Jul 092012
 

 

Шавкат Муҳаммад

Қадрсиз эшак ёхуд Эшак минган “демократ”лар интервьюси.

Ассалому алайкум ва сизгаям ва алайкум ассалом. Ўқувчилар ичида қишлақилар борми? Причем тут қишлақилар деб саволимга саволингизни кўндаланг қўйманг. Демак бор. Қишлоқда асосий транспорт воситаси эшак. Шунақами? Уф, яна савол, причем тут эшак деган. Бироз сабр қилинг , айтаман. Қишлоқ аҳолисининг оғирини енгил қиладиган жонли транспорт, қўй боқишдан тортиб, юк ташиш, бозорга бир қоп нўхотни устига ортиб бориб беминнат хизмат қилишни ўз бурчи деб биладиган ,албатта эшакда.

Баҳор,ёз ва куз эшшакдай ишлаган эшакни совуқ тушиши билан кўчага ҳайдаб соласиз. Чунки қишда ишламай молларнинг емига шерик бўладида. Шунақа,эшакнинг бир эшшакчалик қадри йўқ.

Келаси йили эшакнинг олдига ишингиз тушиб борасизда, устига жандани ташлаб айилламай миниб кетаверасиз. Энди айтаман, причем тут эшак.

Озодликчилар ЎХҲчилар билан суҳбат пайтида бир савол беришди.

“Демократия сиз учун бир воситами, масалан трамвай, трамвайда манзилга етиб боргач, бузиб ташлайсизми ёки фойдаланишда давом этасизми?

Ушбу саволга Ҳаракат Абадий Раиси ва МуХалифат Тенгсиз Лидери товарищ Солиҳ буквално бундай жавоб берди: ” Йўқ,бузиб ташланмайди, чириб тўкилиб кетгунча фойдаланамиз”(???)… ва шу заҳотиёқ гапини ўнглашга уринди.

Бу гапларни деҳқонча тилга ўгирсам: демократия эшагини миниб манзилга етволсам, думига хала босиб кўчага ҳайдавораман. Қишдан омон чиқиб кўкламда тирик учратсам бу эшакнинг, то есть демократиянинг бахти. Зарурият туғилса яна демократияни (эшакни ) миниб кетавераман.

Бу анжуманда Султонмурод асосий вакил сифатида қатнашди. Молодец,ёш авлод сиёсатга бефарқмасакан.”Менким Умар Хайём,ЎХҲингга хайём ” дегандек оёғини ликиллатиб -силкиллатиб ўтирди. Оврўполашган-да, ҳамма жойда ўзини эркин тутади. Ҳатто ўзбек тилида гапиришниям истамади аввалига. Аммо озодликчилар мажбурлашди. Бола бечора жудаа зерикиб ўтирди, уйқу босиб қолаёзди. Ичида афсусландиям, янги айфонини студияга олиб келмаганичун. Ён атрофдан эшитилаётган ўзбекча гапларни тушуниш учун аввал рус тилига, рус тилидан инглиз тилига ағдаравериб чарчади боёқиш. Кўп гаплари айтилмай ичида қолиб кетди. Бунга озодлик ходимлари айбдор.Тинчгина инглиз ёки рус тилида гапиртиришганида барча саволларга отменный жавоб олишган бўлардия.

Самарқанддан келган буғалтир акамиз боплади, эй барака топгурлар, савол беришни бизам биламиз, қани менинг саволимга сенларам жавоб берингларчи; “товуқ олдин пайдо бўлганми ёки тухум?”

Озодлик ходимлари шу заҳоти уни тинч қўйишди.

Отахон кўп ва хўп гапирди. Мамасоли махсум бекорга уни студияга юборганми. Кўпни кўрган устомон сиёсатчи экан. Барча саволларга мардона муфассал жавоб берди Мамасоли Махсум иккаласи. Сиёсатчининг устомонлиги соатлаб ҳеч нарса ҳақда гапиришдир.

Озодлик ходимларига ачиниб кетдим. Жуда қийналишди бу тўдадан бир тузукроқ жавоб оламизми деб. Замирахоним микрофонни олиб барча сафсатавозларнинг бошига қулочкашлаб уришдан ўзини зўрға ушлаб турди.

Майклжон маладес экан,охирги сўзни ўзи айтди.

“Ребята, что за это карам шўрва? Эркакмасакансан баринг , инқиллаб-синқиллаб зўрға алифни калтак дейолмайсанлару, революция қилишга бало борми” деди.

О! Эсдан чиқай деди.Бу машваратда менинг кумирим Жаноб Силлиқ Сувилонам қатнашди. Репертуарини грамм ўзгартирмаган. Одатича барчани пахталаб пахталаб гапирди. Ёниб, куйиб четко метко гапирди ўзиям. Барчанинг устидан кулиб, яйраб ўтирди. Бир қоп семириб қайтди уйига. Ҳозир уйида ёстиққа ёнбошлаб “Прага приколлари” сериалини ёзиб ётибди.

Хуллас ажойибу ғаройиб воқеалар бўлиб ўтди Прагада. Менам бирор ҳажвий китоб -митоб ёзмоқ истагида материал тўплаш учун ЎХҲга аъзо бўлишни истаб ҳаракат сайтидаги “аъзо бўлинг” тугмасини босдим. Исми шарифиму электрон почтамни ёздим. Мониторга чиққан “махфий сўз эмайлингизга боради” деган ваъдага ишониб компьютерга эрталабдан буён қоровуллик қилиб ўтирибман

http://zamondosh.blogspot.ie/2012/07/blog-post_8523.html#more