Aug 292012
 

ОММАВИЙ ТИНЧ НОРОЗИЛИК ВА ШОДЛИК ТАДБИРЛАРИНИ ЎТҚАЗАЙЛИК!

АЗИЗ ДИЁРИМИЗ ЎЗБЕКИСТОН АҲЛИГА МУРОЖААТ!

Жин Шарп Баҳодир Чориев билан. Бостон шаҳри,2008 йил.

«Халқ истаги:озод бўлсин бу ўлка,
Кетсин унинг бошидаги кўланка,
Бир қўзғалур,бир кўпирар,бир қайнар,
Бир интилур,бир ҳовлиқар,бир ўйнар,
Йўқлиқни-да,очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…
Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!»
Чўлпон

Хурматли Ватандошлар!

Сизга маълум,биз,мухолифатчилар  шу кунга қадар  каримовнинг мустабид тузимига қарши қўлимиздан келганича курашиб келмоқдамиз. Куплаб уринишларимиз ва интилишларимизга қарамасдан, бу каримовнинг тузими Ўзбекистон Конституциясига,қонунларига,инсонпарварлик ва адолат мезонларига амал қилиш ўрнига,аксинча,жамики демократик удим ва ғояларга тупурган ҳолда зулм ва зўравонлигини кучайтирди. “Юртбоши”ўз мансаби ва ваколатларини узлуксиз  равишда узайтириб ва суистеъмол қилиб келмоқда. У 30 миллиондан ортиқ   Ўзбекистон фуқароларининг сиёсий,иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёт заруратлари билан қизиқмади,аҳолининг бугуни,эртанги куни,тўкин турмуши хусусида қайғурмади. Аксинча,«юртбоши» бор ваколатини ёлғиз ўзи ва оила аъзоларини мислсиз бойиши, фаравонлиги учун армуғон этди,холос.

Унинг жабру зулмига қарши чиққан ҳур фикрли,хуриятпарвар,адолатпарвар,миллатпарвар  инсонлар эса муттасил  таъқиб этилди,қамалди ва қувғин қилинди,руҳан ва жисмонан йўқ қилинди. Натижада, босим,зўравонлик,ноҳақлик ва таҳдид оқибатида 8 миллиондан зиёд юртдошларимиз хориж мамлакатларидан сиёсий бошпана олишга,иш қидиришга,ижтимоий ҳимоя излашга мажбур бўлдилар.

Каримов мустабид режими маддоҳларининг иддао этишларича,Ўзбекистон фуқаролари  “тинчлик,барқарорлик”да умргузорлик қилмоқдалар. Ваҳоланки,ўзбек халқи бир неча йиллардан буён оиласини боқиш,қора қозонини қайнатиш илинжида бир бурда нон  топиш, қорин тўйдириш,турмуш ташвишларини енгиш йўлида минг бир азобу уқубатларни бошидан кечираётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатда,уз хукукларини талаб этганлар,конунлар заминида яшаш ва ишлашни истаганлар,номоз укиган ва масжитга борганлар  экстримист,террорист деб қамоққа ташланиши,мисилсиз қийноқларга гирифтор этилиши,мактаб болаларнинг,ўрта ва олий ўқув юртлари талабаларини йиллар давомида мажбурий меҳнатга жалб қилиниши,куплаб ойлар давомида деҳқонлар билан тенгма-тенг ипак қўрт боқиши,пахта далаларида чопиқ,ўтоқ,ягона ва чеканка,хамда пахта йиғим-терим ишларига оммавий сафарбар этилиши,юртимизда мунтазам равишда инсон ҳуқуқларининг қупол равишда топталишидир. Мустабид тузим,на факат зулм ва зўравонлик,балки порахўрлик,таъмагирлик иллатларининг болалаб,авж олиб кетганлигига ҳам таянади.

