Aug 152012
 

 

  Дўстларим, мен Сизлар фаолият кўрсатаётган жамият ташкил бўлгандан буён унинг сафларида бўлиб, баъзи бир юртдошларимизга фойдам текканидан фаҳрланаман. Сизлар шундай мураккаб шароитда муболағасиз буюк ишларни амалга оширмоқдасиз. Афсуски бир тан- бир жон бўлиб фаолият олиб бораётган, ҳукуматни ҳисоблашишга мажбур эта олган кучли жамиятни, миллатини ҳатто беш-тўрт сўм пулга сотиб юборишга тайёр бўлган, фақат ўз манфаатларини ўйловчи кимсалар икки бор бўлиб ташладилар. Лекин Абдужалил Бойматов сингари фидойи кишилар жамиятни сақлаб қолдилар ва Ўзбекистон халқи учун баҳоли қудрат ҳизмат қилиб келмоқдалар. Мен доимо орзу қиламан, қани энди чет мамлакатларда мусофирчилик жабрини тортиб юрган дўстларимиз Инсон Ҳуқуҳлари жамиятига ва бошқа ҳалол фолият олиб бораётган сиёсий ҳаракатларга бирлашиб, миллатимизни бугуни ва келажаги учун мехнат қилсалар. Лекин четда юриб ҳам бир-бирларига тош отаётган собиқ сафдошларимни ҳадди-ҳаракатларини кўриб, ачиниб кетаман.

Азизлар! Мен гарчан ҳозир “Бирдамлик” демократик халқ ҳаракати сафида фаолият олиб бораётган бўлсам ҳам Сизларни мардларча олиб бораётган ишларингизни қадрлайман. Ўғлим Зоҳиджон Зокировни ушбу жамиятнинг Наманган вилояти бўлими бошлиғи сифатида кўп кишиларга ёрдами тегаяпди. Баъзи ишларида ўзим ҳам ёрдам бераяпман. Мен бундан фаҳрланаман.

Биродарлар! Мана барчамиз қутлуғ байрамимиз, Ийд- Рамазон ҳайити арафасида турибмиз. Барчаларингизни шу улуғ байрам билан ўзим, оила аъзоларим ва “Бирдамлик”даги сафдошларим номидан чин қалбимдан табриклайман. Машаққатли лекин фаҳрли ишларингизда омадлар тилайман. Илоҳим бола-чақаларингиз билан соғ саломат бўлинг. Яратган Эгам барчамизни бевақт ўлим, қуруқ тўхматдан Ўзи асрасин!

Сизларга чуқур ҳурмат билан

 Носир Зокир.