Aug 112011
 

11 август тун ярим, соат 23.20 да уйимиз  эшик қўнгироғи устма-уст
жиринглай бошлади. Биз уйда, бутун оила ширин уйқуда эдик.
– “Ким”-дея овоз чиқардим. Нариги томондан эса,
– Биз горводоканалданмиз. Сизга сув олиб келдик, сувингиз борми? –
нотаниш киши овози келарди.
– Йўқ эди, нега энди бемаҳалда гороводоканал бизнинг сувими ғамини
ебқолди? – сўрадим ажабланиб.
– Сизга олиб бориб беришимизни айтишганди бошлиқлар, – давом этарди
нотаниш овоз.
– Хуллас эшикни очдим. Кимга сув олиб бориши аниғини сўраб
билдингларми? Бизда ҳам сув йўқ, – дедим.
Ўктам ака деган  кишига қўнғироқ қилишди, унинг айтиши бўйича
қандайдир бир журналист опа учун экан бу сув.
– Бу сиз бўлсангиз керак, яқинларда ҳам сизникига олиб келгандик, –
дейди сув-оқава ташкилоти ходими.
Бахтга қарши, бу журналист опа мен бўлиб чиқмадим. Аммо ўша
журналистга ҳавасим келди.
Бир қўнғироғига сув олиб келиб беришса-я? Шаҳарда ичимлик сувини
йўқлигини  билиб,  билмасликка олиб туриш, рўзномаларда ёритмасликнинг
ўзи ҳам 6  тонна сувга арзийди ахир!
– Опа узр, бу сув сизга эмас экан, келаси сафар адашсак сизга ташлаб
кетамиз, – дейди тунги нотаниш сув келтирган- дейди тунги замонавий
“мешкопчи”
Ўйга толаман, нега энди оддий халққа бундай олийжаноблик қилишмайди.
Мансабдор бўлиш, ёки жамиятда қандайдир бир муҳим шахс бўлиш
шартмикин? Ҳамма гап шунда, мансабингиз бўлса биров мушугингизни ҳам
“пишт” дея олмайди.  Мени уйқудан уйғотганлари бир томон бўлса, сув
келтириб идишларимизни тўлдириб беришга ҳам ярамаганликлари бошқа
томон бўлиб асабим қақшади. Сув оқава ташкилоти раҳбарларига шундай
дегим келади: “Аввало бемаҳалда сувни аҳолидан яширмай, сал эртачироқ
олиб боринглар, токи оддий халқнинг ўзи тушуниб етсин кимнинг ким
эканлигини! Сизлар ахир ўшалар ортидан турли-туман идораларга бошлиқ
бўлиб ўтирибсиз, ҳукмронликлар қилаяпсиз”.
Қаршида  ҳаво ҳарорати сал кам 50 даража  бўлган кезда ҳам аҳолини сув
билан таьминламаган ҳокимиятдан нима кутиш ҳам мумкин? Сув келтирган
савоб дейдилар. Аммо сувни халқга бермай, каттароқ мансабдорлар ўзлари
бўлишиб олаётганларига нима дейиш керак энди. Халқнинг бойлиги ҳам,
қадрияти ҳам қолмади. Нон тугул суви ҳам қолмабти.

 

11-август, 2011-йил.


Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашкадарё вилоят бўлими раиси.

 

Sorry, the comment form is closed at this time.