May 252012
 

  Кейинги кунлар Наманганнинг кўчаларида , асосий трассаларда автохалокатлар, турли хил авариялар содир бўладиган бўлиб қолган. Бунинг сабабини ҳамма ҳар ҳил изоҳламоқда. Кимдир “ҳайдовчилик гувоҳномасини пулга сотиб олган!” деса, кимдир вилоятдаги йўллардаги асфальтлар талабга жавоб бермаслигини айтишади.
Дарҳақиқат Намангандаги асосий трассалар қониқарсиз, талабга жавоб бермайди. Куни кеча Наманган шаҳрининг 5 микрорайон билан 6 микрорайон туташган йўлда “Нексия” автомобили “Жигули” автомобили билан урилиб кетди. “Жигули” автомобили асфальтланмаган йўлдан чапга юрмоқчи бўлганида “Нексия” русумли автомобилни орқа тарафига уриб юборди. Лекин, худога шукур ҳеч ким талофат кўрмади. Нексиянинг орқа тарафи қаттик шкастланди холос.
  Шуни айтиш жоизки, ҳозирга вақтда вилоятда автомобиллардан хусусан , хусусий автомобиллардан ёқилғи шахобчаларида машиналарга қуйдирилган ёқилғининг хисобига йўл солиғи олинади.
Биз ушбу юқоридаги муаммоларни ўрганиш мақсадида йўл қурилиш трести мутасаддиларидан бирига ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.
Мутасаддининг айтишича, бир тарафдан йўллар шу ҳолатда тургани маъқул. Сабаби кейинга пайтларда баъзи ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан, жуда катта тезлик билан автомобилларини учириб минишаётганликларини маълум қилди.
Ҳамда асосий трассани тўла тўкис янгитдан асфальт қилиш учун жуда катта маблағ сарф қилинишини, ташкилотнинг бунга молиявий имконятлари йўқлигини хатто ишчиларга бериладиган ойлик маош ҳам етарли эмаслигини маълум қилди.
  Наманган шаҳрида киракашлик қилиб юрган ҳайдовчилар юқоридаги муаммолар юзасидан кўплаб инстанцияларга мурожаат қилишганлигини маълум қилишди, аммо ҳалигача жавоб олишаолмаяпганликларини маълум қилишди.
Мана бу расмни кўриб “йиртиқ, ямоқ иштонни кимга кераги бор” дегинг келади
25- май, 2012- йил.
Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.
 

Sorry, the comment form is closed at this time.