанга келганимдан кейин Сизнинг қилган ваъдаларингизнинг юз фоиз тўғри эканига амин бўлдим. Чунки хокимият тарафидан менга барча шароитлар яратиб берилди. Мен эса яратиб берилган имтиёзлардан фойдаланиб, 1996 йил устозим ва қадрдоним, Ўзбекистоннинг хурматга сазовор бўлган шоир ва қахрамони муҳтарам Эркин Воҳидовнинг ўғиллари Хуршид Воҳидов билан “Олтин камалак” номли қўшма корхона тузиб, 2002 йилга қадар Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида шўролар пайтида чўчқахона бўлган, вайрона, хароба ва ташландик корхонани сотиб олиб, Мамут қишлоғидаги ушбу ташландиқ жойни олти йил мобайнида таъмирлаб, жаннатмаконга табдил килиб, у ерда ўз қўлларим билан икки минг донадан кўпроқ мевали дарахтлар экиб‚ боғу-роғ барпо қилдим. Гул ва дарахтларга сув бериб, дуосини олдим. Ушбу жойнинг бир қисмига паррандачалик махсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида Германиядан замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатдим ҳам. Шунингдек, қишлоқнинг бир қанча ишсиз кишиларига иш жойлари яратиб бериб‚ қишлоқ болаларининг дам олиш ва соғлиғини тиклаш мақсадида катта ховуз барпо этиб‚ фойдаланишларига топширдим. Мен Юртимга пул топиш мақсадида эмас, балки Сизнинг сиёсатингизни жон деб қўллаб-қувватлаб, керак бўлган тақдирда жаннатмакон юртимиз учун жонимни ҳам ва бугунлик кунда ҳорижда ватан ишқида ёниб яшаётган фарзандларим жонини-да Ватан йўлида ҳар қандай хатар йўлида қалқон за қурбон килиш ниятида Она Ватанимдан бир қарич қабристонга мушарраф бўлиш ниятида, қанча умидлар билан келган эдим.

Эндигина иш бошлаётган пайтимда, минг-минг афсуски‚ ғаразли шахслардан бир қанчаси тадбиркорлик фаолиятимга аралашиб, қилган барча меҳнат машаққатларимни барбод ва яксон килиб, банкротга учратмоқчилар. Шу ўринда мазкур ғаразгўй шахсларнинг айримларини айтмасам бўлмас:

1. 120000 АҚШ доллар Низом жамғармаси бўлган корхонамга 10 фоиз шерик бўлган Ўзбекистон тарафидан муовиним Умаржон Насриддинов ва унинг ишончли вакили адвокати Жамила Ахмедова;

2. Менинг тадбиркорлик фаолиятимга аралашгани ва ноқонуний хатти-харакатлар устидан аввалбошда унинг кимлигини билмай, судга берганим таржимон Ғайрат Кароматов;

3. Ғаразли ниятларидан хабардор бўлиб, ишдан бўшатганимдан кейин аламзада холатда ўзимга қарши ноқонуний ҳаракатлар қилаётган собиқ адвокатим Зокир Шокиров ва қонуний вакилим Валижон Қорабоев.

Ушбу ғараз ниятли шахслар аламзадалик йўли билан, Сиз тарафингиздан менга яратиб берилган барча  имтиёзларни қалбаки хисоблаб ва менга  тегишли ишларни давлатнинг конуний идоралари ва органлари тарафидан текширилиб ва ижобий баҳо берилганига қарамай‚ қўлимда мавжуд бўлган қонуний гувоҳномаларим ва ҳужжатларимни бесабаб тортиб олиб, зўравонлик ва ғайриқонуний йўллар билан, шахсий мол-мулкимга банд солиб, қонунга зид равишда сиртимга тепиб, мени депортация килиш ниятидалар. Бугунги кунда Саудия Арабистони Мадинаи Мунаввара шаҳрида оилам ва фарзандларимнинг  ризқу насибаси кесилиб, қуруқ нонга ҳам муҳтож бўлиб қолдилар.

Зоти бобарокат, мухтарам Президентимиз

ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ КАРИМОВ!

Шунингдек, жарроҳлик йўли билан бир буйрагим олиб ташланган, ногирон кимсаман. Бундайин машмашалар туфайли қон босимим кўтарилиб, дори-дармон олишга ҳам қурбим етмай қолди, бу ёшга қадар Ғарб дунёларида яхши яшаб келган бир инсон, бугунлик кунда ватанимнинг орзу армонлари билан узоқ жойлардан келиб, эркинликка қовушган пайтимда, азоб ва хўрликка учраганимдан афсус қиламан.

Мухтарам Юртбошимиз!

Сизнинг одиллигингизга шахсан ўзим минг бора аминман‚ Чунки хозирги кунда Тошкент шахар фуқаролик судида кўрилаётган ишим бўйича‚ шахсан шаҳар судининг раиси 3.Худойқулов ва Раёсат процессига шахсан иштирок этган Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиевнинг одилона ҳаракатларидан мен жуда ҳам миннатдорман. Фақатгина юкорида зикр қилинган ғаразли шахсларнинг чалғитма ва қонунбузарлик йўллари билан мени шу яқин кунларда сабабсиз ватанимдан депортация қилиш ниятлари ва Ўзбекистон инвестор сифатида олиб келган ҳалол молу-мулкимни шайтоний мақсадлари билан ўзаро бўлиб олмоқчи эканларидан жуда ҳам безовтаман. Ушбу ёзган сатрларимни кўз ёшларим билан ёзиб, менга фақатгина қонуний ёрдам кўрсатишингизни илтимос қиламан.

