May 292020
 

Президент Шавкат Мирзиёев учун Сардоба сув омборининг ўпирилиши энг нозик, энг муҳим муаммо. Сабаби, Шавкат Мирзиёевнинг шу пайтгача йиққан обрўини Сардоба сув омборининг ўпирилиши ювиб кетди.

Қуйидаги далил президентнинг Сардоба сув омбори ўпирилишига қанчалик “эътибор” беришини кўрсатади.

Озодликдан иқтибос: “ “O‘zbekiston 24”ни танқид қилган икки журналист ишдан бўшатилди [1].

май 25, 2020

Меҳрибон/Озодлик

Sport” телеканали муҳаррири Бобур Акмалов ва бош режиссёри Жамолиддин Бобожонов 22 май куни ишдан бўшатилди.

Буни 25 май куни “Sport” телерадиоканали масъулларидан бири Озодликка тасдиқлади, бироқ тафсилотларини очиқламади.

Human.uz нашри Бобур Акмалов ва Жамолиддин Бобожоновлар “ўз аризасига кўра ишдан бўшагани” ҳақида ёзди.

“Бобур ва Жамолиддинни ишдан бўшатишдан аввал “Sport” телеканали профсоюзи йиғилиш қилган. Шу йиғилишдан сўнг иккаласи ҳам ўз аризасига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган”, деди икки журналистнинг ишдан бўшатилиши воқеаси тафсилотларидан хабардор тошкентлик журналист.

Ушбу воқеадан хабардор бошқа бир маҳаллий журналистнинг Озодликка билдиришича, Акмалов ва Бобожоновлар айнан “Футбол плюс” эшиттиришидаги танқидий чиқишлари учун ишдан ҳайдалган:

“Хабарингиз бор, радиода Бобур билан Жамолиддин “O‘zbekiston 24”ни танқид қилгач, ҳаммаёқ шов-шув бўлиб кетди. МТРК раҳбарияти буни кескин танқид қилди. Бошлиқлар Бобур билан Жамолиддинга “ўз аризангиз билан ишдан бўшаб кетасиз, бошқа чорангиз йўқ”, дейишди. Кейин иккаласи ҳам ариза ёзишга мажбур бўлди”.

Бобур Акмалов “Sport” телеканалида муҳаррирлик қилиш билан бир пайтда “Ориат Доно” радиосидаги “Футбол плюс” эшиттиришининг бошловчиси ҳамдир. Жамолиддин Бобожонов ва Хайрулла Ҳамидов эса ушбу эшиттиришнинг доимий иштирокчилари ҳисобланади.

Ориат Доно” радиосидаги “Футбол плюс” эшиттиришининг 18 май кунги сонида Жамолиддин Бобожонов ва Бобур Акмалов “O‘zbekiston 24” телеканалини танқид қилгани видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеода Жамолиддин Бобожонов “Бизда қоғозда ва “O‘zbekiston 24” каналида ҳамма нарса зўр. Аммо ҳаёт бутунлай бошқа нарсани кўрсатяпти. Мен сардобаликлар сув тошқинидан хурсанд бўляпти, деб ўйлаб қолдим. Улар фалокатдан хурсанд бўлишяпти”, деб айтган. Бунга жавобан Бобур Акмалов: “O‘zbekiston 24” қандайдир Сусамбил давлатида ташкил этилганми?” тариқасида жавоб берган.

21 май куни Ўзбекистон Милиий телерадиокомпанияси (МТРК) раиси Алишер Хўжаев “O‘zbekiston 24” телеканалини танқид қилган Бобур Акмалов ва Жамолиддин Бобожоновни корпоратив этикага риоя қилмаганликда, мутлақо асоссиз ва ҳақиқатдан узоқ фикрларни айтганликда айблаган.

Газета уз”нинг ёзишича, МТРК раиси Алишер Хўжаевнинг икки журналистни танқид қилган пости унинг Facebook саҳифасида эълон қилинган, бироқ кейинроқ у мазкур постни ўчириб ташлаган.

24 май куни Facebookдаги “Халқ назорати” гуруҳида Бобур Акмалов ва Жамолиддин Бобожоновларнинг ишдан олинганига норозилик сифатида петиция эълон қилинди.

Петиция иштирокчилари МТРК раиси Алишер Хўжаевнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда». Иқтибос тугади. [1].

1. Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжев, Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев журналистларнинг ҳаётларига таҳдид қилганликлари учун ҳаттоки танбеҳ, огоҳлантириш ҳам олишмади. Улар хеч қандай жазоланмадилар. Бироқ, икки журналист Бобур Акмалов ва Жамолиддин Бобожоновлар оддийгина Сардоба сув омборининг ўпирилишидан жабрланганларнинг хурсанд эмаслигини очиқ айтганлари учун дарҳол ишдан кетишга мажбур қилишди. Аслида, уларнинг айби бўлса оддийгина танбеҳ ёки огоҳлантириш улар учун етарли бўларди.

Ўзбекистонда ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар қадамда, ҳар доим оёқ ости қилинмоқда. Аммо, президент Шавкат Мирзиёевнинг режиими буни кўрмайди. Ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оёқ ости қилганлар жазоланмайди, чунки оёқ ости қилувчи ҳокимиятдагилардир.

