Apr 172012
 

 

  17 апрель куни менинг уй телефонимга  маҳаллий вақт билан соат 09.05
да “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати раиси Баҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан
Чориев қўнғироқ қилди. У киши Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят
судига келганларини ва суд тахминан соат 11.00 бўлиб ўтишини ҳам
таъкидладилар. Ёши улуғ одамнинг кўчада узоқ вақт кутиб ўтирмаслиги
учун у кишини уйга таклиф қилдим. У киши эса таклифимни рад этиб, суд
бошлангунигача кўчада бўлса ҳам кутиб ўтиришни лозим топдилар.

Ўзимнинг шахсий ишларим билан ҳам кўчага чиишим керак эди ва шу
баҳонада Ҳасан бобонинг ҳам олдиларига ўтаман деб тургандим, бироз
ўтиб уйимизга Қарши шаҳар ҳокимиятидан, ҳамда маҳалламиз фаолларидан
иборат кичик бир гуруҳ келиб қолди. Менга тушунарсиз бўлгани, улар
деворимизни қайтадан оқлаб бермоқчи эканликлари бўлди.

Ногирон фарзандимга қандай ёрдам кераклигини суриштиришди, хуллас мени
Ҳасан Чориевнинг олдиларига боришимга тўсқинлик қилишаётганди улар. Шу
сингари турли баҳоналар билан мени уйда қолишимга мажбур этишди.
Менинг ҳовли деворимни оқлаш ҳокимиятга қолдими, ундан кўра  икки
маҳалла ичимлик сувсиз “челак“ кўтариб, кўчама – кўча юрибди, сув
билан таьминлаб берсалар дурустроқ бўларди.

Қарши шаҳар ҳокимлигига ҳам халқни оз бўлсада ўйлаганида эди, халқ
бунчалик қийналмаган бўларди. Мен Қарши шаҳар ҳокимлигига уйимни
ремонт қилиб беринглар деб мурожаат  қилмагандим чамаси, ремонталаб
ҳолга тушгани ҳам йўқ.

“Ичимлик суви муаммосини бартараф этинглар”, – дея эслатиб ўтдим.

Анча вақтдан сўнг улар кетишди. Кўриниб турибдики, маҳаллий ҳокимият
сира-сира мени Ҳасан Чориевни ёнига боришимни истамади. Негалиги эса
ҳали – ҳамон менга қоронғулигича қолмоқда.

 

17-апрель, 2012-йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.