Камоли эҳтиромлар билан,

Муҳаммад Шокир Туркистоний

***

Ўзбекистон республикасининг Саудия арабистонидаги фавқулодда элчиси, муҳтарам АЛИШЕР ҚОДИРОВИЧ жанобларига

АРИЗА

Менким,  Ўзбекистон республикаси фуқароси Муҳаммад Шокир Хўбий Туркистоний,  авваламбор,  ҳамма нарсадан бурун сиз ва оилангизга соғлик ва муваффақиятлар тилаб қоламан.  Ва сизни безовта қилганим учун узр сўрайман.  Мартабангизни бундан ҳам баланд бўлишини Аллоҳ таборак ва таолодан тилаб қоламан.

Менинг сизга тушунтириб ёзаётган ушбу аризага эътибор бериб,  марҳамат қилаётганингиз учун яна бир бор қалбимдан ҳурматларимни изҳор этаман.

Менинг тафаккуротимча,  сизга йўллаган мурожаатим билан ҳурматли юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов жанобларига мурожаат қилишим ўртасида фарқ бўлмаса керак.  Чунки сиз ва элчихонада турли вазифага эга бўлган ҳамкорларингиз муҳтарам президентимизнинг вакиллари ҳисобланасизлар.

Сизнинг ёрдамчингиз Мансуржон билан чоршанба куни (2012 йил 29 феврал) соат 14ларда гаплашган пайтим жаноблари менга ўз ҳақимда батафсил ёзинг,  деб марҳамат қилдилар.  Мен эса Мансуржон укам билан гаплашиб туриб,  у кишининг заковатларини сездим.  Худо хоҳласа,  у киши ҳам сизга ўхшаб баланд мартабаларга эга бўладилар.  У кишининг сўзларидан руҳланиб,  мен сизга ушбу аризамни ёзяпман ва унга бир неча ҳужжатларни илова қилаяпман.

Муҳтарам элчи жаноблари!

Мустақилликдан кейин мен биринчи хорижий ватандош бўлиб Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган эдим.  Лекин,  афсуски,  бир неча тамагир,  порахўрлар сабабли фуқаролик ҳужжатлари қўлимга тегмай қолаётир.  Воқеа тафсилоти қуйидагича:

1994 йил ҳурматли юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич жанобларининг ваъдаларига биноан тегишли идораларга мурожаат қилиб,  мен аслида ўзбек эканимни ва ўзбек ватандошлиги,  фуқаролигининг расмий ҳужжатларини қўлга киритиш учун ҳаракат қилдим.  Ўша йилларда Тошкент шаҳри милиция раҳбари бўлган,  марҳум генерал Комилжон Ғафуровнинг шахсий қабулхоналарида ўз қўлим билан аризани марҳум жанобларига топширдим.  Кабинетларида менга ҳурмат кўрсатиб,  ўша замон шаҳар ОВИР бошлиғи бўлган шахс,  адашим Шокир ака менга шундай дедилар:  «Сизнинг аризангизни қўшнилар билан кўриб чиқамиз ва сизга натижани билдирамиз».  У жаноб «қўшни кишилар» деб миллий хавфсизлик хизмати ходимларини назарда тутганди.  Бир қанча кун ўтгандан кейин Шокир ака (иншооллоҳ у киши ҳаёт бўлсалар керак) менга қўнғироқ қилиб,  мени идораларига таклиф қилиб,  мени табрик қилиб,  яхши хабар бердилар.  Бу қатнаган пайтларимда давлатимиз сиёсий шарҳловчиси,  менинг самимий дўстим,  марҳум Турсун Қоратоев ҳамиша мен билан бирга эди.  Бу сўзларни исботлаш учун илоҳим у замонларда ОВИР бошлиғи бўлган Шокир ака ҳаёт бўлсинлар!  Омин.

Муҳтарам полковник Шокир ака (мен фатнилиясини билмайман) капитан Зоҳид ака деган бир ходимларини менга қўшиб бериб,  «Шокир ака,  сир республиканский ОВИРга бориб,  ватандошлик ҳужжатларини олинг»,  деб менга ҳурмат кўрсатдилар.  Ҳақиқатдан ҳам, республиканский ОВИРга борганда ўз кўзим билан документларни кўриб,  жуда ҳам хурсанд бўлдим. Зоҳид ака ўша кунининг аср пайтларида бир учрашишни менга таклиф қилиб,  документларни менга бермадилар.  Ўша пайтлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур милицияси бошлиғи,  полковник Асқар ака деган ва унинг ОВИР бўйича ходими Ҳамидулло Қадамбоевич деган шахслар эди.  Зоҳид ака деган капитан йигит:  “Документингизда камчилик бор” деб,  уни тузатиш учун 4000 АҚШ доллар “соққа” талаб қилдилар.  Мен ниҳоят хафа бўлиб,  у кишининг талабларини рад қилдим.  У ватандошлик президентимиз қарори асосида менга берилган эди.  (Лутфан илова қилинган қоғозлар ичидаги ҳокимият қарорида зикр этилган “фуқаро” калимасига эътибор беришингизни сўрайман).

Ҳаётимда биринчи мартаба “соққа” калимасини она ватанимда эшитдим.  Мен эса “соққа” маъносини кичкинтойлар ўйнайдиган шиша тўпчалар,  деб ўйлар эдим.  Афсуски,  мен у пайтда “соққа” маъносини билмас эдим,  бу порахўрлар порани “соққа” дер экан.  Мадинаи мунавварадан табаррук деб жиндек кийим-кечак ва хурмо полковник Асқар акага ва Зоҳид акага бердим.  Ундан кейин менинг ҳушёр ва пишиқлигимни кўриб,  у шахслар бошқача бўлиб,  мени ёмон кўриб қолдилар.

