Nov 062011
 

Бирдамлик”  Халқ Ҳаракати уюштирган “Ош” – оммавий шикоят тадбирига
қўшилган ҳолда, мен ҳам бир қанча илтимослар билан Қашқадарё вилоят
ҳокими номига шикоят аризаси юборгандим ва менинг илгари сурган
талабларим бугунги кунда инобатга олинаётганлиги ҳам кузатилинмоқда,
илтимосларимнинг баьзилари инобатга олинаяпти.

Шу йилнинг  14- октябрь куни Қашқадарё вилоят хокими Нуриддин Зайниевга
ариза билан мурожаат қилганим ҳақида хабар тарқатгандим. Бу албатта
ариза хам эмас, тўғрироғи  илтимоснома эди.  Бир муддат вақт ўтгач,
маҳаллий ҳукумат органлари вакиллари ушбу аризамни кўриб чиқишга қарор
қилганди.  Бу Қашқадарё вилоят газ таъминоти бошқармасидан вакиллар
келиб жойлардаги вазиятни ўрганганидан бошланди. Улар аризада
кўрсатилган дебитор қарздорлик ва газ босимининг пастлиги фактларини
ўрганиб кетишди. Газдаги қарздорлик бўйича ҳозирча менга номаьлум,
келгусида махаллий хокимият менга буни албатта маьлум қилади деган
умиддаман.

Аризамда Қашқдарё вилоят хокими Нуриддин Зайниевга ногирон фарзандимга ногиронлик  аравачаси беришларини  ҳам сўраб ўтгандим.  Вилоят хокими Нуриддин Зайниев менинг илтимосимни ерда қолдирмаган шекилли,
фарзандим учун ногиронлар аравачаси бериладиган бўлди.  Бу борада мен
26 октябрь куни Қарши шахар “Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш”  марказидан расмий мактуб олдим.

Унда кўрсатилишича, фарзандимнинг ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
ва  иккита фотосурат, ҳамда ТМЭК хулосасини тақдим этиб марказга
мурожаат қилишим кераклиги баён этилган.  Яқин кунларда эса сўралган
барча хужжатларни тақдим этаман.
Вилоят хокими Нуриддин Зайниевга яна бир илтимосим бўлганди, яьни ногиронлар учун махсус нархи арзонлаштирилган дорихоналар фаолиятини йўлга қўйиш. Албатта бу илтимосни вилоят ҳокими ёлғиз ҳолда ҳал эта олмайди. Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ва Олий мажлиснинг конунчилик палатаси орқали ҳал этилиши мумкин бўлган илтимос бу. Хайрлик иш  туфайлик буни ҳам ҳал қилиб беришса
ажаб эмас. Шунда улар неча  юзлаб ногиронлар, ҳамда уларнинг оналари
қилган  дуои раҳматлар остида қолишган бўлишади.

 

 

6-ноябрь, 2011- йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.