Ўзбекистон аҳли нечоғлик жафо чекмасин,мустабид тузим,аҳоли онгига,омма шуурига “ҳукм сураётган тинчликка нисбатан шукроналик” туйғусини сингдириш,халқни фақат Каримовгагина сажда қилишга ундаш,ургатишга учун бутун оммавий ахборот воситаларини жалб этган. Аммо мамлакатда ҳукм сураётган бу тинчлик ниманинг эвазига,қандай қурбонликлар эвазига бунёд бўлгани “юртбоши” ва унинг тураларига маълум. Буни сиз хам биласиз,Ўзбекистондаги осойишталик халқнинг,ўзбек миллатининг тушуда ҳам кўра олмаган фаровон турмуши, эрки,ҳуқуқларининг топталиши,қурбон этилиши эвазига эмасми? Инсон боласи,Сизу биз,ўзбек ҳам  дунёга бир мартагина келади ҳолос. Шундай экан,Ўзбекистон аҳолисининг ҳам одамлардек яшашга,инсонлардек нафас олишга,фаровон турмушдан баҳраманд бўлишга ҳаққи бор. Йилда бир бор электр нуридан,табиий газ имкониятларидан бебаҳри бўлаётган қишлоқ аҳолиси даладан ҳориб келганида ўчоққа ўтин,печкага тезак қалаш ўрнига,қора қозонини қулай шароитларда қайнатгиси,қадоқ қўллари қора куя бўлмай таом тайёрлагиси келмайди деб ўйласизми? Келади,албатта.  Тавони тарс-тарс ёрилиб,қўллари қавариб пахта,ғалла етиштирган деҳқон ўзи етиштирган маҳсулотига ўзи хўжайинлик қилишни,ўзи нарх қўйиб,истаган баҳода сотишни истамайди деб ўйлайсизми? Албатта,истайди. Оддий аҳоли олий ўқув юртларида урчиб ктеган  порахўрликка барҳам берилишини,фарзандлари ўз билими,салоҳияти билан мансаб пағоналаридан кўтарилишини истамайдими? Истаганда қандоқ? Мухтасар қилиб айтганда,Ўзбекистонликларнинг,Ватандошларимизнинг,халқимизнинг бошидан кечираётган жабру жафосини,азобу уқубатларини санаб,адоғига етиб бўлмайди,биз курсатаётганлар уларнинг баъзилари холос. Қани,энди айтингчи,халқимизнинг ҳуқуқлари,орзулари,истаклари,фаровон турмуши,тўкин ҳаётининг қурбонликлари эвазига бунёд бўлаётган бундай мазор осойишталиги,мозор  тинчлик кимга,нимага керак?!

Ҳаётий тажрибадан маълумки,мамлакатда нотинчлик  бўлар экан, бу,аввало, ”Юртбоши”Каримовга қарши қаратилган  жараён сифатида намоён бўлади. Сабаби,Ўзбекистон аҳолисининг оғир,аянчли аҳволдан раҳбар ҳам нотинч бўлиши,табиий бир ҳол. “Юртбоши”  ўтирган тахт эса лиқиллаб,силкиниб  туради,омонат бўлиб бораверади. Буни англаб ета олмаётган  Ички Ишлар Вазирлиги,Миллий Хавсизлик Хизматининг минг-минглаб  ходимлари эса  куну-тун «юртбоши»нинг осойишталиги-ю тинчини қўриқлашу,унинг режимини ҳимоя этмоқ билан бандар.

Кадирли Ватандошлар!

Хабарингиз бор,Бирдамлик Халқ Демократик Ҳаракати бир неча йиллардан буён Ўзбекистондаги ноинсоний  режимга қарши нозўравон,зўравонликдан ҳоли,истисно кураш олиб бормоқда. Демократияни барпо этиш учун қўлланилаётган бу  кураш усули,халқимизнинг азалий анъаналарига мос деб ўйлаймиз ва бизнингча, бугун ушбу кураш йўлини кенг  қўламда  ёйишнинг фурсати   етиб келди. Биласизки,нозўравон кураш усули турли туман бўлиб,уни бир давлатдан бошқа давлатга кўр-кўрона кўчириб,ишлатиб бўлмайди. Нозўравон кураш усули ҳар бир давлатнинг,мамлакатнинг,халқнинг тарихи,маданияти,маънавияти,урф-одатлари,дини,фаровонлик даражаси,сиёсий дунёқараши каби муҳим омиллар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.