Ушбу сатрларда сиз муҳтарам элчи жанобларига қоғозга қараб эмас,  балки юрагим ва миямдан илҳом олган ҳолда ҳақиқатни ёзаяпман.  Яратган Парвардигор ўз азиз китобида шундай деган. Ояти кариманинг маъноси шундан иборатки,  “Ҳар бир жон ўлимни татийди».  Худога шукрки,  мендан ҳам кўпроқ қонун биладиган ўғлим Файсал (35 ёш) ва Фаҳд (30 ёш) мавжуддир.  Ҳаёт тажрибаси ҳаммамизга шуни кўрсатадики,  ҳақиқат юз йилдан кейин ҳам бир хил чиқади.  Мен тўғри гапиришни кўпроқ Германияда ўргангарман.

Ҳурматли элчи жаноблари!

Шуни ҳам сизга билдирмоқчиманки,  агар у “соққа” талаб қилганлар тегишли документларни ахлатга ташламаган бўлсалар,  ҳақиқат ҳаммаси Ўзбекистон республикасининг республиканский ОВИР бошлиғида сақланган бўлади.

Муҳтарам элчи жаноблари!

Мен юртбошимизнинг одил ва бовафо бўлганларига юз фоиз амин бўлдим.  Чунки жаноблари қонунбузарларни ким бўлишига қарамай адолатга бериб,  турмахонага топширадилар.

Менинг асосий мақсадим шу ёзган сатрларим зоти олийга,  Худо хоҳласа,  бир кунмас бир кун этиб боради.

Муҳтарам Алишер Қодирович!

Ватанни кўриш мақсадида муқаддас ватанимиз тупроғи Тошкент шаҳрига қадам босдим ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани,  Алишер Навоий кўчаси,  миллий  матбуот марказининг устидан катта-катта квартираларни сотиб олиб,  ҳокимият қарори билан ўз номимга расмийлаштирдим.  Ушбу расмийлаштиришларда муҳтарам юртбошимизни 1994 йил,  25 январдаги 745 сонли фармонларига асосланиб, Шайхонтоҳур тумани,  Ўрда даҳасидан ҳам 48 бир квартирани ҳам сотиб олиб,  ўз номимга расмийлаштирган эдим.  Асосий ниятим Ўзбекистон тараққиётимга ўзимнинг ҳиссамни қўшмоқчи эдим.  Ушбу квартирага жуда ҳам катта маблағ сарфлаб,  бир яхши иш ери қилиш мақсадим эди.  Менинг магазиним остида,  подвалда Ўзбекистонлик фуқаро Алишер Тожибоев деган бир шахсга тегишли кафе жойлашган эди.  1996 йил ёз фаслининг июнь,  июль ойларида ремонт қилиб ишчилар билан мен ва корхонам директори,  доктор-полковник,  ўпка касалликлари мутахассиси Муҳаммадхон Собиров турган эдик.  Соат 12ларда,  у пайт “600″ русумли машина келиб,  ундан ҳайбатли бир шахс тушиб келиб,  олдимизга келиб оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан,  ҳатто ўлган ота-онамни ҳам ҳақорат қилиб,  “қочиб кетганларнинг боласи,  сени Ўзбекистондан ҳайдаб юбораман!”,  деди.  Менда директор бўлган шахс Муҳаммадхон ака Собировнинг ўғли Искандар Собиров ташқи ишлар вазирлигида япон ва инглиз тилларига таржимон ва муҳтарам вазир Элёр Ғаниевнинг ҳамкорларидан ҳисобланар эди.

Кейинчароқ,  афсуски,  Муҳаммадхон ака ва рафиқаси Фотима опани ўз уйларида болта билан чопиб, ўлдириб кетишди.  Қотиллар ушланиб,  пешоналаридан отилди.  Раҳматли Муҳаммадхон аканинг уйлари Ҳувайдо маҳалласида,  Эркин Воҳидовнинг уйига яқин эди.  Ўлмасларидан бир қанча кун аввал бизга пўписа қилган шахсни излаб,  уни Бахтиёр Тожибоев,  Қуйлиқда тери касалхонасининг директори бўлганини аниқладик.  У билан келишмоқчи бўлиб,  унинг офисига бордик.  Шу ўтирган вақтимизда,  шу аснода яна бир ҳайбатли шахс кириб келди.  Бахтиёр Тожибоев уни бизга:  “Бу киши Салим бойваччанинг қудалари бўлади”,  деб таништирди.  Мен ҳаётимда оғир аҳволга тушган эдим.  Бу машмашаларни юрагимга солиб,  кечалари ухлолмасдан,  тўлиқ йигирма кун ҳатто беш дақиқа ҳам ухлай олмадим.  Мен билан баробар бўлган Файсал ўғлим ҳам жуда нороҳат бўлган эди.  Мен нима қилганимни ҳозиргача билмайман.  Натижада ўзимни 1996 йил декабр ойларида психий болницанинг ётоғида кўрдим.  Ёнимда доктурлардан бошқа шоир Эркин Воҳидов ва сиёсий шарҳловчи бўлган,  раҳматли Турсун Қоратоев:  “Пулларни қиморда ютқаздингми?” деб савол берди.  Мен касал одам жуда ҳам хафа бўлдим.  Чунки мен ҳаётимда қартани ҳам қўлимга олмаганман.  Яратган Тангрим ўз азиз китобида шундай деган: Маъноси шундан иборатки,  “Аллоҳ дард беради ва шифо ҳам беради”.  Хулоса,  тўрт ой психий болницада қолиб, авваламбор Аллоҳ,  қолаверса,  умрини узун қилсин,  профессор Турсун Исмоилович муолажалари билан тузалиб кетдим.  Худога минг бор шукр қиламанки,  у профессор ҳам менинг энг яқин дўстим бўлиб қолди.  Бу аснода хотиним Ойша Туркистоний Саудия Арабистонидан кўп қийинчиликлар билан Маккалик Сафохон дўстим воситачи бўлиб,  ўша пайтдаги Жидда консули  Одилжондан (фамилиясини билмайман) виза олган.  Тузалиб Саудияга қайтиб келганимдан кейин ҳам яна Ўзбекистонга бормоқчи эдим.  Барча ҳужжатларимни кўра туриб,  бош консул Одилжон тўсқинчиликлар қилди.  Сафохон ва Мўминжон орқали ўша пайт элчисининг қабулида (у кишининг исм-шарифлари Муҳаммадсоли эди) бўлиб,  мен ватанимизни жуда ҳам яхши кўриб,  фақатгина муҳтарам президентимизнинг сиёсатларини қўллаб,  қувватлаб келганимни айтсам ҳам бўлмади.

