Mar 112012
 


10 март куни соат 20.30 ларга яқин, биз яшаётган худуд электр
трансфарматори таъмирланиб, яроқли ҳолга келтирилди ва аҳоли
хонадонларига “Ленин чироқлари” ёна бошлади. Кечирасизлар,
Мустақиллигимиз чироқлари! Тушкун ҳолатда қолган аҳолининг бир овоздан
”Ура” деган хайқириғи етти маҳаллага эшитилди. “Пичоқ бориб суякка
тақалганидан, халқ электр қувватини беришлари талабини қўйганди.
Ҳукумат халқнинг ҳам аҳволини тушуниши керак ахир, гази бўлмаса, иссиқ
суви бўлмаса, электри бўлмаса!

Қандай қилиб яшаши керак у?

Халқнинг бундай ҳолга тушишига ва ҳукумат органларидан ўзини тинглашга
мажбур қилишгача олиб боришда ҳукумат амалдорларининг ҳам айби
эмасмикан? Газини бермагандан  сўнг қандай йўл билан бўлмасин,
жонини сақлаши керак! Кеча тахминан 16.30 ларда қўшниларимиз билан
Қарши шахар электр тармоғи идорасига қўнғироқ қилган эдик,
00998752254579 телефон рақамига. Идора диспечери жавоб берди: “Мактаб
ичида ишлашаяпти”.

Биз қўшнилар билан йиғилиб бордик, не кўз билан  кўрайликки, электр
трансформатори турган мактаб ҳовлиси одамлар билан тўлганди. Бу токи
биз боргунимизгача. Кимни кутишаётганини сўрадик.  ”Ремонтчиларни”, –
деб жавоб беришди. Йиғилганларнинг тахминан ярми вилоят ҳокимлигига
кетган, қолганлари эса мактаб ичкарида кутишга қарор қилишган эканлар.
Ҳамма  йиғилиб келди. Мен борганим учун ўша ерда балога қолдим.

Халқ совуққа чидай олмай кўчага чиқса ҳам, мени айбдор қилиб
ташлашгача боришди. Гўёки халқни мен қўзғатган эмишман. Агар бу ишни
мен қилганимда эдим, бундан сакккиз кун аввал уларни кўтарган
бўлардим. Энг аввало битта фаза куйди. Ҳамма куйган фазадагилар
иккинчи фазага  ташлаб олишди. Шундан сўнг, қолгани ҳам куйиб кетди.

Бунда менинг нима айбим бор. Вақтида мен аҳвол ҳақида маҳалла оқсоқолига
бориб айтдим, Қарши шаҳар электр тармоқлари идорасига бориб айтдим.
Бошқа бирор жойга мурожаат қилмаган эдим. Масъуллар вақтида кўтарма
кран топиша олмади ва шунинг  учун анча кунгача аҳоли электрсиз қолди.
Трнсфаматорни олиб кетишлари керак эди.

Майли, ҳарна бўлсада аҳоли свет билан таьминландику. Изғирин қишда
Қарши шаҳар электр свет тармоғи идораси ходимлари тинмай ишлашди.
Аҳолини свет билан таьминлаб беришди. Узилишлар бўлди, аммо тезда
бартараф қилишарди.  Шахсан мен  Қарши шаҳар электр тармоғи
бошқармасига ўз  миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Қарши шаҳар газ идорасидан кўра, халқнинг жонини сақлаб чиққан ташкилот
мана шу Қарши шахар элект тармоқлари идораси бўлди.

 

11-март, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.