Oct 062020
 

Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Эргашова Мухтасархон

Йўлдошевна 2019 йил ноябрь ойида шу лавозимга тайинланди.

Тайинланишда таништирув йиғилишида ушбу шахс «Шуҳрат» Ордени билан

мукофотланганлиги уқтириб ўтилган. Лекин, бу аёл ўша орденни ҳақиқий

меҳнатлари эвазига эмас, балки таниш билишчилик орқали олинганлиги

тўғрисида миш мишлар, гап сўзлар қилинаётган эди. Жорий йилда эса бунга

аниқлик киритилди. Яъни жорий йилда Ўзбекистон Мустақиллигини 29

йиллиги билан у Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Соғликни

Сақлаш Ходими» деган фахрий унвон билан тақдирланди. Тақдирланишга бу

фахрий унвон учун ҳеч қандай ҳужжат тўғри ва аслида расмийлаштирилмади.

Бу фахрий унвон албатта пул эвазига олинди. Хусусан аниқрок қилиб

айтганда, хар қандай унвон билан тақдирланишга тавсия этилаётган ходим

ёки рахбарни охирги икки йиллик фаолияти яхшилаб ўрганилиши керак. Шу

фаолият даврида тавсия этилаётган шахс хизмат юзасидан ҳеч қандай

қонунбузарликларга йўл қўймаслиги, интизомий чораларга дуч келмаганлиги

алоҳида эътиборга олинади. Шу ўринда айтиб ўтилиши керакки тиббиёт

соҳасидаги рахбарни икки йиллик фаолиятида албатта оналар ўлими

бўлмаслиги керак.

Оналар ўлими бу Бутунжаҳон миқёсида глобал муаммо.

Лекин шу Эргашова Мухтасархонни бирлашма бошлиғига тайинланишидан

олдин мудир бўлиб фаолият юргизган «Аълам» қишлоқ врачлик пунктига

тегишли аҳоли худудида 2018 йилда оналар ўлими содир бўлган. Ўлган аёл

Балиқчи туман Файзобод қишлоғида яшаган 1981 йилда туғилган Мўминова

Маъмура Давлатовна эди. Эргашова бошқариб турган қишлоқ врачлик пункти

врачи, дояси ва патронаж ҳамширасини ўз ишига нисбатан эътиборсизлиги

ва рахбарни назорати тўлаконли олиб борилмаганлиги учун шу аёл бевақт

ҳаётдан кўз юмди. Ваҳоланки энди бу раҳбар нафақат мансаби юқорилашига,

балки давлат мукофотини олишга улгурди.

Иш фаолияти давомида бу рахбар сарфлаган пуллларини ўрнини қоплаш ва унданда орттириб тўплашга барча куч ғайратларини сарфламоқда. Яъниким ўз туғишган укаси Асака туман департаментида лавозимда ишлайдиган Эргашов Ербекни турмуш ўртоғи Эргашова Нафосат айнан Эргашова М. рахбарлик қилаётган тиббиёт бирлашмасида шу рахбарни олдинги ишхонаси бўлмиш «Аълам» қишлоқ врачлик пунктида 1,25 ставка умумий амалиёт шифокори «бўлиб ишлаб келяпти» тўғрироғи «ўлик жон». Эргашова Нафосат аслида Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасини гинекология яьни аёллар маслаҳатхонасида 2014 йил 20 ноябридан бошлаб бир ставка акушер гинеколог вазифасида ишлаб келади.

Энди қандай қилиб Балиқчида умумий амалиёт шифокори ва

Андижонда гинеколог бўлиб ишлайдиган бу врачни учар қаноти бормикан?

Ҳаттоки самолёти бўлганида ҳам бундай икки ўринда бир вақтда ишлашга

улугура олмас эди. Бу нима учун изоҳланяпти. Қандай қилиб давлат

мукофотига икки марта сазовор бўлган шахс бундай қинғир қалбаки ишларни

қилади. Бу давлат мукофотини Президентимиз таъсис этадику. Бу рахбар

ҳокимлик у ёкда турсин нақ Президентни алдаяптику.

Бундай ноқонуний мукофотга эришишлар таълимни ҳам кўздан

кочирмайди. Айнан Андижондаги таълим тизимидаги бу қингир мукофот

олишлик ижтимоий тармоқда тарқаб кетди. Шунинг учун бунга тўхталиб ўтиш

ножоиз.

Автор Тўраева Гулбаҳор Камаловна

Мақолага оналар ўлими содир бўлганидан сўнг ўтказилган йиғилиш

баёнидан кўчирма нусхаси, Эргашова Нафосатни Андижон кўп тармоқли

поликлиникани гинекология бўлимида ишлаётганлиги ҳақидаги кадрлар

бўлимидан олинган маълумотнома нусхаси илова қилинмоқда.

Рукн: Ўзбекистонда эркин, демократик жамият қуриш учун нималар қилиш керак???

Мавзу: Гулбаҳор Тўраева: ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИГА ҚАНДАЙ ЭРИШИШ МУМКИН?

Гулбаҳор Тўраева

Врач, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Андижон вилояти бўлими раиси.

6 октябрь, 2020-йил.

Дублин, Ирландия.