Sep 122012
 

12 сентябрь соат 13:25ларда Гулшан Қораеванинг илтимосига биноан уйига
бордим. Борсам унинг юраги хуруж қилиб диванга ётган экан. “Тез
ёрдам” чақиришганига бир соатдан ўтибди, лекин ҳалига қадар
келмаган.

 

Гулшан менга бир бўлак қоғоз парчасини кўрсатди. Бу қоғоз
Қарши шаҳар ички ишлар бўлимидан келган экан.Унда ёзилишича “Гулшан
Қораева,13 сентябрь соат 9 да жавобгар сифатида Шералиев И.деган
терговчига учрашиши,ўзи билан паспортини обориши керак ” экан. Энг
қизиғи ушбу қоғозга қасддан муҳр қўйишни,уни регистрация қилишни
унутишган.Участка нозири Гулшаннинг қўлига қоғозни бергану, мингга
қўйиб қочиб кетган. Гулшаннинг касал бўлиб ётгани билан иши ҳам
бўлмаган.

 

12сентябрь , 2012- йил.
Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.