Биз,Ҳаракат фаоллари  2005 йилдан буён Ўзбекистон шароитига мос келадиган нозўравон кураш усуллари устида бош қотирмоқдамиз.  Мақсад ва муддаомиз натижаси улароқ, “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати фаоллари бир неча бор Ўзбекистонликларни нозўравон кураш усулларини қўллашга чақиришга уриниб ҳам кўрди.  Бироқ,барчамизга аёнки,кучли мустабид тузимга қарши қилинган ҳар қандай ҳаракат   бир-икки уринишдаёқ ўз маҳсулини беравермайди. Ҳаракат илгари сураётган нозўравон  усуллардан бири мавжуд режимга қарши Оқ кийим ва Оқ либосда оммавий чиқишлар уюштириш,Оқ рангда Кўриниш беришдан иборат  эди. Бундан,ўйлаймизки,сизлар яхшигина хабардорсиз.

Ўтган йилимизда ва айни дамларда Россия давлатининг  мухолифати юз минглаб кишиларни Оқ рангга буркаб Москва,Санкт-Петербург каби  шаҳарлар майдонида кўриниш берди. Бу эса, биз,  ўз норозилигини нозўравон усуллардан бири –Оқ ранг орқали изҳор этишни ихтиёр этган  “Бирдамлик”чиларни жуда мамнун қилди. Қаранг,юз минглаб инсонлар  Оқ либосларда Оқ атрибутлар билан кўчаларда,намойишларда Путин режимига қарши чиқдилар. Бизда ҳам ушбу жараённи оммалаштириш,кенг ёйиш истаги туғилди,умид пайдо бўлди.

Биламиз, бугунги кунда Ўзбекистон шароитида бундай  намойишларни ташкил қилиш осон кечмайди. Аммо барчамиз бир ёқадан бош чиқарсак,ташкиллаштирилажак  намойишларга оз бўлса-да ўз ҳиссамизни қўшсак,умид қиламиз,ишонамизки,эртами-кеч кўчаларимиз,майдонларимиз  юз минглаб Ўзбекистонлик намойишчиларга лиммо-лим бўлади!

Сиёсатчиларга сир эмас,маккорлик бобида шайтонга ҳам дарс берувчи Каримов “Бирлик”дек улкан халқ ҳаракатини иккига бўлиб юборди,  кучсизлантиришга муваффақ бўлди.  “Эрк” партиясини уч бўлакка бўлиб ташлади. Энг ёмони,мухолифат етакчиларини,фаолларини  бир-бирига гиж-гижлаб,уруштириб қўйишга эришди. “Юртбоши”нинг найрангларига учмаган кам сонли ҳур фикрли мухолиф арбобларининг,фаолларининг  бошида  эса темир арматуралар синди. Мустабид тузим яккаланиб қолган мухолифат фаолларининг қайта  бош кўтаришга изн бермай,аёвсиз янчиб келди. Саноқсиз ҳур фикрли  инсонлар калтакланди,қамоқларга ташланди,номусларига тажовуз қилинди,қўрқитилди,руҳан ва жисмонан йўқ қилинди. Бундай ёвузлик,афсуски,ҳали ҳамон  ҳам давом этмоқда.

Азиз Ватандошлар!

Қачонгача биз Каримов барпо қилган  ноинсоний режимга қарши тенгсиз курашларнинг  якка,ёлғиз иштирокчисига булиб коламиз?!  Қачонгача  яқинларимиз,сафдошларимиздан жудо бўламиз?!  Кам талофат кўриб курашиш усулларини қачон дастуриламал қиламиз?!  Қўлни қўлга бериш,бир-биримизни қўллаб қувватлаш,бир ёқадан бош чиқариш,бирлашиш вақти етмадимикин? Зеро,халқимиз “Бирлашган ўзар,бирлашмаган – тузар” деб сиз ва бизга зафар йулини курсатган.

