Aug 262020
 

Президент Шавкат Мирзиёев бошқарувининг 4-йилидирки иқтисодий ўсиш йўқ.

Мамлакат иқтисодий ўта қолоқ. Коронавирус пандемияси, карантин вазиятни янада мураккаблаштирмоқда, оғирлаштирмоқда, ёмонлаштирмоқда.

Озодликдан иқтибос: [1].»Наманганда ота-оналардан ўқишга киролмаган фарзандини ишга жойлаш ҳақида тилхат олинмоқда

25 август 2020

Ҳурмат Бобожон/Озодлик

Наманган вилоятининг барча мактабларида йиғилишлар ўтказилиб, ота-оналардан “фарзандим ўқишга киролмаса ёки ўқиш контракт пулини тўлай олмасам, уни иш билан машғул қилишга кафолат бераман”, деган мазмунда тилхатлар ёздириб олинмоқда.

Наманганлик ота-оналар Озодликка етказган бу хабарни Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси мулозими тасдиқлади.

Айни пайтда Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги расмийси мактабларга ота-оналардан бундай мазмунда тилхатлар олиш бўйича кўрсатма берилмаганини айтди.

Ўзбекистон презденти Шавкат Мирзиёев 14 июлда бўлиб ўтган видеоселектор мажлисда бу йил мактабларнинг қарийб ярим миллион битирувчисининг ярми бандлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида гапирган эди.

Наманганнинг Тўрақўрғон туманида фарзанди бу йил мактабни битирган Улуғбек Норқўзиев Озодлик билан суҳбатда 24 август куни мактабда йиғилиш ўтказилиб, ота-оналардан “олий ўқув юртига киролмаган фарзандимни иш билан машғул қиламан” мазмунда тилхат олингани ва ўзи ҳам шундай ҳужжатга имзо чекканини айтди:

– Болалар бекор қолиб турли гуруҳларга қўшилиб кетмасин, Россияга кетиб қолмасин, дейишяпти-да. Шу ҳақда тайёр ёзилган тилхатни бериб чиқишди, боласининг исми, ўқийдиган синфини киритиб, “мен боламни ишга жойлашишига ўзим кўмаклашаман, иш топилмаса ўзим кичик бизнесни йўлга қўйиб, иш билан машғул қиламан”, деб тилхат ёздириб олишди.

Наманганнинг Уйчи туманида яшовчи Халима Йўлдошева ҳам шундай мазмунда тилхат ёзган.

Йўлдошева агар қизи ўқишга киролмаса ёки контракт пулини тўлай олмаса қизига кредит олиб парник қилиш ёки чевархонага кириб ишлашини таъминлашни зиммасига олган.

Наманганлик блогер Аббос Асад ишсизликни ота-оналардан тилхатлар олиш билан ҳал этиб бўлмаслигини айтаркан, деди:

– Агар иш бўлса ёшларимиз Россияга, Қозоғистонга, Кореяга иш излаб кетмасди. Тилхат ёздириб олди ҳам, дейлик. Иш жойининг ўзи бўлмаса қандай ишга жойлайди? Менинг фикримча, бу ерда асосий муаммо, олий ўқув юртларида жой камлигида. Ҳукумат ҳеч бўлмаганда мактаб битирувчиларининг ярмини ўқишга киришини таъминлаб қўйиши ҳам мумкин эди. Олий таълим олиш имконларини кенгайтириши керак. Ўқишни хоҳласа, ўқишларни очсин. Кириш имтихонларсиз қабул қилиш керак. Иқтидорли бола ўзи ишни топиб олади. Аҳмоқона тилхатлар олишни йўқ қилиш керак. Бу Совет давридан қолган нарса. Маҳаллий ҳокимликлар ишсизлик муаммосини ҳал этишнинг ўрнига муаммони ота-оналарнинг бўйнига қўйиб, тепага қуруқ отчётлар топшириш билан банд.

Ўзбекистондаги мактабларда ота-оналардан бу каби тилхатлар биринчи марта олинаётгани йўқ.

Илгари Ўзбекистондаги айрим мактабларда ота-оналардан “Фарзандимнинг мактабга келиши ва кетишини назорат қилишни ўз зиммамга оламан”, -деган мазмунда тилхатлар олингани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Икки йил аввал Фарғонадаги мактабларда ота-оналардан ёз ойларида фарзандларини отинойи ёки муллага шогирдликка бермаслик ҳақида тилхатлар олинганди». Иқтибос тугади. [1].

1. Ўзбекистонда сиёсий рақобат йўқ. Сиёсий рақобат бўлганида таълим,олий таълимдаги муаммолар, иш билан таъминлаш, қашшоқлик каби муаммолар бўйича турли фикрлар, режалар, муаммоларни ечиш йўллари таклиф қилинарди.

