Jan 142012
 


Мана деярли бир ойдирки паспортимни ололмаяпман.
2011йил 21декабр куни менинг 45 ёшга тўлганлигим сабабли ва
паспортимнинг муомаладаги муддати тўлганлиги ва шу туфайли
алмаштиришим зарурати учун мен Қарши шаҳар паспорт столига муддати
ўтган паспортимни ва иккита расмимни олиб бориб бердим.Лекин мана бир
ойдирки янги паспорт ола олмаяпман. Бу ерда Қарши паспорт столи
бюрократиянинг энг чўккига чиққан экземпляри роли ўйнаса майли эди.

Фикримча Ўзбекистон режимининг менга қилаётган хусуматларидан бирига
ўхшайди, сабаби мендан кейин келган одамлар аллақачон паспортларини
олиб кетишаяпти, лекин фақат менинг паспортимни беришмаяпти.Афтидан
Махсус хизматларнинг махсус топшириғи бўйича менга паспорт беришмокчи
эмас. Бу билан менга нисбатан бирор-бир провакация қилиш ёки жонимга
суиқасд уюштиришмоқчи бўлишаяптими деб ўйлайман.Агар шу паспорт
олаолмай мен билан бирор-бир ҳодиса рўй берса бу ерда менинг айбим
йўқлиги ва режимнинг менга нисбатан қилган суикасди ёки провакацияси
деб тушунилишини сўрайман.

2012 йил 14 январь

Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.