Sep 262020
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Миромоновичга
Қарши шаҳар Махаллот МФЙ да
яшовчи Қораева Гулшан Тураевнадан

 

ОЧИҚ ХАТ

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Мен сизга мурожаат қилишимдан мақсад шуки, менинг 2003 йилда туғилган
қизим Бозорова Лайло шу йил олийгоҳга ўқишга кириш учун ҳужжат топширди.
Чет тили факултетига. Имтиҳон жавоблари ҳам чиқди. У 116,7 балл тўплабди.
Унгача сиз хотин-қизларга, яьни кам таьминланган оилаларга, ногирони бор
оилалар ва ҳакозолар учун имтиёзлар бердингиз. Мен ҳам шу имтиёзни олгандим.
Ҳаққоний ҳужжатлар билан олганман ўша имтиёзни.

Барча тақдим этган ҳужжатларим хаққоний. Қарамоғимда 1- гуруҳ
ногирон фарзандим бор. 19 йилдан буён уни парваришлаб
келаман. Мен хукумат бериб келаётган ёрдамлардан норози эмасман, аксинча
миннатдорман. Қўлларидан келганича менга хар томонлама ёрдам бериб
келишмоқда. Мен бир нарсага тушунмай сизга очиқ хат орқали мурожаат қилишга қарор қилдим.

Шавкат Миромонович!

Мени ҳозиргача бошим қотгани, нега сиз берган имтиёз қизимнинг йиққан умумий балларида
ўз аксини топмаган? Олийгохда юкори балл, ўрта балл, кичик баллар қанча бўлиши керак
ўзи? Ҳаттоки, бу имтиёзга неча балл берилишини ҳам билмайман. Мен, ДТМ дан норозиман!
Имтиёз инобатга олинмаган! Наҳотки кам таьминланганлар ёки ногирон фарзанди борлар бундан
мустасно бўлишлари керак бўлса? Имтиёзни кимлар олган? Кимлар ундан фойдаланган?
Нега ДТМ буни очиқламайди? Буни хаққоний текшириб кўришларингизни сўрайман.

Шавкат Миромонович!
Янги Ўзбекистонда мени фарзандим талаба бўлишини истардим!
Ривожланган мамлакатлар барча олийгоҳларда суҳбат асосида талаба
бўлишади.Наҳотки бизни Ўзбекистонда талаба бўлиш шунчалик қийин
бўлса? Ёшларни билимли бўлишса жамиятга катта фойдаси тегадику.
Қачон камбағалнинг кўксига шамол тегади?

Мен қизимнинг имтиёз учун берилган тавсияномасини ва ДТМ умумий баллари
кўрсатилган ҳужжатларини илова қилмоқдаман. Ҳеч ким тушунтириб бера олмаса,
балки сиз тушунтириб бера оларсиз. Адолатни сиз ўрнатарсиз деб ишонаман.

Шавкат Миромонович!
Сиздан яна бир илтимосим бор, назоратни ДХХ га беринг. Ҳар холда
бу ташкилот назоратида адолат қарор топиб қолади.

Сизга хурмат билан
Гулшан Қораева
Қарши шахри.
26.09.2020 йил