Фаолият ва инвесторлик ҳақида,  лутфан,  муҳтарам президентимизга ёзган аризамни ўқиб кўринг.

Асл мақсад шундан иборатки,  2005 йил,  туш вақтида Исквер кафесида машҳур,  таниқли адвокатим бўлган Рустам Тўлаганов билан ўтирган пайтимизда 188-81-23 рақамли сўткамга қўнғироқ келди ва шундай деди:  “Мен сени нафақат Ўзбекистондан,  балки Саудия Арабистонидан ҳам бош прокуратура орқали йўқотаман”,  деди.  Мен товушидан таниб:  “Сиз Эркин акамисиз?” дедим.  “Худди ўзи”,  деб жавоб берди.  Бу қўнғироқдан кейин ҳар куни ОВИРдан ходимлар келиб,  мени безовта қилиб:  “Сиз мушукнинг думини босиб қўйибсиз”,  деб менинг устимдан кулдилар ва менда турадиган Афғонистон паспортини қўлимдан олиб қўйдилар.  Дўқ қилган шахс капитан Козимжон (фамилиясини билмайман) кеч соатларда мени аэропортга олиб бориб ҳайдаб юборди.  Паспортимда ҳеч қандай ҳайдаб юборишнинг (депортнинг) аломати йўқ.  Мени хонадонимга кўп кўп келадиган ва мени “Муҳаммад Шокир ака” деб хитоб қилиб юрган шахс,  дўстим бўлган Эркин Воҳидов беморлигимдан кейин бошқача бўлиб ўзгарди.  Ва унинг ўғли Хуршид Воҳидов “Ойбек” метроси яқинида “Ойбек” супермаркетига эга бўлиб,  собиқ ички ишлар вазири Зокир Алиматов ўғли билан ҳам шерик бўлиб,  унинг отасининг у пайтдаги қудратидан фойдаланди.  Бу золимона ҳаракатлардан кейин менинг учун Ўзбекистон халқ шоири ва қаҳрамони эмас,  у “Ўзбегим” супермаркетининг хўжайини бўлган.  Иншооллоҳ,  ушбу сатрларим тарих саҳифаларида ҳам ёзилиб қолади.

Авваллари,  дўстлик пайтларимизда Саудияга бориб келган вақтларимда Эркин Воҳидов эски хизмат машинаси ГАЗ-24 билан VIPдан ўзи мени кузатиб қўярди.  Лекин,  Эркин Воҳидов охирги сафаримда ОВИР капитани Козим (фамилиясини билмайман) билан мени ҳайдаб юборди.  Бу воқеага аэропортдаги бош ташқи ишлар вазирларининг ходими ва унинг шофери гувоҳ бўлган.

Муҳтарам элчи жаноблари!

Менга ўз идорасида:  “Сизни Шокир ака,  десам бўладими?” деб савол берган республиканский ОВИР бошлиғи Бадриддин Шоризқиев ҳам қонунга зид ҳаракат қилган.  Бу нотўғри буйруқлар ҳаммаси “Ўзбегим” тужжори Эркин Воҳидов тарафидан содир бўлган.  Эркин Воҳидов шайтон йўлларига кириб,  обрўсини ер билан яксон қилди.  Тарихда унинг исми булғаниб қолди.  Ва менинг ҳақимга у шахс кўп золимлик қилди.  Уни жаҳли чиқишининг сабаби одил президентимизга ёзган аризамда, унинг исми ёзилиб қолган эди.  Ҳатто қўшма корхонамиз номи “Олтин Камалак” номи Эркин Воҳидов томонидан қўйилган.  Мен эллик йил давомида тўплаган ҳалол ҳаққим Худо хоҳласа қўлимга қайтиб келади.

Элчи жаноблари!

Халқимизда “чучварани хом санабди”,  деган бир мақол бор.

Қуйидаги шахсларга худди шу мақол тўғри келади:

а) Ўзбекистон республикаси шоир ва қаҳрамони Эркин Воҳидов;
б) Ўзбекистон республикасида турли лавозимларда ишлаган,  прокурор, шаҳар суди раиси,  ижрочилар раиси,  олий суд муовини бўлган Нуриддин Тошматов Зубайдуллоевич;
c) Ўзбекистон республикасининг республиканский ОВИР бошлиғи,  полковник Бадриддин Чоризқиев;
д) Тошкент шаҳри.  Шайхонтоҳур тумани суд раиси Шавкат Раҳмонов;
е) Судя Носир Тўлаганов;
ф) Судя Мавлуда Солиҳова;
г) Таржимон Ғайрат Саъдуллаевич Кароматов;
ҳ) Адвокат Жамила Аҳмедова;
и) Чаҳар суди судяси Акром Усмонов;
ж) Судя Гулчеҳра Норқулова;
к) Олимова О.М.

