Aug 202012
 

 

Сиёсий афоризмлар (1)

  • Aug. 18th, 2012 at 2:24 PM

Истеъдод белгиси нима экани банал ҳақиқат. Чеховга нисбат бериладиган қисқалик ҳақидаги иқтибоc, аслида, бир неча аср аввал нисбат берилган “Жавомиъул-калим” сифатига бориб тақалмасмикан?

Нима бўлганда ҳам, бугунги ўзбек адабиётини кузатиб бораркансиз, сиёсий сатира мутлақо йўқолиб бораётганини кўрасиз. Ушбу камчиликни тузатиш қасди ила буюк бир қаҳрамонликка қўл уряпман:) эски дафтаримдаги сиёсий афоризмлардан илк гуруҳига бугун дунё юзини кўрсатяпман. Орасида оригиналлари ҳам йўқ эмас (!) Бугунчалик биринчи ўнталик…

Мухолифатга мужда: Ҳатто Ўзбекистон шароитидаям чемпион чиқарса бўлади.
Оқсарой сирлари: Баъзан саноқли кишиларнинг ўлими, сон-саноқсиз кишига қувонч бағишлайди.
Теримнинг қалини – жонимнинг роҳати.
Сиёсий ворис: Қайси жарга оборишнинг фарқи йўқ: жилов қўлда қолса бўлди.
ОАВ: Бировга лой чаплашда қўли гул уста.
Мингта тўй: Ҳамма қўлингга қараб турганда, башара муҳим эмас.
Сиёсий ворис: Ота хатокор бўлса – фарзанд балохўр бўлади.
Мингта тўй: Ҳокимият дегани ёш боладай гап: на “Қўй” деганни билади, на “Тўйдим”ни.
Халқ ва Ҳокимият: Халқ – денгиздир, энг устида – фақат кўпиклар.
Эркак киши аёлга муҳтож, чунки ҳамма айбни Каримовга тўнкаб бўлмайди-ку.

 

http://kemalyoldash.livejournal.com/2023.html

 

Сиёсий афоризмлар (2)

  • Aug. 20th, 2012 at 10:58 PM

Сиёсий афоризмларнинг биринчи партияси ёзилгач, ўқиганлар бу ишни яна давом эттиришни, тўхтатмасликни тавсия этдилар. Ва, очиғини айтсам, ҳақиқатан давом эттиришга туртки бўлди, десам бўлади. Бугун – навбатдаги ўнлик:

У ўзини халқ хизматига бағишлаган деманг, аслида халқни ўз хизматига бағишлаган.
Агар ҳар кимнинг хизматига яраша мукофот берилганда, баъзиларнинг бошқа тарафи ярақларди.
Маҳаллий сиёсат: Ҳар қандай ҳоким – вақтинча.
Доданинг қизлари: Ҳеч бир ишни ёлчитмаслик – энг ноёб талант.
Бир калла – бир калла, икки каллага ойлик йўқ.
Давлат хизматчиси: Масалани кўндаланг қўйма – қоқиласан!
МХХ ходими: фойдасиз қонундан ҳам катта фойда чиқариш мумкин.
Ҳоким бўлгач қаршисида порлоқ келажак эди. Ҳокимликдан бўшагач – қоп-қора ўтмиш.
Урушни чоллар бошлайди, ўлимга ёшлар кетади.
Жамиятнинг қаймоғи – сузмага айланган.
Тахтда кўп ўтирма, к…ингга зарар!

 

http://kemalyoldash.livejournal.com/2147.html

 Posted by at 20:14