Sep 182020
 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни бошқарувининг 4-йили охирларига келиб Ўзбекистонда чуқур иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ўрнига Кремлга хуш ёқадиган юзаки ислоҳотлар йўлини танлади. [1].

Озодликнинг мақоласидан иқтибос: «Муносабат: Президент қарори Ўзбекистоннинг арзон ишчи экспортчиси эканини тан олишдир!

сентябр 16, 2020

Озодлик

14 сентябрь куни маҳаллий матбуот президент Шавкат Мирзиëев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор имзолагани ҳақида хабар берди.

Ҳозирча бу қарорнинг тўлиқ матни расмий манбаларда эълон қилингани йўқ.

Қарорнинг асосий ўринларига оид матбуот хабарларини ўқиб¸ Озодликка фикр билдирган ташқи миграция мутахассислари бу қарорни “ҳукуматнинг ишга яроқли миллионлаб аҳолини иш билан таъминлай олмаслигини эътироф этиш” сифатида баҳолади.

Айни пайтда бу қарор танқидчилари унинг айрим жиҳатларини сиëсий жиҳатдан қалтис¸ ҳуқуқий жиҳатдан эса¸ халқаро конвенцияларга зид деб баҳолади.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги¸ Ташқи миграция агентлиги расмийларидан ҳозирча бу қарорга изоҳ олиш имкони бўлмади.

Қарор нима ҳақда?

Қарордан кўзланган мақсад¸ расмий иддаога кўра¸ ишсиз ўзбекистонликнинг хориж¸ биринчи галда Россияда иш топиб¸ унга мослашиш жараëнини ташкиллаштиришдир.

Қарор билан¸ ўзбекистонликларни “ташкиллаштирилган равишда” хорижга ишга жўнатиш жараëнини бошқариш ваколати амалда Ташқи миграция агентлигидан маҳаллий ҳокимларга олиб берилди.

Ҳоким ўринбосарлари Миграция агентлигининг ҳудудий бўлинмаларини бошқаради¸ “вазифалар самарадорлигини эса” ҳокимлар назорат қилади.

Четга кетаëтганларга иш берувчи топиш¸ улар билан меҳнат шартномаси имзолаш¸ бўлажак меҳнат мигрантини янги касбига ўқитиш билан Ташқи миграция агентлигининг ҳокимга ҳисоб берадиган ҳудудий бўлинмалари шуғулланади. Бу ишлар учун пулни ҳокимлар “ маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари” (очиқланмаган – таҳр.)дан олиши керак.

Қарорга кўра¸ “2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш ва уларга сертификат бериш тизими жорий қилинади”.

Хориж¸ асосан¸ Россияга кетаëтганларни тил ва касб-ҳунарга ўқитиш билан Молия вазирлиги қошидаги “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси” маблағи ҳисобидан тузилган “Ишга марҳамат” мономарказлари шуғулланади.

Бу марказларга қўшимча равишда¸ қарорда ëзилишича¸ 13 та коллеж ва 13 та техникумда (жами йиллик қуввати 20,2 минг ўқувчи) меҳнат мигрантлари учун қисқа муддатли (3 ойгача) касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курслари ташкил этилади; давлат маблағи ҳисобидан йирик хорижий иш берувчилар мутахассислари келиб¸ ўзбекистонлик бўлажак меҳнат муҳожирларини ўқитади.

Президент қарори билан¸ хорижга иш излаб кетмоқчи бўлиб¸ билетга пул тополмай юрганларга ҳам чипта пули бериладиган бўлди – пулсиз ва ишсиз ўзбекистонлик давлат жамғармасидан бир йилда қайтариш шарти билан 10 миллион сўм микроқарз олиши мумкин.

Қарорга кўра¸ жорий йил охирига қадар Россия Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очиб¸ ўзбекистонлик ишчиларга патент беришни йўлга қўяди. Айни пайтда¸ Ташқи миграция агентлиги Россия¸ Қозоғистон ва Туркиянинг ўзбекистонликлар кўп бўлган шаҳарларида ўз ваколатхонасини очади.

