Apr 152012
 

Ҳасан Чориев

 

Хабарингиз бор, АҚШдан сиёсий бошпана топган Чориевлар оиласи вакиллари шу йилнинг 16 апрель куни  Вашингитонда жойлашган Ўзбекистон элчихонаси биноси олдидда тинчлик йўли билан пикет ўтказишга аҳд қилишган. Чориевлар ўз пикетларида мамлакат президенти Ислом Каримовнинг истеъфосини сўраш, Ўзбекистонда порахўрлик ва таъмагирликнинг илдизига болта уриш, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни озорд қилиш, оталари Ҳасан бобо Чориевдан зўрлик ва куч ишлатиш йўли билан тортиб олинган мол-мулкни  ўз эгасига қайтариш талабларини илгари суриш истаклари борлигини маълум қилишганди.

 

АҚШдаги фарзандларининг  пикет ўтказиш учун бел боғлаши Қашқадарёда истиқомат қилувчи ота –Ҳасан бобо Чориевни ҳам руҳлантириб юборди. Ҳасан ота ҳам Шаҳрисабзда яшаётган 20 нафардан ортиқ фарзандлари, набира-ю қариндошлари билан Тошкентнинг Мустақиллик майдонида  АҚШдаги фарзандлари илгари сураётган талаблар билан чиқиш қилишга ва шу йўл билан ҳориждаги зурриёдларига руҳий далда беришга чоғланган эди.

Аммо Ўзбекистон ҳукуматининг фавқулодда қўллаган эҳтиёт чоралари туфайли шу кеча кундузда вазият салбий томонга ўзгарди. Чориевларнинг Ўзбекистондаги вакиллари мамлакат Бош майдонига белгиланган вақтда етиб келолмайдиган бўлишди. Аниқроғи, Ҳукуматнинг саъи ҳаракатлари билан улар  Шаҳрисабздан чиқа олишмайдиган бўлишди.  “Бугун,15 апрель  эрта тонгданоқ Шаҳрисабздаги уйим атрофи милиция ходимлари томонидан қуршаб олинган. Участка нозири мендан ўз уйимдан чиқмаслигимни ўтиниб сўрамоқда” дейди Ҳасан ота Чориев биз билан суҳбатда.

Айни дамдаги ушбу ҳолатни Ҳасан ота Чориев ўз сўзлари билан шундай изоҳлайди:

–Ҳукуматнинг менга, оиламга, умуман, Ўзбекитсон фуқароларига қилаётган ноҳақликлари, инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари кун сайин кучайиб бормоқда. Мен бунинг сабабини шунда деб биламан: афтидан Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев мамлакат президенти Ислом Каримовнинг курсисига кўз тиккан.  Маълумки, Мирзиёев ўз-ўзидан президент бўлиб қолмайди. Бунинг учун Ислом Каримов ўз ўрнини бўшатиб бериши керак. Таббийки, Каримов осонликча жон бермайди. Тинчгина ўрнини Мирзиёевга бўшатиб қўймайди. Унда нима қилиш керак,деган савол ўртага чиқади. Менинг назаримда, мамлакат бош вазири Шавкат Миромоновичнинг енг учидаги кўрсатмаларига асосан ,айни кунда мамлакат аҳолиси қийноққа солинмоқда. Свет, газ, ойлик маошдан қантарилмоқда. Зўравонлик билан одалмарнинг мол-мулки тортиб олинмоқда. Бундай ҳаракталари билан Бош вазир жаноблари, менимчa, жуда узоқни кўзлаган. Мирзиёев, айнан халққа зулум ўтказиш йўли билан омманинг мамлакат президенти Ислом Каримовга бўлган нафратини қўзғаш илинжида. Шавкат Миромонович халқни ҳар томонлама таҳқирлаш орқали фуқароларнинг ғазабини қўзғашга уринмоқда. Провард натижада,унинг мақсади Ўзбекистон аҳолисини Каримовга қарши оёққа қалқитиш. Халқ Каримовнинг истеъфосини сўраб бош кўтаришига шу шавфқатсиз усуллари билан замин ҳозирлаш тараддусида. Ўрта ичида эса мазлум халқ икки арбобнинг жой –  амал талашиши орқали азият чекмоқда. Шахсан, менга тегишли чорванинг Ҳукумат томонидан тортиб олинишида Ш. Мирзиёевнинг қўли бор деб ўйлайман. Мирзиёев шу йўл билан менинг ва АҚШда истиқомат қилаётган болаларимни Каримовга қарши қайраш,бизнинг қўлимиз билан Каримовнинг юзига тарсаки тортиш умидида, аслида. Йўқса,бундай ноҳақликлар бўлмаган бўларди.  Мен ўйлайманки,мамлакат президенти Каримовнинг чорвамга кўз тикиб қолган жойи йўқ. Мирзиёевнинг ҳукумат тепасига келиш истагидаги интилишлари оқибатида биз жабр кўриб ўтирибмиз,–дейди Ҳасан ота Чориев телефон орқали биз билан бўлган суҳбатда.

Юқоридагилар Ўзбекистонда истиқомат қилувчи  оддий бир чорвадорнинг шахсий ўй-фикрлари, қарашлари,албатта. Модомики,оддий халқ орасида шу тарздаги фикрлар шаклланаётган экан,  “Бир балоси бўлмаса,шудгорда қуйруқ на қилур” деган халқ иборасини эсламаслик мумкин эмав-ов…

“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати Қашқадарё вилояти матбуот маркази

http://birdamlik.info/?p=21511

Sorry, the comment form is closed at this time.