May 282012
 

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

Ж А В О Б

Бир танишимиз,
“Диктатор бўлса ҳам шахсиятига тегиб бўлмайди”, деди.
Менинг жавобим будир:

Қайдан чиқди бу тиррақи?
Мамлакатни роса булғади.
Бетинг борми,
Кўзинг борми – демади.
Юртда нима қолди – у емади?
Еди!
Еди!
Неки бўлса борин еди:
Электрни – еди!
Газни – еди!
Олтин-у, уранни – еди!
Пахта-ю, темирни – еди!
Одамни-да:
Кекса демай,
Бола демай –
Тариллатиб –
отиб еди!
Еди –
Ҳатто ҳомиладор аёлни отиб,
еди!!!
Ҳаммани,
ҳар нарсани еди –
Йигитларнинг шаънин еди!
Аёлларни номусин еди!
Инсонларни минг куйга солиб,
Миллатнинг орин еди!
Бу тиррақи асли кимдир,
Таги-туги, насли кимдир –
Ҳеч ким буни билмайди,
Ким қизиқса – озод юрмайди.
Ўзига ҳам насиб этсин –
Жаслиқ деган қамоқлари бор.
Тиррақининг ўзи жаллод,
Қамоқларда жаллодбачча,
Тиррақибаччалари бор.
Суриштирмай халқни отар,
Ватанни-да порага сотар.
Отасини,
онасини,
аёлини,
болаю-чақасини –
Тиррақи берган амалга сотар –
Лак-лак армияси,
милицияси,
миллатга хавф солган –
хавфсизлик хизмати бор.
Ҳар маҳалла, ҳар кўчада,
Ўзи каби –
лаънат олган,
қарғиш теккан,
фирибгар,
ҳийлагар,
қаллоб –
Иблисдан-да дарс олган,
Лаин “қулоқ”лари:
Посбонлари,
“Раис”лари бор.
Фақат,
етмаяпти чет элда маддоҳлари.
Халқимни кўпикка ўхшатган
Хуршид Дўсматлари-ю,
Тиррақига пахта тутиб,
билаклари толмаган,
виждонлари ҳормаган –
Абдулла Ориплари,
Эркин Вохидлари.
Биламан, ёпишасиз оғзимга ҳозир,
Улар тиригида ҳайкал қўйган деб.
Бироқ мен дадил айтаман:
Улар тиригида халқни сотганлардир!
Оғзи қон бўрини олқишлаб, ёқлаб –
Тулки мижоз ҳийлакор –
Тиригида ўз шаънини булғаганлардир –
Улар маддоҳлардир!
Улар тиригида ҳалқни сотганлардир!!
Юзингизга айтаман, афсус,
сиз ҳам ўшалардан кам эмассиз!
Сизни
ўзингизга мосланган,
ўзингизга хосланган –
демократиянгиз бор:
Ўша одамхўрни –
қонида инсонийлик йўқ –
диктаторнинг ҳуқуқларин ҳимоя қиласиз.
Индамасам, эртага бонг урасиз,
чет элда, унга ҳайкал йўқ деб бонг урасиз!
Каттакон суратин қўйиб,
пойига қўйлар сўясиз!
Суф сизга! – Андижонда ҳеч кимингиз отилмаган-да!
Лек ишонинг:
Ўша “барака топгур”ингиз,
“Буюк келажак”да,
Қолган яқинларингизни ҳам қувғин қилади.
Жон сақласа бир-яримтаси,
Қаҳратон қишларда,
чироқсиз, газсиз,
Малъунга инсоф тилаб,
Совуқларда тарашадек қотади.
Баттол эса, маишат қилиб,
Киндик қонингиз тўкилган юртда,
Ҳали яна миллион йил,
Ота-онангиз мозорин топтаб туради!
Хоҳласа синглингизни кўкрагидан отади!
Истаса севгилингиз билан ётади!
Беномус ваҳшийнинг “буюк келажаги”да,
Жалабликка чиқади сизнинг ҳам аёлингиз!
Профессионал мардикор бўлар,
Ўғлингиздан то невара,
чевара,
эварангизгача!
Шунда ҳам сиз ҳурмат қилаверасиз –
Тиррақининг – тиррақлаган кетини!
Мен эса тупираман –
Сиз айтган –
Диктаторни ҳимоя қилувчи демократияга!
Лаънат деб, “барака топгур” сўзига,
Нақ ўйиб оламан, қўлим етса гар,
Ўша эшакнинг гўлайган кўзига!
Халқда азал бир гап бор:
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади.
Бугун дунё билиб бўлди:
Тиррақидан – тир-тир этган ҳаволар-у,
Булғаб кетган жой қолади.
Тупурдим!
Тупирдим –
Шайтоннинг нуқси урган
уни ўша шахсиятига!
Ҳароми-ми,
ва ё тозами – наслига-ю,
Халқ қарғаган – аслига – тупирдим!!
******
2012 йил. Канада.

http://turonzamin.org/2012/05/28/ghafur-3/

Sorry, the comment form is closed at this time.