Давлат органлари томонидан меҳнат миграциясига кетаëтганлар 2021 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахс деб таснифланади ва солиққа тортилади.

Ҳозирча расман эълон қилинмаган қарор¸ хусусан унинг нега айнан пандемия даврида¸ минглаб ўзбекистонликлар ишсиз қолиб¸ ватанига қайтишга мажбур бўлаëтган бир пайтда қабул қилинганига бирор изоҳ ëки шарҳ берилмади.

Озодлик 16 сентябрь кун давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги¸ Ташқи меҳнат агентлиги расмийларидан изоҳ олишга уринди. Озодлик боғланган мулозимлар бу қарорни шарҳлай олмаслигини билдирди¸ шарҳлаш ваколати бор расмийлар эса телефон қўнғироқларига жавоб бермади». Иқтибос тугади. [1].

1. Ўзбекистонда иқтисодий эркинлик йўқ. Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичи ( The Heritage Foundation ташкилотига кўра) 57,2 баллга тенг бўлиб, иқтисоди кўпроқ эркин эмас.

Иқтисодий эркинлик кўрсаткичи Озарбойжонда 69,3 баллга, Қозоғистонда 69,6 баллга, Японияда 73,0 баллга, АҚШда 76,6 баллга тенг.

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичини камида 10 баллга оширишга эришиши керак. Бунинг учун иқтисодни эркинлаштириши керак. Лекин, у бу ишни қилмоқчи эмас.

2. Ўзбекистонда сиёсий эркинлик йўқ. Ўзбекистоннинг сиёсий эркинлик кўрсаткичи Freedom House ташкилотига кўра 10 баллга тенг. Японияда сиёсий эркинлик кўрсаткичи 96 баллга, АҚШда 86 баллга, Финландия, Швеция ва Норвегияда 100 баллигини ҳисобга олсак,

президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда сиёсий ислоҳотлар ўтказиб сиёсий эркинлик кўрсаткичини камида 60 баллга етказиши керак. Лекин, у бу ишни қилмоқчи эмас.

3. Ўзбекистонда иқтисодий эркинлик бўлса,ўрта синф шаклланиши учун шароит яратилган бўларди. Мамлакатда сиёсий эркинлик бўлса фуқаровий жамият шаклланиши учун шароит яратилган бўларди.

Бақувват ўрта синф, кучли фуқаровий жамият шаклланган Ўзбекистонда эркин, демократик сайловлар ўтказиш учун замин яратилган бўларди.

Афсуски, президент Шавкат Мирзиёев сиёсий рақобатга, сиёсий мухолифатга ва сўз эркинлигига йўл бермаябди. Мамлакатда ҳанузгача, мустақил суд тизими яратилган эмас. Бундай шароитда эркин, демократик сайловлар ўтказиб бўлмайди. Демак, коррупцияга кескин, қашқатгич зарба берилмайди.

Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий ривожланиш йўқ ҳисоби.

4. Шавкат Мирзиёевнинг 4-йил бошқарувида мамлакатда сиёсий рақобат йўқ. Сиёсий мухолифатга йўл йўқ.

Мустақил суд тизими йўқ. Мустақил парламент йўқ. Сўз эркинлиги йўқ. Интернет эркин эмас, тезлиги паст, қиммат.

5.Ўзбекистонда иқтисодий эркинлик йўқ, сиёсий эркинлик йўқ. Ўрта синф шаклланиши учун шароит яратилмаган. Фуқаровий жамият шаклланиши учун шароит яратилмаган.

6. Ҳақиқатда, ҳозирги Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида ҳам мамлакат инвестиция жозибардорлиги жуда паст, чунки коррупция кўрсаткичи жуда паст.