Хабарингиз бор,Бирдамлик Халқ Демократик Ҳаракати бир неча бора Ош –“Оммавий Шикоят”  тадбирларини ўтказишга ҳаракат қилиб келди ва бугун ҳам шу ҳаракатларини давом эттириш йўлида изланмоқда. Биламизки,биз ўзбеклар,палов,ош сўзларини эшитсак юзимизда илиқлик пайдо бўлади,иштаҳамиз очилади. Ош –минг йиллардан буён  бизнинг қадриятимиз,маданиятимиз, тарихимиздир. Ош –ҳамма жойда,уйда,кўчада,дам олишда,ишхонада,чойхонада,тўй ва ҳашамларда дўсту ёрларга тортиладиган  таом. Шу таом баҳона-ю сабаб қадирдонлар дийдорлашади,  бир зум бўлса-да дилдан  суҳбат қуради, фикр алмашади,дам олади.

Биз  айнан ана шу қадриятларимизни бироз бўлса-да сиёсийлаштириб,“Оммавий Шикоят”-Ош,“Оммавий Шодлик”- Ош,“Оқ Шарф”- Ош,“Оқ Шарик”- Ош,“Олойга Шошилинг”-Ош,“Оқсаройга Шошилинг”-Ош ва ҳоказо Ошларни оммалаштиришга,ҳаётга кенг тадбиқ этишга эриша олсак  зўравонлик режимининг дарз кетиши, синиши, ва оқибат йиқилишини тезлаштирган,Каримовнинг ҳукумронлик дарини қисқартирган,мумкинки,мутлоқ барҳам берган бўлармидик?

Тўғри,“Биз,“Бирдамлик”чилар  ”Оммавий Шикоят”-Ош ва “Олойга Шошилинг”-Ош тадбирларини ўтказишга ҳаракат қилдик. Бироқ, тадбирга етарлича инсонларни тўплашга муваффақ бўла олмадик! Сабаб оммавий норозилик ва шодлик тадбирлари факат сиз бизни қўллаганингизда тўлиқ амалга ошади. Гарчи сиз ва бизга  ўхшаганларни куплаб бу тадбирларга жалб этишга қўлимиз калталик қилган бўлса-да, матбуот орқали “Ош”сузи билан боғлиқ нозўровон кураш услубини оммалаштиришга, танитишга муваффақ бўла олдик деган фикрдамиз.

1 сентябрь – расмий Мустақиллик куни “Оммавий Шодлик”- Ош,

8 декабрь – Конститутция кунида ҳам  ”Оммавий Шодлик”-Ош,ёхуд бошқа байрам,дам олиш кунларида  “Оқ Шарф”,” Оқ Либос”,”Оқ Лента” каби усулларни қўллаб,мавжуд режимга нисбатан ўз норозилигимизни кўчаларда  Оқ либосларга бурканиш орқали изҳор этишимиз,ҳатто кундалик ишимизда ҳам Оқлик билан ошно бўлган ҳолда юришимиз,шу тақлид  Ош тадбирини ўтқазишимиз,Каримов асос солган адолатсиз тузим тахтини силжиши,ноҳақликлар ҳисобига сақланиб турган совуқ музликларни  эриб тугашига туртки бўлган бўлур эди.

Дейлик,21 март куни барчмиз ўз уйларимизда туриб,кундузги соат 11.00 да “Оқ Шарик”ларимизни ҳавога қўйиб юборамиз. Бундан «юртбоши» ва унинг туралари кўришсин,қўрқсинки,уларниг  тахтдан ва хукуматдан кетиши аниқ ва муқаррар.

Кичик пикет ва митингларни имкон қадар Олой бозори олдидаги катта майдонга ташкиллаштиришга ҳаракат қилиш, ”Олойга Шошилинг”-Ошга дея инсонларни тез-тез даьват қилиб бориш ҳам  фаолликни кучайтириши,самарали натижа бериши мумкин.

