Aug 202011
 

 

Ўзбекистон Республикаси собиқ иттифоқ республикаларини арзон ишчи кучи
билан таъминлайдиган мамлакатга айланган. Бу ерда кўплаб одамлар
ишсиз, ҳаттоки ижтимоий даромадсиз қолгани ҳолди, улар ўз оила ва
рўзғорларини боқиш учун аксарида Россия Федерациясига томон иш излаб кетишмоқда. Кўп ҳолларда мамлакатимиз фуқаролари турли тоифадаги корчалонларга алданиб қолиб,
оддий сўз билан айтганда қуллик чангалига ҳам тушиб қолишмоқда.
Ўзбекларни қулликга сотиб юборилиши ҳам сўнги йилларимизнинг одатий
ҳолига айланиб улгурди.
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлимига мурожаат қилган Чироқчи тумани Додиқ ҚФЙ Хайитқул уюшмасига қарашли Додиқ кишлоғида
яшовчи Оқназаров Отабек 1958 йилда туғилган отаси Оқназаров Холмат
Лапасовичнинг 2006 йил май ойида ўз танишлари билан Россияга кетганини
маълум қилди. Ота маьлум вақтгача телефон орқали алоқага чиқиб турган.
“2006 йили мен отам билан бир ойда бир марта телефон орқали гаплашиб
тургандим. Шундан
сўнг алоқа ҳам бўлмай қолди, қайтиб унинг овозини ҳам эшитмадим” –
дейди Отабек.

Отаси Оқназаров Холматнинг дараги бўлмасада,  у билан бирга кетган
ҳамқишлоқлари аллақачон пул ишлаб, эсон омон уйларига қайтиб келишган.
Ҳозирда бедарак бўлган Оқназаров Холмат Лапасовични яқинлари қасддан
ўлдириб юборилган деган гумонга боришмоқда. Бу хақида онаси билан
иккиси анча йиллардан буён Чироқчи туман Прокуратураси, Чироқчи туман
ИИБсига ва бошқа юқори инстанциларга кўплаб аризалар билан мурожаат
қилиб ҳам, бирор ижобий натижа бўлмаётганлигини келтиради Отабек
Оқназаров. У ҳақиқатдан ҳам  ўлдирилганми, ёки бу совуқ бир тахминми?

Воқеълик аслида бедарак кетган Холмат Оқназаровнинг синфдош дўсти
бўлган Азимов Суюндан бошланади. У  Холмат Оқназаров билан учрашиб,
Россияда Шахрисабз туманининг собиқ “Правда” колхози, Шанби қишлоғида
яшаган қариндоши Назаров Нафасни
ишлашлигини айтади. Оқназар Холматовга иш топиб беришини, ва унга
асосан дурадгор усталар кераклигини, шу билан бирга ишонарлик одамлар
борлиги ва жой ҳам тайёр эканлигини уқдиради. Унинг ботма бот
такрорлаганига кўра, Холмат Оқназаров ҳеч нарсадан ховотирланмай
бораверса ҳам бўларди. Ишсиз юрган одамга бу гап маъқул келиб,
оиладаги беш фарзандни боқиш, уларни уйлик, жойлик қилиш Ўзбекистон
шароитида бениҳоя қийиндалигидан келиб чиқиб, 2006 йилнинг май ойида у
Азимов Суюн ҳамроҳлигида Шаҳрисабзга, Назаров Нафас хонадонига боради.
Бир кеча уникида мехмон бўлиб, Россияга томон кетиш режасини тузишади.
Сафар чиптаси учун 150 минг сўм пулни Азимов Суюнга олиб бориб беради.
Тез орада Назаров Нафас, Азимов Суюн, Раимов Ўктам, Бобоев Вахоб,
Юсупов Ҳусан ва Мардонов Нуралилар 2006 йилнинг 11 май кунида Россияга
жўнаб кетишади. Улар Оқназаров Холматга Шахрисабзлик болалар билан 17
май кунида йўлга чиқишини билдириб, поездни билетини ҳам унга
топширишади. Оқназаров Холмат эса белигиланган кунда йўлга чиқган.
Челябинск шаҳри вокзалида Назаров Нафас, Азимов Суюн, Раимов Ўктамлар
Оқназаров Холматни кутиб олишиб, Советский районидаги “Красная
поля” посёлкасига  ишга жойлаштиришади. Энг асосийси жиҳати, Оқназар
Холматов ноқонуний йуллар билан Россия Федерациясига чиқиб кетгани
эди.

Июнь ойининг ўрталарида Отабек отаси билан икки минут телефон орқали
гаплашган. Оилада камчиликлар бўлгудек бўлса, қўзини сотишларини
айтади ва ундан хавотир олмасликларини, Назаров Нафас,  Азимов Суюн ва
Раимов Ўктамлар билан бирга эканлигини ҳам келтириб ўтади. Ойлик иш
ҳаққимизни қайтишимизда Назаров Нафас беради деган экан у телефон
суҳбатида. Бу сўнги суҳбатдан кейин Оқназар Холматов билан унинг оила
аьзолари қайта гаплашишмаган ҳам.
“Қанчалик ўринмайлик, Назаров Нафас отам билан гаплашишимизни пайсалга
солиб, узоқроқда ишлаётганлигини баҳона қиларди”, – эслайди Отабек.

