Jul 072012
 

Муаллиф АдабиётШанба, Июль 7th, 2012

(Ширу шакар ҳажвия)[1]

 Аввал сўзим:

Жигирма жилда гул мамлакатти Ўрта Осиянинг “Банан Республикаси”ға ойналтирған собиқ ва содиқ кўммунист, ҳозирда мўстақил Жамоҳириямиздинг мўҳтарам Пирзидентлари, “Келажактинг Бўйик Давлати” Бошқони ва жонға жон Ҳўкуматимиздинг даимий Райислари Исломхон Абдулғани ўғли Каримуфф олий жаноблариға;

Ҳўрматлиқ журтбошининг элди ўйлаб журитған дона сиясатлари тупайлиғ Ҳижратға жуз тутған фақиру фуқараи замон, жайи жаннат бўғур Эргаш Жуманбулбул ўғлининг собиқ ва содиқ ҳамқишлағи, қора ниқоблиқ Муқаннаи Сонийи Сингопурийдан деб билғайсиз.

Сингопур, 2012 жил.

 Пролўг:

Сарлавҳага изоҳ: “Meneh, Meneh, Tekel, Upharsin”. Насоро аҳлининг Китоби Муқаддаси саналмиш Бибилияда (Дан., V, 25-28) нақл қилинишича, Бобил ҳукмдори Бухтуннаср ўз саройида қурган базмларидан бирида Ершалайимдаги Маъбаддан келтирилган идишларга ҳурматсизлик кўрсатиб, истеҳзо ила куфр сўзлар айтгани учун ғойибдан бир инсон қўли пайдо бўлади ва сарой деворига қандайдир тушунарсиз ёзувлар ёзиб яна йўқолади. Бобил донишмандларидан ҳеч ким бу ёзувга тушунмаганидан, ҳатто ўқий олмаганларидан кейин Дониёл алайҳиссаломга мурожаат этадилар.

Ҳазрати Дониёл берган хабарга кўра, девордаги битикнинг маъноси: “Парвардигор сенинг мулкингни “Сарҳисоб” қилди (Мене), сен “Тарозига тортилдинг” (Текел), аммо ҳокимиятингни давом этиши учун ҳеч қандай асос топилмади ва сенинг мулкингни “Парчалашга” амр этди (Фарес), яъни, кунинг битди, эй ҳукмдор!” Жумҳур насроний дин олимлари ва муҳаққиқларининг иттифоқича, охирги калимада (Фарес) Бобилнинг Форслар томонидан ишғол қилинишига ишора бор.

Бошқа бир манбада келишича: “Мене – Сарҳисоб қилди Парвардигор сенинг мулкингни ва унга нуқта қўйди. Текел – сен ва сенинг амалларинг Тарозига тортилди ва енгил чиқди. Перес – Парчаланди мулкинг ва Мидияликлар ҳамда Форсларга берилди”.

Саройда Базми Жамшид бўлган ўша тунда Бухтуннаср қатл этилади ва Бобил мулки Эрон шоҳлари (Кир, баъзи манбаларда эса, Доро) ҳукмига ўтади.

Муҳтамалан, Библиядаги мазкур нақл Форс қўшинларининг эрамиздан аввалги 539 йилнинг 12 октябрида Бобилга қилган ҳужуми билан якун топган реал тарихий воқеаларга асосланган бўлса ажаб эмас.