Коррупцияга қарши курашда қуйидагилар ҳисобга олинмаябди.

7. Коррупцияга қарши курашда қуйидаги 2 ҳолатни ҳисобга олиш керак:

Мамлакатда давлат мулки эмас, хусусий мулк кўпроқ, устун бўлиши керак.

Лекин, Ўзбекистонда давлат мулки ҳукмрон. Давлат мулки ҳукмрон бўлган жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилинмайди.

Коррупцияга қарши курашнинг энг самарали йўли эркин, демократик сайловлардир.

8. Мамлакатда диктатор Ислом Каримов давридагидай сўз эркинлигига, оммавий ахборот воситалари эркинлигига, эркин интернетга, мухолифатга йўл йўқ.

Бақувват ўрта синф, кучли фуқаровий жамият шаклланиши учун, иқтисодий эркинлик, сиёсий эркинлик йўқ.

Бундай шароитда мамлакатда эркин, демократик сайловлар мутлақо ўтказиб бўлмайди.

9. Яна таъкидлаб ўтишни лозим топдим, Ўзбекистонда давлат мулкчилиги, монополиялар ҳукмрон. Коррупция гуллаб яшнаябди. Иқтисодий эркинлик кўрсаткичи, сиёсий эркинлик кўрсаткичи, коррупция кўрсаткичи жуда паст ва бунинг оқибатида Ўзбекистон иқтисоди ўта қолоқ.

Зеро, Ўзбекистон иқтисодий эркинлик кўрсаткичи бўйича 57,2 билан Украина (54,9), Тожикистон (52,2), Туркманистондан (46,5) олдинда. Бироқ, Сингапур (89,4), Эстония (77,7), Қозоғистон (69,6), Қирғизистон (62,9) Россиядан(61,0) анча орқада.

Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичи 2020 йилда 57,2 балл билан 2019 йилдаги 53,3 баллга нисбатан 3,9 баллга ўсган. Бу ўсиш сармоявий эркинлик бўйича 20 балл (2019-йилда 10 балл), молиявий эркинлик бўйича 20 балл (2019-йилда 10 балл) ва мулк дахлсизлиги бўйича 59,1 баллга (2019-йилда 49,8 балл) тенг.

Ўзбекистон 2020-йилда иқтисодий эркинлик кўрсаткичи бўйича 57,2 балл ва 2019 йилга нисбатан 3,9 баллга ошганига қарамасдан дунёнинг ўртача иқтисодий эркинлик кўрсаткичидан, 61,6 баллдан анча орқада.

Келажакда бу кўрсаткич янада кўтарилади деган умид бор.[2].

Ўзбекистон сиёсий эркинлик кўрсаткичи 10 балл билан, Тожикистон 9 балл, Туркманистон 2 балл каби пост совет мамлакатларидан олдинда. [3].

Яна, Ўзбекистон 10, Марказий Африка Республикаси 10 ва ва Судан 12 балл билан ёмонларнинг ёмони давлатлари қаторини тарк этди.

Ёмонларнинг ёмони давлатлари 10та: Сурия 0, Эритрия 2, Жанубий Судан 2, Туркманистон 2, Шимолий Кореа 3, Экваториал Гвинея 6, Саудия Арабистони 7, Сомали 7, Ливия 9, Тожикистон 9.

Афсуски, Ўзбекистон сиёсий эркинлик кўрсаткичи 10 балл билан пост совет мамлакатлари Эстония 94, Литва 91, Латвия 89, Украина 62, Грузия 61 ва Молдавия 60 каби мамлакатлардай нисбатан эркин ва демократик сайловлар ўтказиш даражасидан жуда узоқда. [3].

