Sep 022011
 

Хабарлар / Ўзбекистон

Ўзбекистон халқ ҳаракати пикетлари давом этмоқда

ЎХҲ фаолларининг Истанбулдаги норозилик тадбири, 2011 йил 1 сентябр

02.09.2011

Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолларининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов сиёсатига қарши норозилик тадбирлари Европанинг қатор давлатлари — Швеция, Чехия, Норвегия ва АҚШда давом этди.

2 сентябр куни эрталаб Швеция парламенти биноси олдида 60дан зиёд ҳаракат фаоли йиғилди.

Улар ўз чиқишларида Ўзбекистонда 20 йилдан буён қатағон сиёсати давом этаётгани, президент Каримовнинг диктатураси даврида минглаб виждон тутқунининг қамоқхоналарга ташлангани ҳақида гапирдилар.

Прага шаҳридаги Чехия Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида уюштирилган пикетда ўнга яқин фаол қатнашди.

Тадбир иштирокчиси Абдусалом Каримов пикетдан мақсад Чехия ҳукумати, шаҳардаги сайёҳлар ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари эътиборини Ўзбекистон ҳукумати юритаётган репрессив сиёсатга қаратишдан иборат эканини айтди.

Норвегия парламенти биноси олдида ўтказилган пикетда Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаолларидан 30 яқин одам қатнашди.

1 сентябр куни Истанбулдаги Ўзбекистон бош консуллиги олдига йиғилган ўнлаб фаоллар Каримов сиëсатига норозилик билдирган эди.

http://www.ozodlik.org/archive/News/20110902/402/850.html?id=24315875

Sorry, the comment form is closed at this time.