 Бисмиллоҳ, деб бошладим бу каломим,
Сўнг Сарвари Оламларга Саломим.
Чойхонада бирдан қўзиб илҳомим,
Бироз ширу шакар қўшиб таомим,
Хўб биширдим[2]. Як[3] ҳўллаб тамоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Кетишингга шу жон садқа сани-я,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Талиш оғам, меним ҳамдард Талишим[4],
Сенингчалик бўлмаса-да товушим,
Ўзимга ҳам ёқиб кетди хонишим,
Мен айтишим керак буни, ай-й-й, тишим-м-м:
Очгин тўлиб кетган шу қулоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Биз Чойхона очдик чойлашгани-я,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
 Шоҳ бўлдинг-у ўз халқингни мот қилдинг,
Шундай обод юртни харобот қилдинг.
Бу элни ўз ватанида ёт қилдинг,
Ўрусийлаб айтсам: “Так, порот” қилдинг.
Оқ бошингга соч қора тупроғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Оқни қора, оқ қилиб қорани-я,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Бир тўдага тўплаб тулки, тозингни,
Раис бўлдинг, туздинг ўз колхозингни,
Яна неча раис сийлаб ўзингни,
Етар! Чақир хўроз, ўрдак, ғозингни.
Ол Олапар, Мошинг-у Бароқингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Эзсанг, ахир, “Вақ” дейди бақаниям,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Йиллар бўлди, тингладик бир эртакни,
Дараги йўқ у “Буюк келажак”ни.
Бу қандай йўл?! Охирида “Мрак”[5]ни
Кўрмоқдаман. Ҳамма ростлаб жуфтакни,
Қочмоқдадир тарк этиб сўқоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Брако-Песо-Мрако-Бесомания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Мустақиллик бердинг, қўлдан кетди эрк,
Ҳамма томон туман, зулмат, йўллар берк.
Оёқларда кишан, ўнгу сўллар берк,
Бизнинг “Титоник”[6]ни кутмоқда айсберг.
Кўрсат-да соҳилдаги маёғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Майли, суздик Кубами, Танзания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Хатинг ўқиб, чиқмади саводимиз,
Чиқди фақат фиғону фарёдимиз.
Туя бўлиб фобрику зовутимиз,
Сотилмаган қолди бир тобутимиз.
Ҳеч бўлмаса қолдириб бузоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Рики-тики-тави – Таракания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
 Бола-чақа, дедик йиртиб ёқани,
Бола кўрдик, кўрмадик бир чақани.
Йўқ, йўқ, кўрдик яна битта нарсани –
Сен панада роса қилиб “Сақа”[7]ни,
Биз “Нўл” бўлдик… Шақиллатмай жоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Энди бизга бари Барабания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
“Эл-юрт, дея ёниб яшаб” тун-кунлар,
Ёндик гўё самон, сонки ўтунлар.
Кетимиздан ўрлаб ўтлиғ тутунлар,
Бу дунёда биздек бағри бутунлар
Борму?!. Дудлар тўлдирмай димоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Ўзбекия – Бекия – Банания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Фақат бизнинг замон бўлди замонлар,
Бутун миллат бир овоздан азонлар
“Серқуёш”ни куйлаб, айтиб достонлар,
“Ламбада”-ю “Лазги”, “Амон-амон”лар…
Бўлди энди ўйнатмай папоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Чунга-чанга – Танго – Меломания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
“Туркиш” дедик, иш чиқмади, юз бурдик,
Қайтдик, кўзни Чин-Мочинга ўгурдик –
Ўхшамади… гангиб юрдик… югурдик…
Охири “Ўз” йўлимизни туш кўрдик,
Хуш кўрдик биз тўхтаган туроғингни[8],
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Ай, намасте[9], мери Ҳиндустания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Борган сари буюмоқда ғамимиз,
Ортиб борар кам бўлмасдан камимиз.
Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз. Камми биз?
Бор йўғи шу: бироз ўчиб шаъмимиз
Қоронғида қолдик, бер чироғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Бидеҳ, бар мо рўшаний!”[10], Рўшания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Қулоқларда узун-узун лағмонлар,
Ичганлари қуруқ оши явғонлар.
Судраб ўша эски чориқ, чакмонлар,
Бу халқ яна қанча давру давронлар
Шундай яшар?.. Ўтказдинг “Срок”ингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Берабериб халталаб ваъданиям,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
“Августда “Во!” бўлади, деб “зўр” қилдинг,
Теграмизни чегириб симтўр қилдинг.
Миналадинг, чуқур қаздинг, гўр қилдинг,
Шундоқ ҳам шўр манглайларни шўр қилдинг.
Худо ҳаққи, ўра-да арқоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Билмам, шу халқ туққанмиди саниям?
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Атрофингга йиғиб бир тўп қашқирни,
Хўп таладинг давлатманду фақирни.
Вайрон қилиб қанча юрак-бағирни,
Сен ўзингга оташдан бир қабрни
Ҳозирладинг. Учирмай қабоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Чито, Брито”, Селяви, Жвания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Мерос учун келганмидинг даҳрга?
Бу мулк сенга берилганми маҳрга?
Наҳот жонинг шунча ташна қаҳрга!?.
Отинг билан отилмасдан наҳр[11]га,
Эгардан туш, йиғ-да сўлу соғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Бугун демай ўйла-да эртани-я,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Болаларни қулдек ҳайдаб пахтага,
