Dec 092011
 

  Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг Чироқчи тумани фаоли Нурали Кўлобов ва унинг акаси,Чироқчлик Эзгулик Жамиятининг нафақадаги  аьзоси Абдумурод Норбоев 7 декабр куни  соат 19.00да Чироқчи тумани хокимиятига  уларни атайин чакиришган.

Нурали Кўлобовнинг ўғли Ҳошимнинг берган хабарига қараганда,ҳозирги пайтда улар Чироқчи туман ИИБсида сақланаяптилар.8 декабр куни Ҳошимнинг айтишича хибсда сақланаётганлардан 3 кишини ИИБ идорасидан чиқариб юборишган (Нурали Кўлобовнинг акаси ва яна икки кишини).

 Айни пайтда Эзгулик ташкилотининг нафақадаги фаоли Абдумурод Норбоев ва Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаоли Нурали Кўлобовҳибсда қолмоқдалар.

 

Ҳозиргача олинаётган маьлумотларга қараганда, нотаниш Шаҳрисабз шаҳридан бўлган аёл,хуқуқ фаолларига нисбатан қарши кўрсатма берган.

Савол туғилади бу аёл ким ва Чироқчи туманига қай йўсинда бориб қолган?

Тахмин қилиш ва кўз олдингизга келтириш муаммо эмас,Режим томонидан уюштирилган провокациянинг бир тури!

7 декабрь куни менга Нурали Кўлобов қўнғироқ қилиб, райсетни ва яна битта бошлиқни машинага босиб олиб кетишган, мени эса Жиноят қидирувининг ходими( адашмаган бўлсам Толмас эди исми) чақираяпти дедилар.

Мен эса “Нурали ака борманг ИИБга ”дегандим.

Телефоним мунтазам прослушкада эканлиги сабабли,махаллий хокимият қарорини ўзгартирган ва Чироқчи туман хокимиятига чақиришган кўринади.

Эндиликда Нурали Кўлобовга ва Эзгулик Жамиятининг фаоли Абдумурод Норбоевга қандай айб қўйишлари ҳақида бош қотиришаётган бўлишса керак.

7 декабрь куни мени телефонимга соат 21.05 да Нурали Кўлобов рақамидан қўнғироқ бўлган, аммо мен бу вақтда бўлган қўнғироқни эшитмаганман,мен қайтиб чиқдим бу вақтда Нурали Кўлобовнинг телефони ўчириб қўйилган экан.

Эрталаб қўл телефонимга қарасам, 20 марта телефон қилинган. Нурали Кўлобовнинг ўғли Ҳошимнинг телефонидан +998914533797 рақамидан.

Зудликда боғландим. Юқорида келтирилган ҳолат бўлган экан.

Маҳаллий хокимият свет ва газни сўраган  агар икки фаолни маьмурий жавобгарликга тортса жуда ҳам уятли ҳол,кузатиб турган Халқаро Жамоатчилик олдида обрўйини тўккан ҳисобланади.

Яна бир карра Ўзбек хукумати демократияни истамаётганлиги,фуқаролар эркинлиги чекланганлигини маьлум қилишган бўлади.

Ўз вақтида свет ва газ билан таьминлаганда,бундай муаммо келиб чиқмас  эди.

8 декабрь кечурундан бошлаб, жуда ҳам қаттиқ изғиринли кунлар бошланди,кўчада хаттоки итни боғлаб қўйсангиз, одам у ёқда турсин ит ҳам турмайди.Мана шу изғирин кунларда,халқ учун курашган Нурали Кўлобов ва Абдумурод Норбоевнинг ўғилларига кўрпа тўшак, егулик олиб келишларини буюришган.Бу изғиринда иккала фаолнинг соғликлари қай ҳолатда экан.Чироқчи туман ИИБсининг ҳолати ҳам ўзигача бўлса керак,албатта у ер оналарининг уйи эмас, камерада ўтин ёқиб иситиб беришса.

Ўзбекистон ичкарисидаги  консуллар,Халқаро Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилувчи  ташкилотлар ёрдамига муҳтожмиз.Хибсда сақланаётган иккала фаолни озод қилишга ёрдам беринглар.

 

9-декабрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.