Sep 082011
 

 

08.09.2011

Ўзбекистон халқ ҳаракати фаоллари ҳамда болалар ҳуқуқлари учун курашувчи ташкилотлар Ню Йоркда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Мода хафталигида қатнашаётганига қарши намойиш ўтказишни режалаганлар.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ўзбек диктатори қизининг шундай обрўли тадбирда қатнашаётгани уни ташкилотчилари учун шармандаликдир.

Намойиш ташкилотчилари Ню Йоркда Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилишига қарши шиорлар билан чиқишлари кутилмоқда.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бугун Ню Йоркда очилажак Мода ҳафталигида ўзининг Guli бренди остида адрас, атлас, ипак ва бошқа миллий матолардан тикилган либос ва тақинчоқларини тақдим этади.

 

http://www.ozodlik.org/archive/News/20110908/402/850.html?id=24322187

Sorry, the comment form is closed at this time.