Jul 192011
 

Posted by on June 10, 2010 // 4 Comments

Носир Зокир

Инсон сувсиз яшай олмайди, бу – ҳақиқат.
Инсон овқатсиз яшай олмайди, бу ҳам ҳақиқат.
Инсон ҳавосиз яшай олмайди. Бу хам 5Х5=25дек исбот талаб қилмайдиган аксиома.
Яна бир ҳақиқат борки, бу ҳақиқат учун тарихда минглаб инсонлар курашиб, ўз ҳаётларини ҳаттоки қурбон қилишган. Бу ҳақиқат – инсонларга Оллоҳ томонидан берилган ахборот олиш ва уни изҳор этиш эркинлигидир.

Ҳа, бундай эркинликни яратган Зот берган. Бу эркинликни бўғишга ҳаракат қилган ҳукуматлар, қолаверса шахслар, тарихдан биламизки албатта эл орасида шарманда бўлиб, охир – оқибат ҳалокатга учрашган. Бу ҳам исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Бунга сиз билан биз яхши билган собиқ иттифоқ тарихи яхши исботдир.

Инсонларни 73 йил давомида сўз эркинлигидан жудо қилиб келган, дунёга даҳшат солган армияси, КГБси, милицияси бўлган қудратли давлат Горбачёвнинг жамиятга сўз эркинлиги бериши оқибатида йўқ бўлиб кетди. Агар давлат 1917 йилдан бошлаб сўз эркинлигига амал қилиб келганида ҳали анча яшаши мумкин эди.

Бугунги диктаторлар ўз манфаатларидан келиб чиқиб сўз эркинлигини ўзларини душманлари деб биладилар. Сўз эркинлиги бўлса эҳтимол улар ҳокимият тепасида узоқ яшаб қололмасдилар. Бошқа томондан сўз эркинлиги бўлган давлатларнинг пойдевори мустаҳкам бўлади. Бундай давлатга ҳеч қандай ташқи ёки ички кучлар таъсир ўтказа олмайди.

2008 йилда биз АҚШда бўлганимизда Жоржия штатининг бир полиция ходими билан учрашдик. Мен унга савол бердим. «Сизларда порахўрлик борми?» деб. У ҳайрон бўлди. Саволимни тушуниб етгач, шундай жавоб берди. «Биринчидан бизни давлат системаси шундай қурилганки «Пора» олишга эҳтиёж йўқ. Одамларга порахўрлик тушунчаси ёт. Иккинчидан, мансабдор шахсларни, ҳуқуқ- тартибот ходимларини ҳар қадамда матбуот ходимлари кузатиб турадилар. Қайсидир мансабдор шахс жиноят килса ходимларимиз бизга эмас аввало матбуот ходимларига мурожаат киладилар. Бу билан уларнинг раҳбарлари олдида ҳам обрўлари ошади. Агар мен мободо пора олсам, ўша кезни ўзида матбуотда пора олаётган суратим пайдо бўлади».

Ҳа, айнан сўз эркинлиги бўлмаган жамиятда порахўрлик урчиб кўпаяди. Бир жиноятни яширган ўзбек амалдори, уни ёпиш учун иккинчи жиноятга қўл уради. Юқоридаги америкалик полиция ходимини сўзларини ёзаётиб ўшандай жамиятда яшагим келиб кетди. Сизнинг-чи?

www.birdamlik.info

Bu maqola 7937 marotaba 1817 ziyoratchi tarafidan o`qilgan

4 Comments

  1. США

    Ака коррупция СШАда жуда кучли. Пора бериш очиқча ҳам бор. Унинг оти ҳадя дейилади. Битта конгресменнинг холодилнигидан 90 минг доллар чиқди. Порани ана шундай катта-катта оладилар. Кейин сайлов баҳонасида миллионлаб доллар пора берилади.

  2. Носир ака, хакикатдан хам гуёки эртакка ухшасада, лекин бу рост. Бизларнинг уша жамиятга кучишимиз эмас, балки ушандай жамиятни Узбекистонда куришимиз керак. Албатта бу осонликча булмайди, лекин буни жуда купчилик хохлаб, Узбекистон сиёсатига узгартириш киритишига хозирда тайёр. Сиз хам албатта шулар каторидасиз. Купчилик бирдамлашсак иншооллох амалга ошади. Рахмат сизга.

  3. Anvar

    Yuqorida aytilganlar o’qimishli odamlarga anchadan beri ma’lum. Lekin so’z erkinligi mavjud ko’p mamlakatlarda ham korrupsia juda rivojlangan. Masalan Rossiyani va Qirg’istonni misol qilib keltirish mumkin.
    Korrupsiani qarshi kurashning eng effektiv yo’li bu biznesni rivojlantirish va tadbirkorlikka yo’l ochib berish. Agar amaldorlar poraxo’rlikdan ko’ra biznesdan ko’proq pul topish mumkinligini bilgan zahoti poraxo’ligini to’xtatadi. Bu amaldor vazifasidan voz kechib o’zini biznesga uradi.

  4. Бормисиз Носир ака.Ниҳоятда зўр мақола бўлибди.Бутун инсоният эркинлик учун курашади.Кўп миллатлар эркинлик учун курашиб эркин,демократик жамиятлар қуришга эришишди.Афсуски,ўзбеклар учун эркинлик учун кураш энг охирги ўринда турувчи қадрият.Ҳақиқатан ҳам жамиятда эркинлик қанчалик кўп бўлса,порахўрлик,коррупция шунчалик кам бўлади.Шу сабабли эркинлик учун курашсангиз,порахўрлик ва коррупцияга қарши курашган бўласиз.Намойишлар эркинлиги учун,иш ташлашлар эркинлиги учун ҳам курашиш (сўз эркинлиги учун кураш каби),порахўрлик ва коррупция қарши курашдир.Мана шунинг учун ҳам милиция ва миллий хавфсизлик ходимларининг пикет,митинг қатнашчиларига тазйиқ ўтказиши порахўрлик ва коррупцияни ҳимоя килишидир.

  5. http://yangidunyo.com/?p=11983

Sorry, the comment form is closed at this time.