Юқорида кўзда тутилган тадбирларни  ўтқазиш ҳақида  эълон бериш жараёнида тадбирни қандай ўтказиш кераклиги хусусида қўшимча ва кенг маьлумотлар  бериб борилади,албатта. Ушбу жабҳада бир неча оммавий иш ташлашлар,оммавий буйсунмасликлар уюштириш ҳам кўзда тутилган. Шу аснода, ажаб эмас,бир кун келиб  кучимизга куч қўшилса,кези келиб  барча мухолиф ва ҳур  фикрли,озодлик истовчи инсонлар бир-бирига  ”Оқсаройга Шошилинг”Ош дея “мустаҳкам қалъа” томон юриш қилсак?!

Шуни унутмангки,“Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатининг Ўзбекистон шароитидаги нозўравон кураш усулини амалга ошириб,зулм, зўрлик ва мислсиз порахурликка асосланган мустабид тузимга қарши мухолиф  инсонларни бир ёқадан бош чиқаришга чақиради ва  имкон қадар кам талофат эвазига Каримов тахтини тезроқ қулатишга  хизмат қилади.

Биламиз,бизнинг таклифлар бир уринишдаёқ амалга ошмаслиги аниқ. Бу табиий. Бироқ,биз ўқиб,урганиб,ўз устимизда ишлаб,тажриба орттириб,чор-атрофдаги одамларни ҳам чорласак,жалб эта олсак,яқин  келажакда ушбу ва шу каби кўплаб тадбирлар кенгайиб,такомиллашиб,оммалашиб бориши мукаррар!

Бизнинг фаолиятимиз қисқа муддатли эволюцион жараёндир. Биз сафдошларимизни кўпайтириб,сафларимизни кенгайтириб,ҳур фикрли барча  инсонларни тадбирларимизга жалб қилишни истаймиз. Кейинги босқич,мақсад ва манзилимизга етаклайдиган  йўл аниқ бўлгач,сафарга отланиш учун ўзимизда  ишонч ва куч топа олсак,албатта, бир кун “Оқсаройга Шошилинг”-Ош чақириғи ва “Ош,Ош,кўтар Бош”! “Ош,Ош,Кўзинг Оч!”,“Ош,Ош Шаҳдам Қадам Бос!” деган  ҳайқириқлар билан юз минглаб инсонларни ортимиздан эргаштириб марказ томон йўл оламиз деган  ишончдамиз.

Бу борада олдимизга қўйган илк режамиз – 1- сентябрь – расмий мустақиллик кунида  – “Оммавий шодлик” – Ош тадбирини барчамиз биргаликда амалга оширишга уринсак,гўзал иш булур эди. Қуйида мазкур  оммавий тадбирни қай тарзда ўтказиш мумкинлиги борасида тузилган  режамизни ҳукмингизга ҳавола этамиз:

Аввалам бор,исм-шарифлари режимнинг  қора рўйхатида бўлган инсонларнинг,қаттиқ босим ва назорат остидаги ватандошларимизнинг мазкур тадбирда   хавфсизлик нуқтаи назаридан  очиқдан очиқ кўриниш беришлари,ёхуд фаол ҳаракат қилишлари шарт эмас. Сиздан,мухолифат жонкуярлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан талаб қилинадиган кўмак шундан иборатки, сиз ўз хафсизлигингизни таъминлаган ҳолда,имкон қадар пинҳона,ярим яширин тарзда омма орасида тушунтириш ишларини олиб боришларингиз,натижада юзлаб,минглаб юртдошларимизни ортингиздан эргаштиришга,оммавий тадбирга жалб этишга муваффақ бўлишларингиз мумкин. Билингки, ҳали сизу биз  кўчаларда очиқ ойдин юрадиган,оммага ошкора тарзда йўлбошчилик қиладиган кунлар жуда яқин,шундай кунлар келади,  ишонинг.

