Mar 132012
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими хабарномаси.

Жорий йилнинг 12 март куни Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Куймозор
қишлоғи ҳамда Мингбулоқ туманида яшовчи нафақахўрлар  ўз нафақаларини
олиш учун Куймозор МФЙга боришган. Аммо нафақахўрлар ўз нафақаларини
олиш пайтида  йўқ электр энергияси ва газга учун пенсионерлардан
20.000, 30.000 сўмдан мажбурий равишда ушлаб қолишган.
Бу эса пенсионерларнинг норозилигига сабаб бўлди. Нафақахўрлар ўз
норозиликларини билдириб, бунинг сабабларини сўрашганда, уларга МФЙ
кассири ўзини Зокиржон деб таништирган шахс  нафақахўрларга юқоридан
буйруқ олганини ва буни муҳокама қилишга ўрин йўқлигини ва хоҳласалар
ҳам, хоҳламасалар ҳам мажбурий равишда пенсияларидан олиб қўйишини
маълум қилган.
Мингбулоқ туманида ҳам  кузатилмоқда. Мингбулоқ туманининг Гулқишлоқ
маҳалласи фуқаролари ҳам МФЙ раиси туман хокимияти вакиллари, туман
газ таъминоти инспекторлари , Электр тармоқлари ходимлари ҳар бир
нафақахўрларнинг уйларига бориб , нафақахўрга пул тарқатишган ва
улардан ҳам ҳар пенсиясидан 30% фоиз олиб қолишган.

Ўзбекистон республикасининг конституциясининг “Иқтисодий ва ижтимоий
ҳуқуқлар” 39-моддасида  қуйидагича ёзилган: “Ҳар ким қариганда ,
меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш
ҳуқуқига эга.
Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман
белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур  энг кам миқдоридан оз бўлиши
мумкин эмас”.

Ушбу ҳолатлар юзасидан кузатув ишларини давом эттирилмоқда.

( ушбу ҳолатлар юзасидан сўраш учун мана бу телефонларга қўнғироқ
қилишингиз мумкин 998 93 494  48 55 Солиҳа опа,
99893 916 30 49  Комилжон акалар)

 

13-март, 2012- йил.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

Sorry, the comment form is closed at this time.