Nov 202011
 

  Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари сингари Наманган шаҳридаҳам электр совуқ тушди дегунча график бўйича учиб туради. Наманган вилоятининг районларида, қишлоқларида эса доимий равишда ўчиб туради. Бунинг сабаби эса Ўзбекистондаги барча электрстанцияларидаги мосламалар эски, совет иттифоқидан қолган техникалар ишлаб турибди. Маҳаллий ва марказий ОАВ эса Ўзбекистонни ривожланиб кетаётганини айтишади. Лекин юқоридаги камчиликларни ўқиб «ростанам шунақамикин» деб ўйланиб қоласиз .

Негадир хаёлимга Ўзбекистонда таниқли бўлган машҳур қизиқчи Хожибой Тожибоевнинг латифаси эсимга тушиб кетди. Ёдингизда бўлса керак бу латифа… Эри хотин уришиб қолишади, хотин аразлаб уйига кетиб қолиб онасига эрининг устидан арз қилади. Хотиннинг онаси «Агар эринг сендан айб топаолмаса сен билан жанжаллашмайди» дейди. Хотин уйига қайтиб келади ва хамма нарсани тахт қилиб эри ундай айб топаолмайдиган даражада ҳамма нарсани жойига қўйиб келади…

Эр ишдан келса хамма нарса тайёр, нима деса ҳамма нарса мухайё эр ахири айб топаолмаганидан хотинига светни ўчириб ёқишни буюради, хотини жанжал бўлмасин деб светни ўчириб ёқади. Шунда эрининг жаҳли чиқиб «Сен қайси ўйнашингга сигнал беряпсан» деб дўппослай бошлайди.

Қизиқ Электр тармоқлари мутасаддилари гоҳ Наманган вилоятининг ва қишлоқларида свет ўчириб ёқиб кимга сигнал беришяпди экан.

20-ноябрь, 2011-йил.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Sorry, the comment form is closed at this time.