Jul 022012
 

02.07.12 15:14
Солиҳ ЎХҲ режалари ва ютуқлари ҳақида
ЎХҲнинг қайта сайланган раиси Муҳаммад Солиҳ Ислом Каримов диктатурасига қарши «радикал» усулда курашга даъват этаётганини эътироф этади (видеоинтервью).

Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг 29-30 июнда Прагада бўлиб ўтган II қурултойида Солиҳ тағин мухолифат уюшмасининг раиси қилиб сайланди.

Ташкилот Низомига киритилган ўзгаришга кўра, Солиҳнинг раислиги уч йил давом этади, шу муҳлат тугагач ЎХҲ ўзининг учинчи қурултойини ўтказади, бунда раҳбарликка янги сайловлар ўтказилиши керак.

ЎХҲ томонидан қилинган ишлар ва унинг режалари ҳақида Солиҳ бизнинг сайтимизга интервью берди.

– Сиз қайта сайланганингиздан кейин, сизнинг келажакдаги режаларингиз, ЎХҲ тактикаси ва стратегиясида нималар ўзгаради?

– Мен устивор вазифаларимизнинг етти бобини ўқиб бердим. Энг муҳими биз йил давомида қилиб келаётган ишларимизни давом эттириш, бу – ташвиқот. Бу Ўзбекистон халқига бизнинг ҳаракатимизни, дастуримизни газеталаримиз, вебсайт ва CD дисклар ёрдамида танитиш.

– Россиядаги воқеалар, Саҳаров проспекти, Болотний майдонидаги мухолифат намойишларидан кейин, Ўзбекистонда қандайдир ўзгаришлар бўлади деб ҳисоблайсизми?

– Бу йил биз, Москвадаги каби намиойишлар Ўзбекистонда ҳам бўлиши устида иш олиб бордик. Албатта Тошкент бу Москва эмас. Тошкентда агар одамлар кўчага чиқишса, уларни отишади. Бироқ биз, халқимиз қўрқувни, андижон синдромини енгиши устида ишлаймиз.

Агар биз қўрқувни енгсак, халқ чиқади. Биз халққа режимга қарши курашда энг радикал усулларни таклиф этамиз. Булар – бўйсунмаслик акциялари, забастовка, пикет ва намойишлардир.

– Сизнинг чиқишингиздан кейин шоир тоғбой Абдураззоқов томонидан ЎХҲнинг ошиқча исломлашгани ҳақида танқиди бўлди. Ушбу танқидга жавобан нима дейишингиз мумкин?

– Ушбу танқиднинг кўпгина ижобий томонлари бор, танқидсиз мумкин эмас, аксинча биз Каримов каби бўлиб қоламиз. Биз танқидни ҳисобга оламиз, ундан ўз ишимизда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

– ЎХҲ низоми ўзгарди. Ундаги сизнинг ваколатларингиз муҳлати ўзгарди, агар илгари сизбир йилга сайланган бўлсангиз, энди бу уч йил қилинди. Бу нима билан боғлиқ ва сиз раис ваколати муддатини нимага ўзгартирдингиз?

Бу молия ва техника масалалари билан боғлиқ. Мен сизга очиқ айтаман, ҳар йили Қурултой чақириш, молиявий ва техник жиҳатдан жуда мушкул.

Биз Ўзбекистондан 22 нафар одам таклиф қилдик, кейин рақам 12 тага қисқарди, кейин еттига тушди ва охир оқибат 4 одам келди, бу жуда қийин.

Ўзбекистон делегациясининг иштироки биз учун жуда муҳим, чунки бизни ҳорижий мухолифат дея танқид қилишмоқда. Умуман олганда мухолифат бу – халқнинг ўзи, биз унинг жуда озгина қисмимиз холос. Мен ҳамиша ўз тарафдорларимни матбуот олдида ўзларини мухолифат деб атамасликка чақириб келаман. Биз диаспора, ўзбек қочқинлари мухолифат диаспораси.

– Сизни радикализмда айблашади, бу айбловларга қандай жавоб берасиз?

Мен Жорж Буш иккинчидан кўра диндорроқ эмасман. Мен Буш ёки ўша Обаманинг ўзидан кўра радикалроқ эмасман. Яъни менинг радикаллигим, динийлигим нимада?

Буни менга ҳеч ким изоҳлаб бера олмайди. Мен Оллоҳ деб гапиришим ва Оллоҳга ишонишим бу менинг шахсий ишим. Мен буни намойишкорона қилмайман.

– Қурултойда ЎХҲ раислиги ловозимига бошқа номзодлар бўлдими?

– Ҳозир сайлов ЎХҲ муассислари йиғини ўз ичида, ЎХҲга кирган тўққиз ташкилот лидерлари ўртасида ўтди. Сайлов бўлди ва мен сайландим.

Магомед Ториев для Uznews.net

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&sub=hot&cid=0&nid=20276

Sorry, the comment form is closed at this time.