Бу шахслар ўз ҳурматларини билмадилар.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:  Ояти мубораканинг маъноси шундан иборатки,  “Берган неъматларимга шукр қилсанг, кўпайтираман. Ва агар ношукрчилик қилсанг, азобларимга гирифтор қиламан”.  (Ушбу оятни миннатдорчилик билдириб,  1994 йил диктор Толибжон Исроиловга интервю бериб,  телевизорга чиқиб ўқиганман).

Судя Мавлуда Солиҳова ўзини яхши кўрсатган бўлиб,  бой давлатимиз Ўзбекистон фойдасига мен пешона терим билан топган,  ҳалол маблағимдан тахминан 5000 АҚШ доллари бож ундириб берилиши ва қолган қиммабаҳо мол мулкимни ноҳақ,  ғайри қонуний равишда ўзаро бўлишиб олгани ҳақида қўлимда асос бор.  Аммо,  ватаннинг содиқ фарзанди бўлган шаҳар суди раиси Зокир Худойқулов ва Тошкент шаҳри прокурори Баҳриддин Валиевга миннатдорчилигимни билдирганман.  Чунки у зотлар 40/05 сонли 24 феврал  2005 йил раёсат қарори билан Шайхонтоҳур туман судининг қарорини рад қилганлар.  Юқорида номи зикр қилинган шахслар ватанимизда катта лавозимларга эга бўлиб туриб,  менинг ҳаққимга зулм қилиб,  шайтон йўлига кирганлар.  Бу зўравонлар ҳаққида мен туҳмат қилаётганим йўқ.  Шунки қўлимда исбот ва далиллар мавжуддир.  Ишончим комилки,  мен эллик йил давомида тўплаган ҳалол  ҳаққим Худо хоҳласа қўлимга қайтиб келади.  Тириклигимда келмаса, қонунларни яхши биладиган ўғилларим Файсал ва Фаҳдлар Худо хоҳласа ундирадилар.

Менинг охирги дуоларим шундан иборатки,  илоҳим юртбошимиз соғ ва саломат бўлиб,  биз ватандошларга раҳбар бўлиб юрсинлар.  Олийзот президентимиз ваъдаларига вафо қиладиган инсон эканлар.  Менинг талабларим инсон ҳуқуқлари бўйича шулардан иборат:

1.  Ватандошлигим ҳужжатлари элчихона орқали менга берилсин.

2.  Миллий матбуот тепасида жойлашган квартираларим ва унинг ичида бўлган ота-онамдан қолган расмлар ва шахсий кийим-кечакларим,  менга берилган ҳадя китоблар ушбу пайт суд ижрочилари раиси бўлган Нуриддин Тошпўлатов Зубайдуллоевич буйруғи билан қўпол равишда талон-тарож бўлган.  Молу-мулким порахўрлар ўртасида арзон нархда сотилган.  Шу ишлар бўйича адолат ўрнатилсин.

3.  Ўғри ижрочилар менинг И8-хонадонимни бузиб кириб,  мен учун жуда қадрли бўлган муҳтарам президентимиз,  уларнина умр йўлдошлари ва маънавий онамиз Татяна Каримова,  қизлари Лола ва Гулнора ва бағирларига босиб турган неваралари Исломжон расми зудлик билан қайтарилсин.

4.  Шунингдек,  кийим-кечакларим,  ота-онамдан қолган хотира суратлар,  Ўзбекистон телевидениесига берган интервюларим ва менга ҳадя қилиб берилган китоб ва кассеталар,  кўҳна,  қимматбаҳо қўлда чизилган сурат (олтмишга етмиш ҳажмда),  деворга осилган Саудия Арабистони қироли Файсалнинг дуо қилиб турган сурати,  Саудия байроғи каби мендан ноҳақ,  қонунга хилоф равишда олиб қўйилган нарсаларим ташқи ишлар вазирлиги орқали элчихонага юборилиб,  менга топширилишини сўрайман.

5.  Апелляция шикоятимга асосан менинг ортимдан чиқарилган суд қарорининг нусхасини менга топширилишини талаб қиламан.

6.  Ўзбекистон республикаси ОВИР бошлиғи Бадриддин Чоризқиев давлатимиз қонунини поймол қилгани учун жазо олсин.

7.  Шайхонтоҳур тумани суд раиси Шавкат Раҳмонов ва унинг судялари Носир Тўлаганов,  судя Мавлуда Солиҳова.  Бу ғаразли шахслар ўзларининг шармандачиликлари очилиб қолмаслиги учун ҳар томонлама тўсиқлар билан мени Ўзбекистонга боришимни йўқ этиб,  натижада ҳаққимда сиртдан қарор чиқариб,  Ўзбекистондаги мол-мулкларимга эга бўлиб,  ўзаро бўлиб олдилар.  Халқаро қонун-қоидага асосан,  ҳаммамизга маълумки,  сиртдан чиқарилган қарор қидирилган ва қочиб юрганларга чиқарилади.  Шулар ҳам қилмишига яраша сазойи бўлсин.