Оталарин айлантирдинг ахтага.
Онаизор йиғлар қора бахтига,
Эй, сен, вафо қилмай берган аҳдига,
Бўлди, битир дарсингни, сабоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Аллилуйя!”[12], “Мама мия!”[13], Храния,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Гул қизларни Дубайларда соттириб,
Қолганларин ипсиз боғлаб, ётириб,
Қисир қилдинг, раҳмларин олдириб,
Фиръавнни ҳам ярим йўлда қолдириб.
Бас, эй сайёд, йиғиштир тузоғингни!
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Бордель-Мордел, Наша -“Баша”[14], Фания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Йигирма йил тингирлатдинг созингни,
Хўп тингладик қўшиғингни, розингни.
Кўтариб, оҳ, қилган ишва-нозингни,
Етиб келдик! Тўхтат “Паровоз”ингни!
Саддамга айт бу “Чўли Ироқ”[15]ингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Роко-Попо-Жазо-Дискомания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Давлат эмас, Буюк Ширкат қурдинг сен,
Раиятни ўз йўлингга бурдинг сен.
Уздинг, буздинг, фақат урдинг, сурдинг сен,
Туз ичганинг тузлиққа тупурдинг сен.
Ақа-бақа қилмай у-бу ёғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Чипридалли, Ффу-жақала, Ҳани я,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
“Янгисини қурмай буздинг эскини”,
Қийқиратиб қийдинг элнинг ризқини.
Энди қўлдан кетар чоғи тизгини
Халқнинг. Қани, қуён расмин чизгин-у
Еч фракни, оч-да бўйинбоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Абу Сахий”-Бабу Сахий, Шпания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Поспуртларга бизни фақир ёздирдинг,
Йўқчиликдан жонимизни бездирдинг.
Бу ҳам камдай тўраларга эздирдинг,
Раҳмат, охир кимлигимиз сездирдинг.
Ғанимат бил шу дам ҳаёт чоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Ҳейи, Ҳейи, Ҳаде, Фарвел”[16], Зания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
 Илму ирфон машъалини сўндирдинг,
Ҳар тарафни роса “мент”га тўлдирдинг.
Ғунча очмай гул, боғларни сўлдирдинг,
Балли, жуда қойиллатдинг, дўндирдинг.
Яна қонга тўлдирмай қароғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Йетти шимди дейишмэ замани, йа”[17],
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Бойларни йўқ қилдинг, битта бой қолди,
Бизга ерда болта, кўкда ой қолди.
Кетимизга шувалмаган лой қолди,
Йўқ, яна бир нарса қолди – мой қолди.
Ҳамма билиб қолганда чатоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Жаҳаннам айладинг гул ватанни-я,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Мамлакатни айлантириб “Зона”га,
Ман деганни тиқдинг қамоқхонага.
Раҳминг келмас на бола, на онага,
Ўзинг ҳам бир ўтирмасдан понага,
Террорингни тўхтат!!! Ювиб доғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Жаслық”-Таслық, “Шайхали” – Зиндания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Қуръонга қўл қўйиб, ичиб қасамлар,
Бутун халқдан террористлар ясаблар,
Оҳ, дастингдан неча наслу насаблар
Қуриб бўлди. Таранглашган асаблар
Қўзғалмасдан, бутиб ол бутоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Нурчи”- Дурчи, “Акрамия”, Врания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Зиёратлар қилиб улуғ Ҳарамни,
“Ислом” дединг, болталадинг Исломни.
Шиор этса кимки лутфу карамни,
Бошларига солдинг зулму ситамни.
Ҳали кечмас, бошланмай адоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Бари гишер, ахперэс”[18], Армания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
Русияни қуллар билан тўлдирдинг,
Мамлакатни туллар билан тўлдирдинг.
Ҳамёнингни пуллар билан тўлдирдинг,
Ҳар ёнингни гўллар билан тўлдирдинг.
Бас қил энди бу нозу фироқингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Гастарбайтер, Пастарбайтер, Вания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Молу дунё бунча бўлмаса соҳир,
Олтин, кумуш, йиғдинг дуру жавоҳир,
Ақиқ, маржон, ёқут, алмосу сапфир…
Самарқандий гўям: “Бас кун, ту, охир!”[19]
Ҳақдорига бериб тос-тавоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Билганинг шу: “Money-Money”[20] – Мания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Бир чеккага йиғиштириб номусни,
Патта қилдинг ўзинг ёзган  Қомус[21]ни.
Ўргатгунча бизга қандай ёнишни,
Бошқага бер қўлингдаги фонусни.
Охирги сўз тарк этмай дудоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Нима бизга дикта, не тирания?!
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Бир ўтириб бунча тахтга ёпишдинг,
Магар унда Тоғут билан топишдинг.
Шайкалашиб бу ўлкани сотишдинг,
Етар шунча “Гудет”[22] қилиб қотишинг!
Синдир жомни, тўк виски, ароғингни!
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Гамарджуба[23], “Чача”[24], Виномания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Ўлат чоғи қуриб роса базмлар,
Бир-бирига айлаб қуллуқ, таъзимлар:
Салим, Ғафур, Рустам, Зокир, Азимлар,
Тўлагану, тўламаган Козимлар.
Қусмоғи ҳам бордир бу емоғингни,
Ислом бобо шиқиллат туёғингни!
 