2. Президент Шавкат Мирзиёевнинг президентлик ва парламент сайловларини 2021 йилнинг декабридан март ойига кўчиришига эркин матбуот ва сиёсий мухолифат йўл қўймаслиги мумкин, тўғрироғи ҳалақит бериши мумкин.

3. Президент Шавкат Мирзиёевнинг қайта, муддатидан олдин президентликка сайланиши учун коронавирусдан талафот кўрган кичик бизнес, ишсиз бўлиб қолганлар, адолатсизликка учраган ватандошлар, Сардоба сув омборининг ўпирилишидан талафот кўрганлар ва камбағаллашган ночор ватандошлар ишончли сайловчи бўла олмайди.

4. Шавкат Мирзиёевнинг 4-йил бошқарувида мамлакатда сиёсий рақобат йўқ. Сиёсий мухолифатга йўл йўқ.

Мустақил суд тизими йўқ. Мустақил парламент йўқ. Сўз эркинлиги йўқ. Интернет эркин эмас, тезлиги паст, қиммат.

5.Ўзбекистонда иқтисодий эркинлик йўқ, сиёсий эркинлик йўқ. Ўрта синф шаклланиши учун шароит яратилмаган. Фуқаровий жамият шаклланиши учун шароит яратилмаган.

6. Ҳақиқатда, ҳозирги Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида ҳам мамлакат инвестиция жозибардорлиги жуда паст, чунки коррупция кўрсаткичи жуда паст.

Коррупцияга қарши курашда қуйидагилар ҳисобга олинмаябди.

7. Коррупцияга қарши курашда қуйидаги 2 ҳолатни ҳисобга олиш керак:

Мамлакатда давлат мулки эмас, хусусий мулк кўпроқ, устун бўлиши керак.

Лекин, Ўзбекистонда давлат мулки ҳукмрон. Давлат мулки ҳукмрон бўлган жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилинмайди.

Коррупцияга қарши курашнинг энг самарали йўли эркин, демократик сайловлардир.

8. Мамлакатда диктатор Ислом Каримов давридагидай сўз эркинлигига, оммавий ахборот воситалари эркинлигига, эркин интернетга, мухолифатга йўл йўқ.

Бақувват ўрта синф, кучли фуқаровий жамият шаклланиши учун, иқтисодий эркинлик, сиёсий эркинлик йўқ.

Бундай шароитда мамлакатда эркин, демократик сайловлар мутлақо ўтказиб бўлмайди.

9. Яна таъкидлаб ўтишни лозим топдим, Ўзбекистонда давлат мулкчилиги, монополиялар ҳукмрон. Коррупция гуллаб яшнаябди. Иқтисодий эркинлик кўрсаткичи, сиёсий эркинлик кўрсаткичи, коррупция кўрсаткичи жуда паст ва бунинг оқибатида Ўзбекистон иқтисоди ўта қолоқ.

Зеро, Ўзбекистон иқтисодий эркинлик кўрсаткичи бўйича 57,2 билан Украина (54,9), Тожикистон (52,2), Туркманистондан (46,5) олдинда. Бироқ, Сингапур (89,4), Эстония (77,7), Қозоғистон (69,6), Қирғизистон (62,9) Россиядан(61,0) анча орқада.

Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлик кўрсаткичи 2020 йилда 57,2 балл билан 2019 йилдаги 53,3 баллга нисбатан 3,9 баллга ўсган. Бу ўсиш сармоявий эркинлик бўйича 20 балл (2019-йилда 10 балл), молиявий эркинлик бўйича 20 балл (2019-йилда 10 балл) ва мулк дахлсизлиги бўйича 59,1 баллга (2019-йилда 49,8 балл) тенг.

Ўзбекистон 2020-йилда иқтисодий эркинлик кўрсаткичи бўйича 57,2 балл ва 2019 йилга нисбатан 3,9 баллга ошганига қарамасдан дунёнинг ўртача иқтисодий эркинлик кўрсаткичидан, 61,6 баллдан анча орқада.

Келажакда бу кўрсаткич янада кўтарилади деган умид бор.[2].

Ўзбекистон сиёсий эркинлик кўрсаткичи 10 балл билан, Тожикистон 9 балл, Туркманистон 2 балл каби пост совет мамлакатларидан олдинда. [3].

Яна, Ўзбекистон 10, Марказий Африка Республикаси 10 ва ва Судан 12 балл билан ёмонларнинг ёмони давлатлари қаторини тарк этди.

Ёмонларнинг ёмони давлатлари 10та: Сурия 0, Эритрия 2, Жанубий Судан 2, Туркманистон 2, Шимолий Кореа 3, Экваториал Гвинея 6, Саудия Арабистони 7, Сомали 7, Ливия 9, Тожикистон 9.

Афсуски, Ўзбекистон сиёсий эркинлик кўрсаткичи 10 балл билан пост совет мамлакатлари Эстония 94, Литва 91, Латвия 89, Украина 62, Грузия 61 ва Молдавия 60 каби мамлакатлардай нисбатан эркин ва демократик сайловлар ўтказиш даражасидан жуда узоқда. [3].

