Jul 272011
 
FROM:
TO:
Tuesday, 26 July 2011, 21:48

Message Body

Hodir Ahadov uchun.

Кутилмаган фалокат
Ўзбек мухолифати ичида ҳалиям ўз сиёсий фаолиятини тўхтатмай, юртимиздаги диктатурага қарши тинимсиз курашиб келаётган саноқли кексаларимиз бор. Шулардан бири Ёдгор ака Турлибековдир. У киши АҚШда истиқомат қилади. Яқинда Ёдгор ака кўчада содир бўлган бир тасодиф туфайли автофалокатга учраб, тўшаккка боғланиб қолганини эшитдик. Бу фалокатни Ёдгор акани ўзлари шундай таърифлаб бердилар:

“2011- йил менга жуда оғир келди. Февраль ойида велосипеддан учиб йиқилгандим, орадан бироз ўтиб дунёдаги энг яқин инсонимдан ва суянчиғимдан ажралдим.

Май ойида М.Солиҳ мени Берлинда ўтиши мўлжалланган “Ўзбекистон Халқ Харакатига” анжуманига таклиф қилганди. Ўшанга бораман деб аҳд қилгандим. Шу мақсадда АҚШ миграция бўлимига мурожаат қилиб, чиқиш ҳужжатларини тайёрлаш билан машғул эдим.

Бир кун кўчада бекатда турган автобус томон шошиб кетаётганимда, ўнг томонимдан қўққисдан бир қизил машина келиб менга урилди. Қарсиллаб ерга йиқилиб, уни ўзбекчалаб сўка бошладим. Тез орада ёнимга полиция ходими етиб келиб, дарҳол у “тез ёрдам”ни чақирди.

Тезда мени травматология- жонлантирув бўлимига олиб келиб, биринчи ёрдам кўрсатдилар. Кейин ренген қилиб, бешта қовурғам ва тос суягим лат еганини айтишди. Ўшандан бери, мана орадан бир ойча вақт ўтганига қарамай, касалхонада ётибман.

Ҳозир менга махсус аравача беришди, гоҳида ҳамширалар айлантириб келади. Кўпинча ёлғиз ўзим, ўз хаёлларига чўлғаниб тўшакда ётаман. Худо хоҳласа, ҳали-бери ўлмайдиганга ўхшайман…”

Мен Ёдгор акамизга Аллоҳдан шифо ва мустаҳкам соғлиқ сўраш баробарида, у кишини охирги марта ёзган ва сайтларда эълон қилинган “Каримовнинг туши” (Мана бу линкда: http://uzxalqharakati.com/?p=215 ) мақоласидан биринчи абзатсини эътиборингизга ҳавола қиламан:

– Бирданига қатор Араб мамлакатларида халқ ғалаёнлари бошланиб, 20-40 йилгача билганларини қилиб келаётган диктаторларга қирғин келиб, улар бир четдан ўз халқларининг ғазабига дучор бўла бошладилар…

Насрулло Саййид Канада 2011-йил 13-июньhttp://qoplonbek.wordpress.com/2011/06/13

Sorry, the comment form is closed at this time.