Apr 222012
 

   Бундан олдинги хабарларимизда «ўқитувчиларни коммунал тўловларга жалб қилиш» холлари ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳолат ҳали ҳам давом этмоқда. Кейинги олинган хабарларга қараганда мактаб ўқитувчиларини нафақат коммунал ишларга балки бошқа ишларга ҳам жалб қилинётганлигини ўқитувчилар бизга маълум қилишди. Уларнинг айтишларича кейинги кунларда маориф ходимларини хусусан мактаб ўқитувчиларини ишларига тааллуқли бўлмаган ишларга жалб қилиш кучайтирилган.

Масалан: баҳорги экин вақтида гул экишга юбориш ҳамда ҳар бир ўқитувчининг ойлигидан «гул кўчати учун» деб бир неча мингдан ва ундан кўп миқдорда пул ушлаб қолиш ҳоллари, куз вақтида эса ўқитувчиларни ойлик маошларидан «арча кўчатига» деб пул ушлаб қолиш ҳоллари борлигини бизга ўқитувчилар маълум қилишди.

Бундай ишларга баъзи мактабларда ўқитувчилар ишдан сўнг, баъзилари эса иш вақтида боришларини маълум қилишди.

Боз устига мактабларга турли хил комиссияларни кўпайиб келиши, ўқитувчилардан давомад, камомадлар сўраш ҳоллари мавжудлигини маълум қилишди.

Биз мактаб директорларидан бирига «нима учун айнан мактаб ўкитувчиларини ҳар ҳил ишларга хусусан гул экишга, коммунал тўловларга боришга жалб қилиш ҳоллари кучайтирилган» деб сўраганимизда у бизнинг саволимизга шундай жавоб берди. Ўз исмини айтмаслик шарти билан бизга маълум қилган бу мутасаддининг айтишича «бундай ишларга ўқитувчилар жалб қилиш албатта ноқонунийдир. Аслини олганда давлатнинг бундай ишларига КОМХОЗ қарайди(КОМХОЗ- шаҳар ободлаштириш ишлари бўйича идора). КОМХОЗда ишчи куч камлиги сабаб, мактабда ишлайдиган барча ишчилар хусусан ўқитувчилар ҳам жалб қилинган. КОМХОЗда нима учун ишчи кучи оз десангиз ойлик маошлари кам. Аммо Ўзбекистон шароитида маҳаллий амалдорлар ўзларидан юқори турувчи амалдорнинг оғзаки буйруғи билан ишлайди. Ҳеч қайси юқори лавозимли кишилар «ўқитувчиларни ишлат» деб буйруқ бермайди. Улар рахбарлардан иш талаб қиладилар. Маҳаллий рахбарият эса иш бажариш учун ўқитувчилардан фойдаланади. Улар қонунга эмас буйруққа бўйсунадилар.

Қомусимиз бўлган Конуституциямизни назар – писанд қилмайдиган баъзи амалдорлар юқорига яхши кўриниш учун оғзаки буйрукларга «хўп бўлади» деб туришлари сабаб маориф системаси оқсаб бормоқда. Нима иш бўлса ўқитувчи, бирон бир мактаб ўкувчиси ножўя иш қилса ўқитувчи қарамаган, қисқаси сўкиш эшитганам, ойлигини ушлаб қолинганам ўқитувчи бўлиб қолган » дейди мактаб директорларидан бири.

 

 

 

22-апрель, 2012-йил.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

 

Sorry, the comment form is closed at this time.