Transparency International ташкилотининг 2020 йилги ҳисоботидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон 25 балл билан дунёнинг 180 мамлакати қаторида 153-ўринни эгаллаб турибди, 87 балл билан 1-ўринни эгаллаган Даниядан, 74 балл билан 18-ўринни Эстониядан қарийб 50 баллча орқада ва 19 балл билан 165-ўринни эгаллаган Туркманистондан 6 балл олдинда. Яъни, Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи пост совет мамлакатлари орасида энг охирги ўринларда, фақат Туркманистондан олдинда. Ўзбекистон коррупция кўрсаткичи бўйича дунёнинг 4-элликталик мамлакатлари қаторида. [4].

Ўзбекистон коррупция кўрсаткичи 25 балл билан 180 мамлакат қаторида 153 ўринни эгаллади. 2018 йилги коррупция кўрсаткичи 23 балл билан 158 ўринни эгаллаган эди.

Ўзбекистон коррупция кўрсаткичи 25 балл билан ўта иқтисодий қолоқликдан чиқа оладими? Дунё бўйича ўртача коррупция кўрсаткичи 43 баллга тенг.

Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи дунёнинг ўртача коррупция кўрсаткичидан юқори бўлса, ўта иқтисодий қолоқликдан нисбатан осонроқ чиқиб кетиши мумкин. Бунинг учун Шавкат Мирзиёев мамлакат коррупция кўрсаткичини камида 50 баллга кўтаришга ҳаракат қилиши керак. Афсуски, Шавкат Мирзиёевда бундай интилиш йўқ. [4].

Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМ ($1,832) дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМдан ($11,464) қарийб 6 баравардан кўпроқ кам (6,3). [5,6].

Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМ 2019 йил учун эса ($1,560) дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМ сидан ($11,673) қарийб 7 баравардан кўпроқ кам бўлган(7,48). [8].

Негадир, Дунёнинг 2020 йил учун АЖБ ЯИМ, яъни GDP per capita си ($11,464), 2019 йил учун ($11,673) дан камроқ. Сабабини, мен билмайман.

Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари дунёнинг ўртача иқтисодий кўрсаткичларидан 2 баравар кам бўлса, Ўзбекистоннинг иқтисодини қолоқ дейишимиз мумкин. Бироқ, Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМсидан 6 баравардан кўпроқ кам бўлгани учун, ўта қолоқ дейишга ҳақлимиз.

2018-йилнинг декабрида Халқаро рейтинг агентликлари Fitch ва Standard & Poor’sлар Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси $1,200га тенглигини аниқлашган эди. Ислом Каримов давридаги статистик маълумотлар бўйича $2,200, Шавкат Мирзиёев давридаги статистик маълумотлари бўйича $1,560 эди. Яъни, Ислом Каримов даврида статистик маълумотлар атайлаб бўрттириб, яхшилаб кўрсатилган. Аслида, бу кўрсаткич бўйича олганда Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи янада аянчлилиги аёнлашади. [7].

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

18сентябрь, 2020-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Муносабат: Президент қарори Ўзбекистоннинг арзон ишчи экспортчиси эканини тан олишдир! 16.09.2020. (https://www.ozodlik.org/a/30842257.html ).

2. Index of economic freedom. 2020.

(https://www.heritage.org/index/ranking?version=555).

3. Global freedom scores. 2020. (https://freedomhouse.org/countries/freedom-world/scores ).

4. Transparency International. 2019 Corruption Perceptions Index. 23.01.2020. (https://www.transparency.org/files/content/pages/2019_CPI_Report_EN.pdf ).

5. International Monetary Fund. 2020. GDP per capita Nominal ($).

( http://statisticstimes.com/economy/countries-by-projected-gdp-capita.php ).

6. International Monetary Fund. 2020. GDP (Nominal) per capita Ranking.

( http://statisticstimes.com/economy/projected-world-gdp-capita-ranking.php ).

7. Fitch Assigns Uzbekistan ‘BB-‘ IDRs; Outlook Stable

20 Dec 2018. ( https://www.fitchratings.com/site/pr/10057197 ).

8. Statistics Times.GDP Indicators 2019

( http://statisticstimes.com/economy/gdp-indicators-2019.php ).