Feb 042012
 

Ўзбекистондаги қаттиқ қиш туфайли “Морж”га айландим деб хурсанд бўлиб юргандим.
Нега дейсизми, шахсан менинг  ўзим қиш бошлангандан буён музлаган
ҳаммомда ювиниб юргандим. Фарзандларимни эса,ўтин печка олдида
ювинтириб юрибман.
Шу пайтгача бало ҳам урмаганди.
Бир неча кундирки, “чўмилиш” орқасида қаттиқ шамолладим. Ҳозирги
кунгача  сира ўзимга кела олмаяпман.
Эхее хукуматни шунчалик қарғабманки,асти қўяверинг.
Дунёдаги жамики қарғишлар борки ҳаммасини айтиб  чиқдим.
Кечадан аввал куни шунчалик қарғаб-қарғаб дори ичиб ухлаб қолибман-ки,
тушимга Ўзбекистон Республикасининг президенти И.А.Каримов кирибдилар.
У кишининг кабинетларида ўтирган эканмиз.
Президентимиз башанг кийинган, менга қараб кулиб турибдилар.
Мени эса оғзим тўхтагани йуқ!У кишини саволлар билан кўмиб ташландим!
“Бизга ваьда қилинган фаравон ҳаёт шуми,нега бунча қийнайсиз?”деган
саволларни қайта-қайта бердим.
Мингта гап гапирган одам ўлар эмиш,деган гапни эшитгандим.Қарангки мен ўлмадим.
Президентимиз эшитиб кулиб қараб турдилар ва бирон оғиз гапирмадилар.
Бу сукутликни орқасида кўп гапни англаб олиш қийин эмас эди.”Бирон
нарсани ваьда қилиб қўйсам, сўраб гаранг қилади” деб ўйладилар чамаси.
Қарасам кўп гапириб ўзимни ўзим чарчатаётган эканман!
“Ҳали-ёшдай  турибсиз қоматингизни кўрган  инсонни хаваси келади.Бу
ёшликни сири нимада, ҳеч бўлмаса шуни айтинг”-деб савол бердим.
И.А.Каримов бу саволимга  ҳам жавоб бермадилар.
Ёш бўлиш сирини ўрганиб олмасин деган мақсадда айтмадилар чамаси!
Албатта инсонни егани олдида, емагани кетида бўлгандан сўнг қаримайдида инсон!
Ўзимга ўзим савол беришга ўтдим,халқ балиққа айланганми ёки мансабдорларми ?
Нега деганда,Ўзбекистондаги кетаётган оғир вазиятда халқ ҳам
жим,хукумат ҳам жим!
Бу жимликнинг охири борми ўзи, қандай якун топади?
Азиз ўқувчилар сизлар қандай фикрдасизлар?

4-февраль, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.