Эркин,демократик сайловларда кўпчиликка маъқул келган ғоялар,ечимларни таклиф қилган партиялар ғолиб чиқарди. Партиялар ўртасида рақобат бўларди, пировардида ривожланиш бўларди.

Сўз эркинлиги бўлган жамиятда таълим,олий таълим, ишсизлик ва бу муаммоларни қандай ҳал қилиш очиқ,ошкора муҳокама қилинарди.

Афсуски, Ўзбекистонда мухолифатга, сўз эркинлигига йўл йўқ.

2. Ўта қолоқ сиёсий тузимда иқтисод ҳам ўта қолоқ бўлади. Ўзбекистонда аҳвол шундай. Иқтисодий ривожланиш бўлмаган мамлакатда таълим,олий таълимдаги ойликларни камлиги, ишсизлик, аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этиш ўта мушкул.

3. Ўта қолоқ сиёсий тузим. Ўзбекистонда иқтисодий, сиёсий эркинлик йўқ.

Шу сабабли бақувват ўрта синф ва кучли фуқаровий жамият шаклланиши учун шароит яратилмаган. Мамлакатда соғлом сиёсий рақобат, иқтисодий рақобат йўқ. Натижа, иқтисодий, ижтимоий ривожланиш йўқ.

4. Шавкат Мирзиёевнинг 4-йил бошқарувида мамлакатда сиёсий рақобат йўқ. Сиёсий мухолифатга йўл йўқ.

Мустақил суд тизими йўқ. Мустақил парламент йўқ. Сўз эркинлиги йўқ. Интернет эркин эмас, тезлиги паст, қиммат.

5.Ўзбекистонда иқтисодий эркинлик йўқ, сиёсий эркинлик йўқ. Ўрта синф шаклланиши учун шароит яратилмаган. Фуқаровий жамият шаклланиши учун шароит яратилмаган.

6. Ҳақиқатда, ҳозирги Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида ҳам мамлакат инвестиция жозибардорлиги жуда паст, чунки коррупция кўрсаткичи жуда паст.

Коррупцияга қарши курашда қуйидагилар ҳисобга олинмаябди.

7. Коррупцияга қарши курашда қуйидаги 2 ҳолатни ҳисобга олиш керак:

Мамлакатда давлат мулки эмас, хусусий мулк кўпроқ, устун бўлиши керак.

Лекин, Ўзбекистонда давлат мулки ҳукмрон. Давлат мулки ҳукмрон бўлган жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилинмайди.

Коррупцияга қарши курашнинг энг самарали йўли эркин, демократик сайловлардир.

8. Мамлакатда диктатор Ислом Каримов давридагидай сўз эркинлигига, оммавий ахборот воситалари эркинлигига, эркин интернетга, мухолифатга йўл йўқ.

Бақувват ўрта синф, кучли фуқаровий жамият шаклланиши учун, иқтисодий эркинлик, сиёсий эркинлик йўқ.

Бундай шароитда мамлакатда эркин, демократик сайловлар мутлақо ўтказиб бўлмайди.

9. Яна таъкидлаб ўтишни лозим топдим, Ўзбекистонда давлат мулкчилиги, монополиялар ҳукмрон. Коррупция гуллаб яшнаябди. Иқтисодий эркинлик кўрсаткичи, сиёсий эркинлик кўрсаткичи, коррупция кўрсаткичи жуда паст ва бунинг оқибатида Ўзбекистон иқтисоди ўта қолоқ.

Зеро, Ўзбекистон иқтисодий эркинлик кўрсаткичи бўйича 57,2 билан Украина (54,9), Тожикистон (52,2), Туркманистондан (46,5) олдинда. Бироқ, Сингапур (89,4), Эстония (77,7), Қозоғистон (69,6), Қирғизистон (62,9) Россиядан(61,0) анча орқада.

Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичи 2020 йилда 57,2 балл билан 2019 йилдаги 53,3 баллга нисбатан 3,9 баллга ўсган. Бу ўсиш сармоявий эркинлик бўйича 20 балл (2019-йилда 10 балл), молиявий эркинлик бўйича 20 балл (2019-йилда 10 балл) ва мулк дахлсизлиги бўйича 59,1 баллга (2019-йилда 49,8 балл) тенг.

Ўзбекистон 2020-йилда иқтисодий эркинлик кўрсаткичи бўйича 57,2 балл ва 2019 йилга нисбатан 3,9 баллга ошганига қарамасдан дунёнинг ўртача иқтисодий эркинлик кўрсаткичидан, 61,6 баллдан анча орқада.

Келажакда бу кўрсаткич янада кўтарилади деган умид бор.[2].

Ўзбекистон сиёсий эркинлик кўрсаткичи 10 балл билан, Тожикистон 9 балл, Туркманистон 2 балл каби пост совет мамлакатларидан олдинда. [3].

Яна, Ўзбекистон 10, Марказий Африка Республикаси 10 ва ва Судан 12 балл билан ёмонларнинг ёмони давлатлари қаторини тарк этди.