Братва-Клятва: “Эт чё за компания?”[25]
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
Яширинмай баланд девор ортига,
Шерик бўлгин она халқинг дардига.
Кўп ишонма бу шотирлар фардига,
Мирзиё, Иноят, бари – “барига”.
Рашид Қодир бошлатмай сўроғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
“Зеромаксо”-Баксо-Наркомания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Сенга вафо қилмас Нурли Султонлар,
Бир қайрилиб боқмас Сердар, Раҳмонлар,
Коза Ностра-Бразерс-Папа-Масонлар.
Жонга торлик қилмай бу кенг осмонлар,
Кий тўнингни, унутма қалпоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Ҳайл Фюрер[26], Вива Падре[27], Жания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Ҳар ёнингни ўраб олган душмонлар,
Қизил аждар, оқ айиқлар, қоплонлар.
Кўзин юммай сени сотганда хонлар,
Фойда бермас сўнг қилинган пушмонлар.
Тўхтат-да чеканка-ю ўтоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Бамбарбия киргуду[28], каллани-я,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Жонга оро кирмас жоний ўртоқлар,
Путин-мутин, Ҳу Жин-му жин ўтроқлар,
Барисини титроқ тутган шу чоқлар,
Дарз кетгандир сен ишонган у тоғлар.
Йиғиштириб у тоғ-у бу тоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Ҳей, Ни Ҳао, Жайжиан[29], Чин-Чания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Наҳот сабоқ бўлмас Ҳусни Муборак,
Қаддофийдан қолмади бир ғубор нақд.
Бен Али-ю, Қурмонбекдан қочган бахт –
Қайда сенга вафо қилса тожу тахт?!
Бермай туриб бу давлат талоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Аҳлан-саҳлан[30], Мехитраот[31], Грания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
Битгани йўқ Андижоннинг доғлари,
Ҳар тарафда ўлаксахўр зоғларинг
Ҳамон кезар устида тупроқларнинг.
Тутмай туриб шуҳадонинг оҳлари,
Таслим бўл-да топшир ўқ-яроғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Эҳ, қотирдинг шунчалар мияни-я,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Ўттиз милён бу халқ сенга қўй эмас,
Чавгон қилдинг, бу бош сенга гўй эмас.
Ҳаёт ҳар дам Базми Жамшид, тўй эмас.
Шунча даврон сурдинг: Кмара![32] Хватит!![33] Бас!!!
Дафтарингдан мен узмай вароғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Шалом[34], Чао[35], Харе Рама[36], Рания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Эриб бўлди сен кураган у қорлар,
Қор остидан гул очмоқда баҳорлар.
Ҳеч кимни қутқармас баланд деворлар,
Энди давр бошқа, бошқа давворлар.
Баҳор ели кўчирмай равоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Ҳей дйў[37], Сервус, Бис шпэтер[38], Рвания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Водий-у воҳалар узра шарафёб,
Ана, яна чарақлаб чиқди офтоб.
Зулмат кўланкаси чекинган шу тоб,
Юракларда мудраб ётган Инқилоб
Бир тўлғониб, учирмай чорбоғингни,
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Оқсарой-у, Кўксарой, Бангбания,
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Сени кутиб тайёр турар тайёранг,
Исйа, Вера, Таня, Тюльпан, Гюль Норанг,
Ҳамма миниб олган, ҳамма сувора,
Бўлмай десанг бу жаҳонда оввора,
Чиқиб ол-да, тез учир учоғингни.
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Исроилми, Исвичрами, Дания?
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Муқаннаман, тўлиб азму саботга,
Шоҳга ҳақни айтмоқ учун ҳаётда.
Қўлда қалам ила чиқдим жиҳодга,
Ҳақ таъоло еткурсин деб муродга,
Бир насиҳат қилдим, оч қулоғингни:
Ислом бобо, шиқиллат туёғингни!
 
