Sep 012011
 

Қарши шаҳрида  мустақилликнинг 20 ёшга тўлиши муносабати билан шаҳар
ахолиси хонадонларига, кириб келаётган табий газ босими кўтарилди ,бу
эса 2 сенятябргача давом этади.
Бу кун қўшалоқ байрамни нишонлаяпмиз-да ахир!
Ҳамма байрам кунида яхши кайфиятда, бироқ хуқуқ химоячилари эса  27
август кунидан назоратда  эканлигини  яққол кўриш мумкин.
Қаерга бормайлик орқамиздан сорсон-саргардон бўлиб юришибди.ИИБ ходимлари, бир қадам ўз
хоҳишимизча  бора олмаяпмиз.
31 август куни
Қарши шаҳрида назорат кучайтирилган.”Эшон шайит”
қабристонида
ҳам ИИБ ходимлари томонидан қўриқланаётганлигини, Ўт
ўчирув машиналари турганлигини кўриш мумкин.
Қарши
шаҳар “Эшон Шайит”қабристонига борганимда, бу манзарани  кўриб
хайрон бўлдим.
Хукумат нега қабристоннни назоратга олган деган саволни ўзимга бердим.
Бу фоний дунёдан кетганлар, бош кўтариб қолишлари мумкинми?
Хуллас  наинки
масжитлар,қабристонларда хам қаттиқ назорат кучайтирилган.
Хукумат одамлар билан гавжум бўлган жойлардан
хавфсирайди.Айтиб бўлмайдида, ахолини  миясига кўп нарсалар келиб  қолиши мумкин.
Формадаги кимсаларни кўришлари билан эса  хаёллари жойига тушади.
Бу кетишда кетаверса,
яқин ўрталарда оддий халқ “хожатхоналарга”ҳам
назорат остида киришига
тўғри келади.Хожатхона ҳам умумий жой
хисобланади.
Қарши
шаҳри фуқаролари хавфсизликлари таьминланган холда,мустақиллик
ҳавосидан нафас олишмоқдалар.
Режим
халқнингхавфсизлигини таьминлаяптими ёки ўзиними?

1-сентябрь, 2011- йил.


Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

 

Sorry, the comment form is closed at this time.