2006 йилни июнь ойида Раимов Ўктамнинг отаси Раимов Оқмирза
Отабекнинг отаси номидан 100 АҚШ долларини келтириб беради, ҳамда
қолган пулларни ҳам етказиб беришини ваъа қилиб кетади. 2006 йилнинг
27 сентябрь кунида Азимов Суюн Россиядан қайтган бўлсада, аммо у
Оқназаров Холмат ҳақида бирор маьлумот бермаган.  Шу йилнинг 21
ноябрида эса Раимов Ўктам ҳам қайтиб келади.
Отаси тақдиридан бехабар Отабек унинг дарагини топиш илинжида Раимов
Ўктам хонадонига ташриф буюради. Раимов Ўктам унинг отаси номидан
битта чарм куртка бериб, унинг Россияда қолганлигини маьлум қилади.
Россияга кетган барча ҳамқишлоқларнинг барчаси ортга қайтишган
бўлишсада, бироқ Холмат Оқназаровдан ҳали ҳам дарак йўқ.
Жиғибийрон бўлган Холмат Оқназаровнинг яқинлари Азимов Суюннинг ёнига
бориб уни қистовга олишганида эса у ўз навбатида уларни Назаров
Нафасга рўбарў қилган. Назаров Нафас эса ”эртага Холмат билан телефон
орқали гаплаштираман” деганича, тағин қаёққадир қочиб кетади. Шу
кунларда Оқназаров Холматнинг тирик эканлигига унинг яқинлари
ишонишмаяпти. Отабекнинг билдиришича, отаси билан Ўктам Раимов
ўрталарида шахсий адоват бўлган ва шуни билган ҳолида отаси улар билан
бирга кетишга розилик билдирган экан.

1997 йилда Ўктам Раимов Чироқчи туманидаги мол бозорларининг бирида
мол ўғирлаб қўлга тушиб қолган. У Ўзбекистон жиноят кодексининг 169
моддасида кўрсатилган жиноятда айбдор топилиб, олти йиллик қамоқ
жазосига ҳукм қилинади ва айни мана шу суд мажлисида Холмат Оқназаров
асосий гувоҳ сифатида қатнашганлигини келтиради Отабек Оқназаров. Шу
воқеа сабаб улар орасида шахсий адоват пайдо бўлган ва Россияда ўч
олган бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда бедарак кетган Холмат
Оқназаровнинг яқинлари.

Улар 2007 йилнинг 10 март кунида Чироқчи туман прокурори Шавриқовга
ариза билан мрожаат қилишади. Шунда участка нозирлари Абдуазизов
Отабек ва Фазлиддин, қидирув бўлимидан Мирзаев Алмардонлар Шахрисабз
туманида яшовчи Назаров Нафасни излаб топишган бўлишсада, сўнгра
қўлдан чиқариб ҳам қўйишган. Шаҳрисабз туман прокурорига бир неча
маротоба хатлар билан мурожаат қилишади, аммо бу мурожаатлар
одатдагидек жавобсиз қолаверади. Оқназаров Холмат Лапасовичдан эса
ҳануз дарак йўқ. Юкоридаги номи тилга олинган одам савдоси билан
шуғулланувчи шаҳрисабзлик Назаров Нафас, одам топишга воситачилик
қилувчи Азимов Суюн ва Раимов Ўктамларни ИИБ ва прокуратура органлари
сўроқ қилишмаган ҳам.
“Шундан сўнг, 2008 йилнинг ноябрь ойида  вилоят ИИБ сида ташкил
этилган “Одам савдоси” билан боғлиқ жиноятлар билан шуғулланувчи бўлим
бошлиғи подполковник Ш.Йўлдошевга ҳам улар устидан арз қилиб
мурожаатда бўлдик”, – дейди Отабек.
2010 йил 25 майда  Инсон ва Қонун  Ўзбекистон Республикаси Адлия
Вазирлигининг хуқуқий газетасининг биринчи муқовасида хам  бедарак
йўқолган шахс Оқназаров Холмат Лапасович юзасидан  жиноят иши
қўзғатилгани, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани тўғрисида  шундай
маьлумот  берилади.
Қашқарё вилояти  прокуратурасида Чироқчи тумани, Додиқ  кишлоғида яшовчи фуқаро
Х.Турсунованинг турмуш ўртоғи  йуқолишига сабаб бўлган шахсларга
нисбатан чора кўришни сўраб,ёзган аризаси кўриб чиқилди.
Фукаро Х.Турсунова аризасида Шахрисабз тумани,Мўминобод ҚФЙ яшовчи
Лапас Назаров 2006 йил май ойида  турмуш ўртоғи Оқназаров Холматга
Россияда яхши ишга жойлаштириб қуйишни ваьда қилиб,олиб кетилганлиги
ва хозирги кунда уйига қайтиб келмаганлигини,бедарак эканлигини
билдирган.
Мазкур холат юзасидан Чироқчи туман ИИБ ТБ томонидан 2010 йил 6 май
куни Назаров Лафасга  нисбатан Жиноят кодексининг  135 –моддаси,2
қисми  “б”банди билан жиноят иши қуғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб
борилмоқда.
Я.Очилов,
Қашқадарё вилояти прокурорининг
Биринчи ўринбосари.

Оқназаров Холматнинг ҳаётми, ёки йўқлигини унинг синфдоши Азимов Суюн,
Назаров Нафас ва Раимов Ўктамлар билишларидан гумон қилади бедарак
йўқолган Холмат Оқназаровнинг яқинлари. Қашқадарё вилоят Чироқчи туман
ИИБ бошқармаси уларнинг мурожаатларига парво қилмай келаяпти.
“Нафақат отам топилишини, балки адолат қарор топиб одам савдоси билан
машғул бўлган жиноятчилар ҳам жазоланишини талаб қиламиз”, – дейди
Отабек Оқназаров.
Телефон: +99891 2235532 Отабек Оқназаров.

 

20-август, 2011 йил.


Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

Sorry, the comment form is closed at this time.