8.  Шайхонтоҳур туман суди раиси Шавкат Раҳмонов раислигида собиқ (судяликдан ҳайдалган) шаҳар суди раиси Нуриддин Тошматов Зубайдуллоевич билан бирга ишлаган адвокат Жамила Аҳмедова жавобгарликка тортилсин.  Чунки у адвокат Насриддинов Ҳабибулло номидан қалбаки ариза ёзган.  Менда Насриддинов Ҳабибуллонинг ариза ёзмагани ҳақида Саудия Арабистони элчихонаси томонидан тасдиқланган ҳужжат бор ва ҳужжатга Ҳабибуллонинг укаси Насриддинов Сотволди,  Усмонжон Боймирзоев,  Жўрабоев Фазлиддин ва Маҳкамовлар шоҳид бўлган.  Аслида,  ушбу ариза Шайхонтоҳур суд раиси томонидан умуман кўрилмаслиги керак эди.

9.  Тошкент шаҳар суди ва Шайхонтоҳур фуқаролик суди ва Мирзо Улуғбек судида мавжуд бўлган ҳужжатларимни назоратга олишни сўрайман.  (Менинг ҳақ эканимни исботловчи ҳужжатлар йўқ қилиб юборилмасин).

10.  Менинг барча буйруқ ва чақирув ҳужжатларимни кўра туриб,  менга виза бермаган собиқ Жидда бош консули Музаффар Аҳмаджанов ва Риёз шаҳрида элчи бўлган Улуғбек Исроилов ғайри қонуний ҳаракатлари текширилишини сўрайман.

11.  Элчи жанобларидан яна бир илтимосим шуки,  ташқи ишлар вазири,  муҳтарам Абдулазиз Комилов жанобларига ва бош прокурор Рашиджон Қодировга ва муҳтарам адлия вазирига шу ёзган саҳифаларимни етказишингизни сўрайман.

12.  Жанобингизга менда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг бир қисмини тақдим этмоқдаман.  Агар эҳтиёж бўлса,  қолган қисмини ҳам юборишим мумкин.

Яна бир хил талабларимни мени қабул қилган чоғингизда оғзаки сўзлаб беришим мумкин.

Чунки,  давлатимиз фуқаролик кодексига асосан мени қабул қилишингизни умид қиламан.

Муҳтарам элчи жаноблари!

Мени маъзур тутасиз,  ариза анча чўзилиб кетди.  Мен юқоридаги порахўр ва юлғич қаллоблар ҳақида батафсил гапиришимдан мақсад,  биринчидан,  бу одамларга дарс бўлишини ва бошқаларга ибрат бўлишини хоҳладим.  Сиз элчи жанобларидан яна бир илтимосим шуки,  сизга юборган 88 бетли ҳужжатларимни ўқишингизни ва чора кўришингизни сўрайман.

Эскилари каби менинг аризамга жавоб берилмаган тақдирда менинг ҳуқуқларимга қонуний ҳақи бор Германия ватандоши,  38 ёшли ўғлим Муҳаммад Аскар йўли билан Германия республикасининг собиқ Бундестаг раиси Волфганг Тиерсе жаноблари (у 2005 йил Тошкентда ҳурматли президентимиз даъватларига биноан меҳмон бўлган ва Эркин Воҳидов бу шахсни олиб юрган) ва Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда элчиси бўлган Ҳ. Бин Заил воситаси билан инсон ҳуқуқлари жамияти Хюман Райтс Уотч ташкилотига ва оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилиб,  ёзган сатрларимни муҳтарам адолатли юртбошимизга еткизиш учун яна бир бор ҳаракат қилишга мажбур бўламан.

Ушбу аризага илова қилиб,  ўз таржимаи ҳолим ҳақида қисқача маълумотлар ва Ўзбекистонда мен билан яқиндан таниш бўлган кишилар рўйхатини қўшдим.

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан,

Ўзбекистон республикаси фуқароси Муҳаммад Шокир Хўбий Туркистоний.

2012 йил.  1 март,  соат 4. 30.

Ҳаётим ҳақида маълумот ва тушунтириш хати.

Мен Муҳаммад Шокир Хўбий Туркистоний,  Ўзбекистон фуқароси,  1941 йилларда Афғонистон Исломий республикасининг Қундуз вилояти,  Хиёбон маҳалласида дунёга келдим.  Олти ойлигимда отам дунёдан кўз юмдилар.  Отам Муҳаммад Азим Қорабоев Тошкент шаҳар Бешёғоч маҳалласида,  Муқимий театри орқасида марҳум шоир Ғафур Ғуломга дўст ва ҳамсоя бўлган эканлар.  Эллик йил аввал вафот этган,  раҳматли ойим Ҳанифаой Қўқон шаҳридан,  Қўқон ёзувчи уйининг бош муҳаррири Рафиқжон Отажоновнинг аммаси бўлган.

Ҳаммаларини Худо раҳмат қилсин!  Маълумотга қараганда,  отам Ўзбекистонда катта қўйчи бой бўлган.  Жиянларим Тошкент шаҳрида эски ТОШМИда таниқли кўз дўхтири Ҳамидулло Қорабоев ва таниқли математика домласи Ҳабибулло Қорабоев ва Текстил институтида домла бўлган Абдулвосеъ Қорабоев.  Мен Ўзбекистонга бормасдан аввал она ватанимга ишқу муҳаббатим бепоён эди.  1991 йил ватанимизнинг истиқлоли президентимиз тарафларидан эълон бўлгандан кейин Туркия,  Истанбул шаҳрида каттакон ишбилармон ва давлатманд кишиларнинг мажлисида бўлиб,  улар орасида биринчи бор Ўзбекистондан келган Бухоролик шоир ва ёзувчи Жамол Камол (у киши муҳтарам Абдулла Ориповдан аввал Ёзувчилар уйи раҳбари бўлган шахс) билан танишиб,  у зот ёзувчилар уйига технология зарур бўлганини айтиб,  кўп эҳтиёж борлигини сўйладилар.  Мен эса ватанимга муҳаббатим бор учун ҳаммадан кўпроқ маблағ,  яъни 2000 АҚШ долларини у кишига бердим.  Бу хусусда шоҳидим Туркия жумҳурият ҳукуматига давлат боқони бўлган,  асил миллати ўзбек,  Абдулаҳад Андижон ҳисобланади.

