Oct 292012
 

Малоҳат Эшонқулованинг хабар қилишича, 29 октябрь куни  Қашқадарё вилоятига Бирдамлик Халқ Демократик Ҳаракатининг Ўзбекистондаги етакчиси бўлган Малохат Эшонқулова,ҳамда тошкентлик Шуҳрат исмлик хуқуқ фаоли ташриф буюришибди. Бугун  мен тушунмайдиган баьзи бир ишлар мени тонгданоқ хайрон қолдираётганди. Негадир кўчамизда пойлоқчиларни кўриб қолдим. Тушунмай туриб Нодир Ахатовга
қўнғироқ қилдим.   Нодир Ахатов  яхшигина фолбин эканлар, аниқ-тиниқ айтдилар: ”Бугун Ҳасан Чориевни судларидир, балки…”.-дедилар.


Ҳар иккаламизниям уй телефонларимиз узилган, қулоқсиз холда ўтирибмиз. Яқиндагина қўл телефонимга Малохат Эшонқулова қўнғироқ қилган эканлар. Дарҳол  боғландим.
“Келмайсизми биз билан суҳбатлашгани”,- дейдилар Малоҳат опа. Бунга жавобан: “Боролмайман, қаердасизлар”? – дейман.


Ҳасан отанинг ёнидамиз, роса қувлашди бизни, компьютерларимни кавлашди. Ҳасан Чориевнинг машинасиниям олиб қўйишди. Мана, ота билан гаплашинг.”- дейдилар Малохат опа.
Ҳасан Чориев билан суҳбатимиз анча илиқ кечди. “Қизим нима бўлади бу суд”-дейдилар Ҳасан ота.

 

Шу ёшингизда сизни қамашса уят бўлар, хавотирланманг, жойига тушади. Суд
бўлдими”? – саволга ўтаман.

 

Қаерда, суд қолдирилди. Душанба куни бўлар экан. Ҳоким банд экан”. – дейдилар Ҳасан ота.

Ҳа, ҳоким банд бўлса судга мурожаат қилиб нима қилади. Ҳеч тушунмайманда
шунака ишларни. Кейин суд ҳолкимияти билан ижроия ҳокимияти алоҳида эмасми?
Кейин биз хаммамиз беш кунлик дунёда меҳмонмиз, отани  шу ёшларида сарсон қилиш шартмикан? Маҳаллий ҳокимият вакилллари ҳам инсон, уларнинг ҳам  оталари бор ахир.

Умид қиламан, бу иш тез орада яхшилик билан тугайди. Ота ҳам енгил нафас оладилар.
Ноумид шайтон дейишган экан. Биз инсонлар онгимиз билан фарқ қиламиз.

Умидсизликга тушманг,  ота”, – далда бераман.


Баьзи бир қўштирноқ орасидаги ”жон қўшниларим”  дераза тагидан нари кетмади. Буям топшириқда, давлат ишидай  гапда ахир.  Негалигини тушунгандай бўлдим. Мени эса ҳеч нарсадан хабарим йўқлигини кошки эди булар билишса. Пойлаб туришсин-чи, бир гап булар дея овутаман ўзимни. Буларга фақат мени пойлаш топшириғи берилади. Нега пойлашаётганини ҳаттоки ўзлари ҳам билишмайди. Бу махсус топшириқни берувчи шоввозлар айтишмайдида уларга. Нохуш эсаётган шамол бизга яқинроқ жойдан эсаётган экан.  Мана шунақа гаплар бўлди кун давомида.

29 октябрь, 2012 йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.