Оммавий шодлик” – Ош тадбирини уюшқоқлик билан ўтказиш борасида “Бирдамлик” Халқ Демократик Харакати етакчилари ва фаолларига алоҳида кўрсатма топшириқлар бериб борилади.

1 сентябр – расмий Мустақиллик куни халқимиз оила аъзолари,дўстлари,сафдошлари,ўқиш ёки иш жойидаги жамоаси билан “Оммавий Шодлик” – Ош  тадбирида иштирок этишлари мумкин. Тадбир иштирокчиларидан талаб қилинадигани шуки,улар куннинг исталган вақтида дам олиш оромгоҳларига,хиёбонларга,ҳовлилар,кўчаларда,жамоат жойларига,иш ўринларига,ҳатто ўз уйларида ҳам  Каримовнинг шавқатсиз режимига қарши ўз норозиликларини,қаршиликларини эгниларига Оқ Либос кийиш орқали намойиш этишлари мумкин. Шунингдек,аҳоли Оқ Либос ва Оқ Атрибутларда якка тартибда ёхуд  жамоа бўлиб расмларга тушишлари,ушбу  суратларини  “Бирдамлик” Халқ Демократик Харакати томонидан ташкиллаштирилган Ош марафонига тақдим этишлари мумкин.   Мабодо,1 сентябрь куни суратга тушишлик ва уни бизга йўллашнинг имкони бўлмаса,расм жўнатиш жараёнини то 10 сентябрга қадар  амалга оширишлари ҳам мумкин.

Хурматли Ватандошлар!

Биз Каримов режимидан озор чеккан ва чекаётган жамики юртдошларимизни,ишбилармон,тадбиркорларни,талаба,ўқувчи,ўқитувчи,барча-барчани “Бирдамлик” Халқ Демократик Харакати томонидан ташкиллаштирилаётган “Ош” марафонини қўллашга чақирамиз. Келинг,“Ош” тадбирини шундай уюшқоқлик,ҳамжиҳатлик билан ўтказайликки,токи мустабид тузимнинг шафқатсиз жаллодлари жонсарак бўлиб қолишсин!

Шунингдек,“Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракати Ўзбекистон деб,юртдошларимизнинг бахти,порлоқ истиқболи дея тунни тонга улаб жон куйдираётган,миллат тақдири учун куйиб-пишаётган барча ишбилармонлар,тадбиркорларни кўзда тутилган “Оммавий Шодлик”-Ош тадбирини сермазмун ўтказиш ва самарадорликка,кўзланган мақсадга  эришиш мақсадида молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга чақиради. Мақсадимиз,тадбиркор ва ишбилармонлар – сизлар кўрсатган ҳиммат,моддий кўмакдан тушган сармоя асосида “Ош” марафонининг энг фаол иштирокчиларини рағбатлантириб бориш истагидамиз. Режага асосан,молиявий кўмакдан тушган сармоянинг 50% ини “Ош” марафонининг энг илғор,ташаббускор иштирокчисига, 1- ўринни – ғолибликни қўлга киритган Оқ Либосли мазмундор сурат соҳибига тортиқ қилиш кўзда тутилган.  2- ўринга сазовор бўлган расм эгасига мавжуд маблағнинг  25% ни, қолган 25% сармояни эса  ўзларининг мазмундорлик акс этган суратлари билан 3-  ўринга муносиб деб топлиган 3 нафар марафон иштирокчисини моддий қўллаб-қувватлаш,рағбатлантириш истагимиз бор.

Муҳтарам ишбилармонлар,азиз тадбиркорлар! Сиз кўрстаган ёхуд кўрсатмоқчи бўлган молиявий кўмак мутлақо сир сақланиши кафолатланади,моддий кўмак манбаси зинҳор ошкор этилмайди ва ўз навбатида  пул ўтказмалари хизмати ҳам ишончлидир.

