Jan 292012
 

  Америка Қўшма Штатлари Парламенти, Европа Иттифоқи
Парламенти  номига.

Даъвогар:  Мен фуқаро сифатида, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 35-моддасига (ҳар бир шахс ариза,
шикоят ва таклиф билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга) таяниб, ҳозирда
мавжуд диктаторлик режими, хукуматга мухолифат:    Абдилло
Тожибой-ўғли номидан.
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент-100115, Чилонзор тумани, Нафосат
кўчаси 8-уйда яшайман,  тел: (+998-93) 556-03-68.
Жавобгар: Ўзбекистон Республикаси хукумати ва унинг раҳбари.

Д А Ъ В О  А Р И З А С И

Ҳурматли депутатлар.
Ҳаммамизга маълумки Ўзбекистон хукумати ва унинг раҳбари, Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 2-моддасини (Хукумат ва мансабдор шахслар
фуқаролар олдида масъулдирлар)  қўпол равишда бузиши ва ўзига юкланган
вазифасини бажармаганлиги оқибатида, Ўзбекистон Республикаси,  Фарғона
водийси, Андижон шаҳрининг  Бобур майдонига, ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб
қилиб йиғилган минглаб халқни,  2005 йилнинг 13 майига ўтар кечаси,
ИИБ-лари, армия ва махсус баталионлар томонидан ўраб олиниб тинч
ахолининг  ваҳшиёна, ўт отар қуроллари билан кирилиб қотиллик содир
этилган.
Бу қирғинни Ўзбекистон хукумати ва унинг раҳбари шу кунга қадар тан
олмай келаётир,  у ҳар хил важлар билан халқаро жамоатчилиги ва
демократик давлатларининг  раҳбарларини кўзини бўяб,  Андижонга
махсус  мустақил экспертларни  киритмасликка  урунаётир.
АҚШ ва Европа Иттифоқи Парламентлари депутатлари,  Андижондаги
қирғинни,  Андижон халқига нисбатан геноцид  деб билиб,
геноцидни инкор этиш  жиноят  Қонунини  қабул қилишингизни, суд орқали
қонҳўр Ўзбекистон хукумати ва унинг раҳбаридан Андижонда содир этилган
оммавий қирғин қурбонларининг оила аъзолари, қариндош-уруғлари,
яқинларига 10.000 АҚШ доллари миқдорида товон пулини ундириб
беришлигингизни  Сизлардан сўрайман.
Абдилло Тожибой-ўғли.
Пресс-центр: <<Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун>> жамоат бирлашмаси.
29.01.  2012 й. Тошкент, Ўзбекистон.

Sorry, the comment form is closed at this time.