Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Марказий осиё туркийларига нима бўлган?
Ботир Норбой
(А. Маҳмудовнинг қатор фильмларини кўриб, “Ўтмиш ва келажак орасида” киносценарийсини ўқигандан кейинги ўйлар)
Қондошлик ва қардошлик…
Кейинги 20-25 йил ичида Маказий Осиё минтақасида бўлиб ўтган қонли тўқнашувлардан тортиб, мухолифат ва ҳукумат орасидагина эмас мухолифатчиларнинг орасидаги ўзаро низоларни кўриб, ва ниҳоят Абдулазиз Маҳмуднинг қатор киноларини, хусусан, «Ўтмиш ва келажак оралиғида» ҳужжатли фильмнинг адабий нусхасини ўқиб, тушуниб етгач, менда: ОДАМЗОД (шу жумладан, Турон туркийлари) ҲАЛИ БЕРИ ОДАМ БЎЛМАС ЭКАН, деган хулоса пайдо бўлди. Чунки аксарият халқлар, айниқса, Марказий Осиё туркийлари қондошлик қонунларинигина чала ярим тушуниб етишган, қардошлик ва инсонийлик қонунларини умуман билмайдилар, тушунмайдилар, ҳали бери англаб етмайдилар.
Тўғри, қондошликнинг ўзига яраша қонунлари бор: бир-бирига қондош одам бир-бирини аяйди, яхши кунида ва ёмон кунида ёнида, ҳамиша бир-бирига камарбаста бўлади. Аммо қондошлик инсон қони билан кирган туйғудир ва агар киши шу қондошлик қонуни билангина яшаса, қардошлик ва инсонийлик қонунларини англамаса, у кўп деганда, қавмпарвар, оилапарвар, нари борса, маҳаллапарвар бир зот бўлиб қолаверади. Англашимча туркийларнинг ҳозирги авлодларининг аксарияти ҳали оилапарварлик, қавмпарварлик, нари борса, маҳаллапарварлик мақомидан юқори кўтарилаолган эмас. Уларнинг бугунги оми аҳолиси қардошликнинг қонунларини тушунмайдилар. Айтайлик, Худо кўрсатмасин, бирон чет эл босқинчиси Қадим Турон, бугунги айтилаётган Марказий Осиёга бостириб келса, улар, худди бир пайтлар Рус чоризми бостириб киргандагидай, ёвга қарши бир тан ва бир жон бўлиб қарши курашмайдилар. Улар, худди Хоразм империясининг қатор ҳуудларида фаолият олиб борган армиялар Чингизхонга навбати билан ем бўлгандай, бугун ҳам навбати билан ем бўладилар. Бошқаларни қўя турайлик! Ҳозир Марказий Осиё туркийларининг ўзлари ўзларини еб битирмоқдалар.
Фарғона ўзбеклари ва Ахсика турклари фожиаси
1989 йилдаги Фарғонадан месхети (аслида ахсика) туркларининг ҳайдалиши, 1990 йилги Ўш Ўзган фожиаси ва ниҳоят 2010 йил июнидаги Ўш Жалолобод қирғини туркий халқларнинг қавмпарвар, оилапарварликдан, сохта ватанпарварликдан, манфаатпарстликдан нарига ўтаолмаганлигини: уларнинг ҳукуматлари, зиёлилари, ҳуқуқбонлари, мухолифати ҳам шу туйғулардан нарига кетмаганини кўрсатади.
Ўша пайтда турк биродарларимиз Горбачев берган баъзи эркинликлардан фойдаланиб, Қрим татарларидан кейин ўзларининг ота боболари макон этган Гуржистонга кетиш режесини тузиб юришганди. СССР ва Ўзбекистон ҳукуматининг раҳбарлари Москва КГБси ва Ўзбекистон КГБси буни билар ва қандай бўлмасин уларга зарба беришга ҳаракат қиларди.
КГБ сопини ўзидан чиқарди.
… Тўғри, КГБ фарғона ўзбеклари ва месхути турклари ўртасидаги жанжални тезликда уюштираолмади. Вазиятни кутишди. Сўнг ўзлари шундай жанжалли вазият яратишга интилишди. Машҳур ҳофиз Дадахон Ҳасаннинг гувоҳлик беришича, дастлаб стадионда концерт ташкил қилиб, туркларни ва ўзбекларни бир жойга йиғиб, сўнг улар ўртасида уриш чиқармоқчи бўлишган. Концертга билетлар сотилган. Аммо билет олган турклар келмаган. Туркларнинг вакилларидан бири Дадахон ака ёнига келиб, “КГБ бу ерда мажоро чиқармоқчи бўлгани ҳақида уларда далиллар борлигини” айтган… КГБ мўлжали амалга ошмагач яна вазият кутган…
Туркийлар орасидаги сен фалон ерликсан, сен келгиндисан, нега биздан кўра яхши яшайсан каби айирмачилик қилишларидан, бир бирини зимдан ёмон кўришларидан усталик билан фойдаланишга ҳам вазият керак эди… Оми фарғона ўзбеклари эса, худди бугунги қирғизлар каби, ўзларининг хароб аҳволда яшаётганига туркларнинг айбдор деб ўйлашган. Улар яхши яшаётган бўлса, сизларга ўхшаб совет ҳукуматининг “пахта миллий бойлигимиз”, “оқ олтинни олтин қўллар яратади”, деган тарғиботига учиб, қулдай ишламаётган бўлса, айбдор эмас! Уддабурро экан, иссиқхоналар қуриб, помидор, бодринг етиштиришган, бошқа юртларга олиб бориб пуллашган, магазинлар очишган экан. қандини урсин, дейишмаган. Ростдан ҳам улар нега яхши яшайди, нега биз камбағалмиз, демак айб туркларда деб ўйлашган.