Таҳсилотим ҳақида.

1965 йилларда Афғонистон,  Қобул шаҳрида милиция факултетини мен яхши даражада тугатиб,  1970 йилларда Афғонистон ички ишлар вазирлигида маслаҳатчи бўлиб хизмат қилган генераллар ва криминалистлар олмон устозларимиз шахслар мени малака орттириш ва маълумотли бўлишим учун Германиянинг Нортрайнвестфаллен вилоятининг Кёльн шаҳрига таниқли бўлган устозимиз ва кейинчароқ менга қайнота бўлган Ҳанс Ҳерберт Фишер мени қабул қилиб олди.  Милиция илмларидан ташқари криминал-психиатр илмларини Германияда ўргандик.  Мен билан бирга Саудия арабистон подшолигида Жидда шаҳрида профессор бўлган,  асли Тошкентлик ватандошим ва орқадошим Шоикром ҳам бор эди.

Кейинчароқ устозим бўлган Ҳанс Ҳерберт Фишернинг қизи Алмут Фишерни Ислам динига даъват қилиб,  ўз никоҳимга хотин қилиб олдим.  Ундан 38 ёшимда бир ўғил фарзандим 1973 йил Афғонистон,  Кобул шаҳрида дунёга келган.  Афғонистон нотинч бўлгандан кейин ўша йили оилам билан Афғонистондан Германияга кўчиб кетдик.

1975 йил Германиядан Саудия арабистонига бир ўзим келиб,  Мадинаи мунавварада яшовчи онам вафотидан кейин менга она бўлган опам Шарифаойнинг зиёратига келдим.  Ушбу катта опамнинг насиҳатлари билан Саудия Арабистонида қолиш менга насиб бўлди.

Бу орада ҳозирги умр йўлдошим Ойшахон билан танишиб,  хотин қилиб олдим.  Ҳозиргача 37 йил бирга яшаб,  икки фарзандим Файсал (35 ёш) ва Фаҳд (30 ёш) яшамоқдалар.

1992 йил муҳтарам юртбошимиз Саудия арабистон,  Мадинаи мунавварада биз ватандошларни бағриларига босдилар.  Ватанимизни кўриш иштиёқи ҳаммамизда яна ҳам кўпроқ бўлди.  Мен фақатгина муҳтарам президентимизнинг сиёсатларини қўллаб,  қувватлаб Мадинаи мунаввара шаҳрида хонадонимда Ўзбекистон элчиси Лутфуллохўжани оиласи билан меҳмон қилдим.

Ундан ташқари, Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Мунаввар Турсунович,  ва унинг куёви,  консул Шуҳрат Иброҳимов,  ва у замон дин раҳбарларидан муфтий Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,  Ўзбекистон республикасининг бош консули,  ўзини “Қори Аъзам” деб таништирган шахсни кўпчилик ватандошлар билан меҳмон қилгарман.  (Тошкентга борганимда бу “Қори Аъзам” менга рўйхушлик бермади.  Марҳум Турсун Қоратоев “Сизга юртбошимиздан совға” деб бир қимматбаҳо китоб берган эди.  Ўша китобим ҳам ўша Аъзамда қолиб кетди.  Лутфан,  қонун бўйича собиқ консул Аъзам қори менга бу китобимни қайтарсин!)

Хонадонимда Ўзбекистон шоир ва депутати “Чўлпон” газетасининг бош муҳаррири Нурали Қобул ҳам бўлган.

Мен яқиндан таниб,  мени ҳам яхши билган айрим шахслар рўйхати.

1.  Халқ шоири раҳматли Муҳаммад Юсуф (Назирахоннинг турмуш ўртоғи) яна бир яқин дўстим.

2.  Мустақилликнинг илк даврларида президентимизнинг давлат маслаҳатчиси бўлган Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимов жаноблари.

3.  Улардан ҳам самимий ва яқинроқ дўстим,  шоир,  “Тафаккур” журналининг бош муҳаррири Эркин Аъзамов.

4.  Квартирамизнинг остида (биринчи қаватда) миллий матбуот марказида:  “Сиз табаррук одам экансиз”,  деб қўлимни ўпиб кўзларимдан ёш оқизиб юборган, собиқ сайлов комитети раиси, муҳтарам Нажмиддин Комилов.

5.  Муҳтарам республика “Маҳалла” жамғармаси раиси Аъзамжон Гадойбоев.

6.  Кўп яқин дўстим бўлган сиёсий шарҳловчи раҳматли Турсун Қоратоев.

7.  Аграр факултети ректори,  муҳтарам Эркин Шайхов ва унинг ўғли Алишер Шайхов.

8.  Мени кўп ҳурмат қилган собиқ президент аппаратида сиёсий шарҳловчи бўлган Қобилбек.

9.  Яқин дўстларим бўлиб,  мендан интервю олган дикторлар Қуддус Аъзамов,  Абдумўмин Ўтбосаров,  Муслимбек Йўлдошев,  Толибжон Исроилов,  “Ёшлар” каналининг “Ассалом,  Ўзбекистон! ” дастури раиси,  шоир Иқбол Мирзо ва дикторлар бошлиғи,  самимий дўстим Бобир Алихонов.

10.  Шахсимга кўп эҳтироми бор,  ҳурматли Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалолов.