Ҳиммати баланд тадбиркорлар,ишбилармонлар диққатига:

Моддий кўмак бериш,молиявий қуваллаб-қувватлаш истагидаги саховатпешалар учун бизнинг Банк реквизитларимиз ва электрон йўлловлари:

Cheek,Money order,Western Union,Moneygram   учун

Birdamlik Movement га    1813 Peach St.,Sant Peters, MO 63376 USA

Banklar orqali o’tqazmalar uchun

Bank of America
Account # 354004944339
Routing # 081000032 Or 026009593

For Internetional

Account # 354004944339

Routing #BOFAU53N

Paypal орқали:. https://www.paypal.com/us/cgi-bin/webscr?cmd=_flow&SESSION=X_RCGjJKFR1w_aZBM–fsXLBgv800Wumfo3TrzhhNXYxYjZmOaWyscXga_u&dispatch=5885d80a13c0db1f8e263663d3faee8da6a0e86558d6153d8812cd76bf2fd83f

Ҳурматли ишбилармонлар,қадрли тадбиркорлар! Сизнинг иштирок ва молиявий қўлловингиз биз учун жуда муҳим!

Хотима ўрнида айтишимиз керакки,биз бўлажак тадбирга ўта пухта,жиддий тайёргарлик кўришимиз лозим. Бизнинг мақсад ва режаларимиз бир кўринишда,эҳтимол, кимларгадир кулгили,ножиддий  кўриниши ҳам мумкиндир? Бироқ шуни билингки,бу бизнинг ва сизнинг илк қадамларимиз. Агарда биз ва сиз ана шу бошлангич қадамларни дадил ташласак,кейинги тадбирларимиз оммалашади.

Шуни ҳам эътибордан қочирмаслик керакки,катта босим,қурқув ва ҳадик исканжасида истиқомат қилаётган юртдошларимиз,ўзбекистонликлар учун эгнига Оқ Либос илишлари нурли амалиёт булади.  Чунки Оқлик бу поклик,покланиш,ёруғлик,нурафшонлик тимсоли. Каримов ҳукумати эса айнан шундан – Оқ рангдан қўрқади. Оқлик,поклик рамзи мустабидчиларни чўчитади,қўрқувга солади. Шу боис ҳам зулм,зўровонлик ва порахўрлик тузими фуқаролар қалбидаги Оқ рангга мойиллик ҳиссини,туйғусини топташга,янчиб ташлашга интилган ва интилиб келмоқда.  Биз худди ана шу бебодликка қарши “Бас!” дейишимиз,фаоллик курсатишимиз ва ҳайқиришимиз керак!

Бирдамлик”  фақат ва фақат сиз учун,сизнинг манфаатларингиз  учун ҳаракатда. Ва Ҳаракат ўз танлаган буюк мақсади сари бошловчи ушбу зафарли йўлни фақат ва фақат сизлар билан босиб ўтиши мумкин. Ва билингки,фақат ва фақат мана шу нозўравон кураш йўлигина бизни қонунлари устивор, инсоний ҳуқуқлар кафолатланган,фуқароларнинг хавфсизлиги,эрки,озодлиги  таъминланган,озод,фаровон ҳаётга олиб бориши муқаррар! “Бирдамлик”ка аъзо бўлинг,бизнинг  атрофимизда жипслашинг! Ош,Ош Кўтар Бош! Ош,Ош Кўзинг Оч! Ош,Ош Шаҳдам Қадам Бос!

Насиб этса,барчамиз Оқсаройда Шодликни нишонлайлик!

Биз билан алоқа учун телефон: +998935060531

WWW.birdamlik.info

https://twitter.com/Birdamlik

http://www.facebook.com/#!/birdamlikh

https://www.facebook.com/bahodir.choriyev.9?ref=tn_tnmn#!/groups/409185059117612/?bookmark_t=group

Бизнинг электрон почта манзилларимиз:malohateshonkulova@gmail.com

birdamlik@gmail.com ,birdamlikharakati@gmail.com

Баҳодир Чориев –Бирдамлик Халқ Демократик Харакатининг етакчиси

 

http://birdamlik.info/?p=23587