Sep 082011
 


Хукумат арзийдиган хақ тўласа ахолини ўзи ҳам  пахтани териб ташлайди.

Қашақадарё вилоятида  6 сентябр кунидан пахта мавсуми бошланди.
Пахта –йиғим теримга биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва
Қарши шаҳридаги барча колледж талабалари эса  7 сентябр кунидан,”оқ
олтин “хирмонига ўз хиссаларини қўшиш учун сафарбар этилдилар.
Келажак ёшларни қўлида эмасми?Ўрганишсинда ватанга хизмат қилишни!
Ёш ўсиб келаётган авлод бугунги кунда ўз кучларини илмга эмас,неча ой
далада пахта теришга бағишлайдилар.Пахтанинг мехнати қанчалик оғир
бўлмасин,пахта  ватанимиз бойлиги,аввал пахта, сўнгра илм!
Қашкадарё вилоятида пахта териб пул ишлаш мақсади бўлганлар ҳам йуқ
эмас,шулардан бири Муқаддас Темирова  қизлари билан  далада экан.
-Ҳозирги кунда пахтанинг нархи белгиланмаган- дейди Ўзбекистон Инсон
Ҳуқуқлари Жамиятининг аьзоси Ғайбулло Жалиловнинг рафиқаси Муқаддас
Темирова.
Муқаддас Темированинг айтиши бўйича, 2 сентябр кунидан  оилавий пахта
теришга чиқишган.
Эри “террорчи,” яна  қанақа “террочи” деб ўйларсиз жуда ҳам  хавфли
“террочилардан” ҳозир у қамоқда.
Ногирон бўлсада, ўз ватанига  иш қуроли бўлган  “кафгир ва ош пичоғи”
билан у хавф туғдирган десак муболаға қилмаган бўламиз,акс холда ўн
йилдан ортиқ қамашмаган бўларди.. Муқаддас Темированинг  ягона нон
топар инсони бу Ғайбулло Жалилов бўлган. Ишсиз, даромадсиз,аёл  иложсиз
фарзандларини боқиш учун пахта теришга ўз хохишлари билан чиққанини
таькидлайди.
Ўзбекистон шароитида пул  ва иш бўлмаса,яшаш оғирлигини мансабдорлар
қаерданам билсин.
Бу уларга ёд нарса!
Қарши шаҳрида ҳозирги кунда  мактаб ўқувчилари,пахтага чиқарилганлари йўқ.
Хукумат арзийдиган хақ тўласа ахолини ўзи ҳам  пахтани териб ташлайди.
Шунда пахтани териб олиш учун ёрдамчи талаба ўқувчиларга муҳтожлик сезилмайди.

 

8-сентябрь, 2011- йил.


Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

 

Sorry, the comment form is closed at this time.