11.  Жонажон дўстим,  халқ рассоми Ортиқали Қозоқбоев.  Унинг менга совға қилган қимматбаҳо китоби,  яъни асарлари ва Тошкент шаҳрида телевизорда чиқиб,  интервю берган кассеталарим суд ижрочилари (мен уларни суд ижрочилари эмас,  ўғрилар,  деб биламан) томонидан олиб чиқиб кетилган.

12.  Ўзбекистон шоири,  менинг Мадина шаҳридаги уйимда меҳмон бўлган,  “Чўлпон” газетаси бош муҳаррири,  собиқ парламент аъзоси Нурали Қобул.

13.  Қариндошим,  эски ТАШМИ ректори,  парламентнине собиқ аъзоси Тошпўлат Даминович.

14.  Метро бекарларида ҳар замон менга ҳурмат кўрсатган,  Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров.

15.  Менга бениҳоят эҳтироми бор фанлар доктори,  собиқ республика бош прокурори, генерал Бўритош Мустафоевнинг муовини,  доктор Нурмали Пўлатов жаноблари.

16.  Ўзбекистон собиқ республика ДАНи бошлиғи бўлган,  самарқандлик полковник Маҳмуджон Бекмуродов (Эшитишимча,  у ҳозир ҳибсда экан).

17.  Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Мунаввар Турсунов жаноблари.

18.  Мустақилликнинг илк кунларида ҳурматли юртбошимизнинг давлат маслаҳатчиси бўлган профессор Бахтиёр Назаров.

19.  Ватанимиз мустақиллиги президентимиз тарафидан эълон қилинганидан сўнг “Камолот” ташкилотига раҳбар қилиб сайланган дўстим Адҳамжон Орзуматов.

20.  “Камолот” ташкилотининг охирги пайтларда сайланган раҳбари Ботиржон.

21.  Республиканинг собиқ ташқи ишлар вазири Убайдулло Абдураззоқов.

22.  Ўзбекистон республикасининг собиқ муфтийси Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф жаноблари.

23.  Ўзбекистон ёзувчилар уйи раҳбари,  ватанимиз мадҳиясини ёзган,  ҳақиқий халқ шоири Абдулла Орипов.

24.  Истиқлолнинг биринчи кунларида ёзувчилар уйи раиси бўлган шоир Жамол Камол.

25.  Юртбошимизнинг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси ва Франциядаги собиқ элчи Акмал Саидов.

26.  “Олтин мерос” раҳбари Амирқул Каримов.

27.  Собиқ ташқи ишлар вазири,  муҳтарам Абдулазиз Комилов билан таништирган Озодлик радиосининг собиқ директори Ёқуб Тўрон (у мени АҚШда яшовчи опамнинг ўғли бўлади).

28.  Ўзбекистон республикаси руҳий касалхонаси профессори Турсун Исмоилович ҳазратлари.

29.  Эркин Воҳидовнинг синфдоши,  депутат Иброҳим Ғафуров.

30.  Суҳбатларига мени таклиф қилган,  Ўзбекистоннинг қаҳрамон ёзувчиси Саид Аҳмад ака.

31.  Шарқшунослик институти ректори Неъматулло Иброҳимов (Эркин Воҳидовнинг қудаси).

32.  Саудия Арабистонидаги ўзбек ватандошларини тўплаб,  ўзини “Аъзамжон қори”,  деб таништирган Жидда консули Мадинада менинг уйимда ватандошларни тўплаган эди.

33.  Халқ ҳурматига сазовор бўлган,  Шайхонтоҳур туман ҳокими Адҳам ака Миржалилов.

34.  Сергели ҳокими Раҳимжон Рўзмуҳаммедов.

35.  Кўп яхши дўстим,  Ўзбекистон республикасининг милиция академиясида криминалист домла бўлган,  машҳур,  таниқли,  Тошкент ва Самарқандда милиция раҳбари бўлган.  генерал Урайимжон Абдулғаниев.

36.  Ўз офисида менга ҳурмат қилиб:  “Сизни Шокир ака,  десам бўладими?” деган,  республика ОВИРи бошлиғи,  полковник Бадриддин Шоризқиев.

37.  Ўзбекистон халқ шоир ва қаҳрамони Эркин Воҳидов мени доимо Муҳаммад Шокир ака деб хитоб қилган.

38.  Олий суд раиси ўринбосари,  Шайхонтоҳур туман суди раиси Шавкат Раҳмонов ва б.

Муҳтарам элчи жаноблари!  Бу шахсларнинг исм-шарифларини келтиришимдан мақсад,  Худога шукр,  мен яхши одамлар билан алоқам бор эди.  Исботларим Тошкентдаги уйимда мавжуд эди.  Ушбу рўйхатнинг охирида 36.  37 ва 38-рақамда исмларини айтиб ўтган кимсалар менга кўп зулм қилди.  Бу муттаҳамлар мендан расмий равишда узр сўрашлари ва қилган гуноҳларига эътироф этишлари кералc.  Улар тавба қилмасдан ватанимизнинг шону-шарафига доғ тушириб юрсалар,  сиз президентимиз вакилларидан исмлари ёзилган золимларни жавобгарликка тортилишини илтимос қилиб сўрайман.  Шуни сизга сўзламоқчиманки,  мен золимлар менга кўрсатган зулм масаласида юз фоиз ғалаба қозонганман.  Чунки тарихда бу муттаҳамларнинг исмлари қора хатлар билан ёзилиб қолади.  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят бор:  Маъноси шундан иборатки,  “Ҳар бир Одам фарзандининг хатоси бор ва хатокорларнинг энг яхшиси кўп тавба қиладиганларидир”.

 

http://www.uzxalqharakati.com/archives/14388