Transparency International ташкилотининг 2020 йилги ҳисоботидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон 25 балл билан дунёнинг 180 мамлакати қаторида 153-ўринни эгаллаб турибди, 87 балл билан 1-ўринни эгаллаган Даниядан, 74 балл билан 18-ўринни Эстониядан қарийб 50 баллча орқада ва 19 балл билан 165-ўринни эгаллаган Туркманистондан 6 балл олдинда. Яъни, Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи пост совет мамлакатлари орасида энг охирги ўринларда, фақат Туркманистондан олдинда. Ўзбекистон коррупция кўрсаткичи бўйича дунёнинг 4-элликталик мамлакатлари қаторида. [4].

Ўзбекистон коррупция кўрсаткичи 25 балл билан 180 мамлакат қаторида 153 ўринни эгаллади. 2018 йилги коррупция кўрсаткичи 23 балл билан 158 ўринни эгаллаган эди.

Ўзбекистон коррупция кўрсаткичи 25 балл билан ўта иқтисодий қолоқликдан чиқа оладими? Дунё бўйича ўртача коррупция кўрсаткичи 43 баллга тенг.

Ўзбекистоннинг коррупция кўрсаткичи дунёнинг ўртача коррупция кўрсаткичидан юқори бўлса, ўта иқтисодий қолоқликдан нисбатан осонроқ чиқиб кетиши мумкин. Бунинг учун Шавкат Мирзиёев мамлакат коррупция кўрсаткичини камида 50 баллга кўтаришга ҳаракат қилиши керак. Афсуски, Шавкат Мирзиёевда бундай интилиш йўқ. [4].

Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМ ($1,832) дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМдан ($11,464) қарийб 6 баравардан кўпроқ кам (6,3). [5,6].

Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМ 2019 йил учун эса ($1,560) дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМ сидан ($11,673) қарийб 7 баравардан кўпроқ кам бўлган(7,48). [8].

Негадир, Дунёнинг 2020 йил учун АЖБ ЯИМ, яъни GDP per capita си ($11,464), 2019 йил учун ($11,673) дан камроқ. Сабабини, мен билмайман.

Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари дунёнинг ўртача иқтисодий кўрсаткичларидан 2 баравар кам бўлса, Ўзбекистоннинг иқтисодини қолоқ дейишимиз мумкин. Бироқ, Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси дунёнинг ўртача АЖБ ЯИМсидан 6 баравардан кўпроқ кам бўлгани учун, ўта қолоқ дейишга ҳақлимиз.

2018-йилнинг декабрида Халқаро рейтинг агентликлари Fitch ва Standard & Poor’sлар Ўзбекистоннинг АЖБ ЯИМси $1,200га тенглигини аниқлашган эди. Ислом Каримов давридаги статистик маълумотлар бўйича $2,200, Шавкат Мирзиёев давридаги статистик маълумотлари бўйича $1,560 эди. Яъни, Ислом Каримов даврида статистик маълумотлар атайлаб бўрттириб, яхшилаб кўрсатилган. Аслида, бу кўрсаткич бўйича олганда Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи янада аянчлилиги аёнлашади. [7].

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти.

29май, 2020-йил.

Дублин, Ирландия.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. “O‘zbekiston 24”ни танқид қилган икки журналист ишдан бўшатилди. 25.05.2020. ( https://www.ozodlik.org/a/o-zbekiston-24-%D0%BD%D0%B8-%D1%82%D0%B0%D0%BD%D2%9B%D0%B8%D0%B4-%D2%9B%D0%B8%D0%BB%D0%B3%D0%B0%D0%BD-%D0%B8%D0%BA%D0%BA%D0%B8-%D0%B6%D1%83%D1%80%D0%BD%D0%B0%D0%BB%D0%B8%D1%81%D1%82-%D0%B8%D1%88%D0%B4%D0%B0%D0%BD-%D0%B1%D1%9E%D1%88%D0%B0%D1%82%D0%B8%D0%BB%D0%B4%D0%B8/30632974.html ).

2. Index of economic freedom. 2020.

(https://www.heritage.org/index/ranking?version=555).

3. Global freedom scores. 2020. (https://freedomhouse.org/countries/freedom-world/scores ).

4. Transparency International. 2019 Corruption Perceptions Index. 23.01.2020. (https://www.transparency.org/files/content/pages/2019_CPI_Report_EN.pdf ).

5. International Monetary Fund. 2020. GDP per capita Nominal ($).

( http://statisticstimes.com/economy/countries-by-projected-gdp-capita.php ).

6. International Monetary Fund. 2020. GDP (Nominal) per capita Ranking.

( http://statisticstimes.com/economy/projected-world-gdp-capita-ranking.php ).

7. Fitch Assigns Uzbekistan ‘BB-‘ IDRs; Outlook Stable

20 Dec 2018. ( https://www.fitchratings.com/site/pr/10057197 ).

8. Statistics Times.GDP Indicators 2019

( http://statisticstimes.com/economy/gdp-indicators-2019.php ).