Jan 042012
 


   Ўтган йилнинг 28-Декабрь куни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими ташаббуси билан водийдаги фаолларнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш, кўпчилик билган сабабларга кўра,ташкилотнинг Наманган вилояти бўлими раиси Зоҳиджон Зокировнинг хонадонида бўлиб ўтди.
Йиғилишда Фарғона ва Андижон вилоятларидан вакиллар қатнашди. 12
киши иштирок этган
йиғилишдан асосий мақсад фаолларнинг фаоллигини
ошириш эди. Андижон ва
Фарғонадан бир нафардан жамият аъзолари келишди.
Бир соатча
вақт ўтгач уй атрофдаги вазият ўзгарди. Фаоллар муҳим
масалаларни  келишиб олишгач, тезда
тарқалиб кетишга мажбур
бўлдилар.Жамият фаоллари келгусида инсон ҳуқуқлари борасидаги
ахборотларни бир-бирлари билан алмашиб, жамият марказига
жўнатишга
келишиб олдилар.

 

4-январь, 2012-йил.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
матбуот маркази.

 Posted by at 11:25

Sorry, the comment form is closed at this time.