Oct 212012
 

Аслини олганда Абдураҳим Пўлатовга ҳурматим баланд эди. Уни 90 чи
йиллар бошида олиб борган ишларини кўриб ҳатто ҳақиқий қаҳрамон деб
ҳурмат қилардим.
Мен дадам ҳақидаги Ҳаракат журналида ёзилган  мақолани ўқиб бир оз
кайфиятим бузилди. Аммо шунга ҳам эътибор беришни ва Абдураҳим
Пўлатовга ўхшаб хотин кишилардек жанжалашишни ҳохламадим -сабаби агар
у билан тортишсам А.Пўлатовга ўхшаб лозим кийишимга тўғри келади.


Ислом динида  масалан покиза бокира аёлни фохиша деб ҳақорат қилинса
туҳмат қилганга 100 дарра урилар экан. Ҳаромий дегани нима ? деган
савол туғилади. Харомий дегани “Отасинингн  кимлигини тайини йўқ , валати
зинодан тарқаган”дегани. А.Пўлатов на дин на калимасини биладиган
бепушт,  умри давомида фақат 53- 54 ,М.Солиҳ синдромига учраган
кимсадир. У дадам Носир Зокир ҳақида , ўз мақоласида “ҳаромий” деб
ёзибди.


Бу эса хар қандай бардошли одамни сабр косасини оиширб юборади.
Келинг  А.Пўлатов хақида икки оғиз сўз айтсам . Дадам  “Бирдамлик”
харакатига кирмасларидан олдин А.Пўлатов билан бирга ишлаётган эдилар.
Лекин  у кишни  айтишларича Истамбулда  ҳам, кеийнчалик  Вашингтонда
ҳам  дадам  унга  ҳадеб М.Солиҳ  билан  олишавермасликни,
“Бирлик”чилар  бу  ишидан  норози  бўлишаётганини,  кейинги
пайтларда  “Ҳаракат”  жўрнали  фақат  53-54  ёритилаётгани, бу
муҳолифатни  парчаланишига  олиб  келаётганини, бунинг  ўрнига
муҳолифатни  бирлаштириб,  кўпроқ  Ўзбек  халқининг  бугунги
муаммоларига  эътибор  қаратишни  ўтиниб  сўраганлар. Лекин  у
Ўзбекистон  биргина  “Бирлик”  қолса  ҳалқаро  ташкилотлардан
келаётган  пуллар  “Бирлик” ка  келишини  айтган. Шунда  дадам
Б. Чориев  билан  энди-энди  алоқага  кираётган, Вашнгитонда у
билан  кўришган  эдилар. Абдураҳимни  ҳалиги  гапларидан  кейин,
Б. Чориевни  режалари  билан  танишгач,  Абдураҳимни  ҳақиқий
сиёсий  мурдага  айланганини  билиб, “Бирдамлик”ка  ўтдилар  ва
“Бирлик”ни  водийдаги  барча  аъзоларини  “Бирдамлик”ка  олиб
келдилар. Ҳозир  ҳамма  туманларда    бўлимлари  бор. Энди  ўйлаб
кўринг  мен  билан  Бирдамлик  раҳбарияти  орасида  озгина
келишмовчилик  бўлди.  Лекин  Бирдамлик  раҳбариятини  ҳаромийлар
деб  атамаяпман-ку!  Буни  оддий  ҳол  деб  тушиниб, муҳолифатни
бирлиги  учун ,  ҳеч  нарса  таъма  қилмай  Бирдамлик ка  яна
кўпроқ  ёрдам  бераяпман. Наманганда  Бирликчилар    қолмаган.
Ҳаммаси  Бирдамликка  ўтиб  кетди. Абдураҳим  Наманганга
“Эзгулик”  обрўсидан  фойдаланиб    йиғилиш  қилиб  Амирҳон  деган
эски  Бирлик чини  номига  раҳбар  қилиб  қўйибди. Қани
бирортаси  мен  Бирлик чиман  десинчи,.  Биз  эса  ҳар  қандай
келишмовчилик, ҳар  қандай  тазйиқларга  қарамай,  мақолалар
ёзаяпмиз,  Бирдамлик  ни  бир  куч  сифатида  кучайишига  ҳаракат
қилаяпмиз  ва  баралла  “Биз  Бирдамлик” чилармиз”  дея  оламиз.
Мен  Абдураҳимдан  фарқли  ўлароқ  муҳолифатчиларни  кўпайишини
тарафдориман. Мен  уни  ўрнида  бўлганимда  М.Солиҳни  ҳам  Б.
Чориевни  ҳам,  халқ  манфаатлари  йўлида  ўзимдан  безитмай,
уларни  атрофимга  бирлаштириб  ишлаган  бўлардим.

Мана 23 йилдан бери А.Пўлатов “Бирлик” халқ харакатида лидер сифатида
фаолият олиб боради. Унинг фаолияти фақат мухолифатни парчалаш билан
бўлмоқда. Бу эса баъзи амалдорларга қўл келмоқда фойдасига ишламоқда.
А.Пўлатов  Ўзбекистон учун хеч нарса қилгани йўқ. Мен бир нарсага
хайронман, Абдурахим Пўлатов шунчалик ноътуғри ишлар қилиб турибди,
мухолифатни парчалаб юрибди Бирликчилар эса лом лим демай жим
юришибди. Уни нимасидан қўрқишади билмайман. Қачонгача Бирликчилар
Абдурахимнинг бу ишларини кўтариб юришади. Ахир умр ўтиб кетмоқда.
Ўзбекистонда хаёт азоб уқубатда қолмоқда . Мухолифатчилар нимага жим
қолмоқда ахир умрингизни охиригача ўзга юртларда хатто мени
кечирасизлар-у  ўлигингиз қолиб кетмайдику.
Юртда хам нимадир қилиш керак. Қачонгача Абдурахим Пўлатовга ўхшаган
“лозимфуруш” лар мухолифатни парчалаб юрадилар.

Ҳурматсиз Абдураҳим ака исмингизни ўзгартириб олинг, сабаби Абдураҳим
дегани Худонинг раҳмдил бандаси дегани. Исмингизни ўзгартириб Абдураҳим
эмас Лозимахон опа Пўлатова  деб қўйинг. Дадамни ҳаромий деб мақола
ёзишдан олдин,  шим ўрнига лозим кийиб, кейин мақола ёзинг.
Мухолифатчиларга эса:-” Абдураҳим Лозимахондан  узоқроқ юринг бўлмасам
ундан юқумли “Лозим” касалига дучор бўласиз!”.

Довюрак , Носир Зокирнинг ўғли Зоҳиджон Зокиров