Ёмонларнинг ёмони давлатлари 10та: Сурия 0, Эритрия 2, Жанубий Судан 2, Туркманистон 2, Шимолий Кореа 3, Экваториал Гвинея 6, Саудия Арабистони 7, Сомали 7, Ливия 9, Тожикистон 9.

Афсуски, Ўзбекистон сиёсий эркинлик кўрсаткичи 10 балл билан пост совет мамлакатлари Эстония 94, Литва 91, Латвия 89, Украина 62, Грузия 61 ва Молдавия 60 каби мамлакатлардай нисбатан эркин ва демократик сайловлар ўтказиш даражасидан жуда узоқда. [3].

Transparency International ташкилотининг 2020 йилги ҳисоботидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон 25 балл билан дунёнинг 180 мамлакати қаторида 153-ўринни эгаллаб турибди, 87 балл билан 1-ўринни эгаллаган Даниядан, 74 балл билан 18-ўринни Эстониядан қарийб 50 баллча орқада ва 19 балл билан 165-ўринни эгаллаган Туркманистондан 6 балл олдинда. Яъни, Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи пост совет мамлакатлари орасида энг охирги ўринларда, фақат Туркманистондан олдинда. Ўзбекистон коррупция кўрсаткичи бўйича дунёнинг 4-элликталик мамлакатлари қаторида. [4].

Ўзбекистон коррупция кўрсаткичи 25 балл билан 180 мамлакат қаторида 153 ўринни эгаллади. 2018 йилги коррупция кўрсаткичи 23 балл билан 158 ўринни эгаллаган эди.

Ўзбекистон коррупция кўрсаткичи 25 балл билан ўта иқтисодий қолоқликдан чиқа оладими? Дунё бўйича ўртача коррупция кўрсаткичи 43 баллга тенг.

Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи дунёнинг ўртача коррупция кўрсаткичидан юқори бўлса, ўта иқтисодий қолоқликдан нисбатан осонроқ чиқиб кетиши мумкин. Бунинг учун Шавкат Мирзиёев мамлакат коррупция кўрсаткичини камида 50 баллга кўтаришга ҳаракат қилиши керак. Афсуски, Шавкат Мирзиёевда бундай интилиш йўқ. [4].

Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМ ($1,832) дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМдан ($11,464) қарийб 6 баравардан кўпроқ кам (6,3). [5,6].

Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМ 2019 йил учун эса ($1,560) дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМ сидан ($11,673) қарийб 7 баравардан кўпроқ кам бўлган(7,48). [8].

Негадир, Дунёнинг 2020 йил учун АЖБ ЯИМ, яъни GDP per capita си ($11,464), 2019 йил учун ($11,673) дан камроқ. Сабабини, мен билмайман.

Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари дунёнинг ўртача иқтисодий кўрсаткичларидан 2 баравар кам бўлса, Ўзбекистоннинг иқтисодини қолоқ дейишимиз мумкин. Бироқ, Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМсидан 6 баравардан кўпроқ кам бўлгани учун, ўта қолоқ дейишга ҳақлимиз.

2018-йилнинг декабрида Халқаро рейтинг агентликлари Fitch ва Standard & Poor’sлар Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси $1,200га тенглигини аниқлашган эди. Ислом Каримов давридаги статистик маълумотлар бўйича $2,200, Шавкат Мирзиёев давридаги статистик маълумотлари бўйича $1,560 эди. Яъни, Ислом Каримов даврида статистик маълумотлар атайлаб бўрттириб, яхшилаб кўрсатилган. Аслида, бу кўрсаткич бўйича олганда Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи янада аянчлилиги аёнлашади. [7].

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

26август, 2020-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Наманганда ота-оналардан ўқишга киролмаган фарзандини ишга жойлаш ҳақида тилхат олинмоқда. 25.08.2020. ( https://www.ozodlik.org/a/30801925.html ).

2. Index of economic freedom. 2020.

(https://www.heritage.org/index/ranking?version=555).

3. Global freedom scores. 2020. (https://freedomhouse.org/countries/freedom-world/scores ).

4. Transparency International. 2019 Corruption Perceptions Index. 23.01.2020. (https://www.transparency.org/files/content/pages/2019_CPI_Report_EN.pdf ).

5. International Monetary Fund. 2020. GDP per capita Nominal ($).

( http://statisticstimes.com/economy/countries-by-projected-gdp-capita.php ).

6. International Monetary Fund. 2020. GDP (Nominal) per capita Ranking.

( http://statisticstimes.com/economy/projected-world-gdp-capita-ranking.php ).

7. Fitch Assigns Uzbekistan ‘BB-‘ IDRs; Outlook Stable

20 Dec 2018. ( https://www.fitchratings.com/site/pr/10057197 ).

8. Statistics Times.GDP Indicators 2019

( http://statisticstimes.com/economy/gdp-indicators-2019.php ).