Тушунмасанг наҳот Муқаннани-я?
Ты кто такой? Давай, до свидания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
 
Ай, Шинанай, Ҳоп, Шинанай, Нания,
Ты кто такой? Гуляй, до свидания!
 
Ола, Ола[39], Пас[40], Адеуш[41], Шмания,
Ты кто такой? Катай, до свидания!
 
Живйо, Адйо[42], Пхир миленга[43], Кания,
Ты кто такой? Бай бай, до свидания!
 
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!!
Мене, Текел, Фарес! Ай, Папания!!!

 P.S.

Ўшбу ширу шакар термамди тинглаб, оччиқ қалампир чойнағандай бўп, бир жерлари терлаб кетған афандилар, жонаблар, тўралар, барўнлар, бротвалар, тўдабошилар, “террўр”бошилар, “мағфия”бошилар, хуфиябошилар, хулласи калам, барча “ранг”дағи катта-кичик хўжойинлар шуйтиб иштанбағларини қоттиқрақ байлаб, нафасларини чуқуррақ олиб, Чайхонамизға кириб, бир пияла совуқ чайдан ҳўплаб турсинлар: Қўшиғимиз ҳали тугағани жўқ, бошлаған достанимиз довам этади…


[1]Классик адабиётда турли тилларни аралаштириб шеър ёзиш услуби
[2] Пиширдим – Афғонистон ўзбеклари лаҳжасида
[3]Бир – Форсийда
[4]Озарбайжондаги Талиш халқининг рамзий “Майхона”ларда ўтказадиган айтишувлари, мушоиралари кўзда тутилмоқда
[5] Қоронғулик, зулмат – Русча
[6]Ўтган аср бошларида ҳалокатга учраган Инглиз кемасига ишора
[7]Пул – Андижон лаҳжасида
[8]Туроқ – Бекат, Турк тилида
[9]Салом – Ҳинд тилида
[10]“Бизга ёруғлик бер!” – Форсийда
[11] Дарё – Араб тилида
[12]Насронийлар дуода ишлатадиган ибора – “Парвардигорга шукурлар бўлсин!”
[13]Оҳ, меним онажоним”
[14]Тошкент шаҳридаги машҳур кеча клуби
[15]Классик куйнинг номи
[16]Салом, салом, хайр, алвидо” – Норвегча
[17] “Ўзгаришлар даври келди энди” – Турк тилида
[18] “Хайрли тун, биродарим” – Арман тилида
[19]Самарқандча (яъни, Тожикча) айтсам: “Бас қил, сен, энди!”
[20]Пул-пул – Инглиз тилида
[21] Мамлакат Конституцияси
[22] Кайфу сафо – Русча жаргонда
[23]Салом – Гуржи тилида
[24] Гуржи шароби
[25]Бу қандай тўда?” – Русча жаргонда
[26]Яшасин Фюрер – Олмонча
[27]Яшасин Ота – Испанча
[28] Бу гапнинг маъносини Леонид Гайдайнинг “Кавказ асираси” филмини кўрганлар тушунади.
[29]Салом, салом, хайр, алвидо – Хитой тилида
[30]Салом – Араб тилида
[31] Хайр, алвидо – Иброний (Яҳудий) тилида
[32]Бас, етар – Югослав лаҳжасида
[33]Бас, етар – Русча
[34]Салом – Иброний тилида
[35]Салом ва хайр – Италиан тилида
[36]Харе Рама – Санскрит (Ҳинду) тилида машҳур дуо ва ҳамду сано
[37]Хайр, ҳозирча – Швед тилида
[38]Хайр, ҳозирча – Олмончада
[39]Салом – Португал тилида
[40]Энди, кейин – Форсийда
[41]Хайр, алвидо – Португалча
[42]Салом ва хайр – Словен лаҳжасида
[43]Хайр, алвидо – Ҳинд тилида
 
http://www.uzxalqharakati.com/archives/11598
 Posted by at 23:24

Sorry, the comment form is closed at this time.