А. Маҳмуд олган лавҳаларда улар: “Ана буларнинг уйларига қаранг, қандай ҳашаматли, бизнинг ҳовлиларимизга қаранг, битта ҳовлида уч оила, 17 жон яшаймиз”, деб бурнини сувини оқизиб сўзлашади.
Афсуски, уруш вазиятини ўзимизнинг туркийларимиз КГБга яратиб берган…
Агар адашмасам, пивохона олдида дастлаб бир татар йигити билан бир турк йигити навбат талашиб сўкиша бошлаган. Сўкишиш муштлашишга айланган. Бир ўзбек йигити татар йигитнинг ёнини олган, уни дўппослашгандан кейин бошқа ўзбеклар аралашган. Татар йигит орадан сирғалиб чиқиб кетган: жанжал ўзбеклар ва турклар орасида давом этган. Муштлашишни тўхтатадиган милиция вақтида келмаган. Водийнинг оми ёшлари ўз тарафдорларини чақиришган. Бир томондан Гуржистондаги ўз ватанларининг соғинчи, иккинчи томондан фарғона оми ёшларининг уларга ола кўз билан қараши оқибатида пайдо бўлган ғазаб ахсикат туркларига ҳам таъсир этган. КГБ ўзбеклар ўртасида туркларни ёмонлаб, турклар ўртасида ўзбекларни ёмонлаб мурожаатномалар, фотосуратлар тарқатган. Натижада ҳар икки томон ғазаби устун келиб, туркларнинг уйлари ёқиб, ўзларини ўлдира бошлашган. Бу шармандали урушда месхети туркларидан кўпроқ, фарғона ўзбекларидан камроқ одамлар ҳалок бўлган.
А. Маҳмудов турк биродарлардан олган интервьюларда уларнинг фарғона ўзбекларига нисбатан онглилиги кўриниб туради, уларнинг аксарияти фожиа юқоридан уюштирилганини урғулашади. Бу рост гап. Агар юқоридан уюштирилмаганда, агар ўзбек милицияси ва ҳукумат истаганда бу тўполонни тезда бостириши турган гап эди…
Ўшанда ҳукумат ҳам аралашиб уюштирилган бу қирғинда юзлаб месхети турклари, ўнлаб фарғоналиклар қазо топди. Абдулазиз Маҳмуд фильмида, жабрланган туркларнинг гаплари берилади.  Улар бўлажак тўполондан ҳукуматнинг хабари бўла туриб, вақтида чора кўрмаганини, бу ҳодисаларнинг ҳаммаси юқоридан уюштирилганлигини, улар ўзбеклардан буни кутмаганликларини, бу фақатгина ҳукуматнинг изми билан амалга оширилганини таъкидлайдилар.
Шу арафада биз бирликчилар Ўзбекистон бош вазирига йўлиққанимизда Сирдарёда бир қанча турк оилалари қолганини, шуларни Ўзбекистонда олиб қолиш ва қардошликни йўлга қўйишни илтимос қилиб, туркларнинг вакиллари Бирлик Халқ ҳаракати номига ёзган аризаларини кўрсатдик. Аммо бош вазир, энди кеч, уларнинг асосий қисми кўчиб кетди, буларни ҳам ушлаб қолиш шарт эмас, деган фикрни айтди. Мухолифатнинг аксарият вакиллари ғинг дейишмай ўтираверишди. Демак бу қирғин ҳукумат (Москва ёки Ўзбекистон КГБси)нинг айрим қўли узун раҳбарлари томонидан уюштирилган, ўзбекистон ҳукуматидаги эси борлар ҳам сукут сақлаган ёки туркларнинг қирғинга учрамаслигига ёрдам бермаган. Ўша пайтда ҳатто мухолифат вакиллари ҳам масалага ҳалол ёндашгани йўқ. Газеталарда ўзбеклардан ўлганлар сони месхети турклариники билан тенг, деб ёзишди. Мингдан ортиқ месхети туркининг уйи ёндирилгани айтилмади…
Бу қирғиндан кейин Ахсика турклари фақат фарғоналик ўзбеклардан эмас, умуман ўзбек халқидан қаттиқ хафа бўлдилар. Ҳозиргача уларда бу хафагарчилик тарқамаганлигини мен кўп бора гувоҳи бўлганман… Бу ҳақда кейинроқ ёзилар…
Ўш-Ўзган фожиаси…
Ахсика турклари ва фарғона ўзбеклари ўртасида бўлиб ўтган қирғиндан роппа роса бир йил ўтиб, Ўш ва Ўзганда қирғизлар ва ўзбеклар бир-бири билан қир-пичоқ бўлганда ҳам деярли шу сценарий ишга тушган… Ўзбеклар Қирғизистонда (Ўш, Ўзган ва Жалолободда) яшаб туриб биздан бой яшашади. Биз ўз еримизда хароб аҳволда яшаймиз, деб гапиришган ва ёзишган… Ҳукуматдаги оми раҳбарлар ҳам оловга керосин сепишган: яъни ўзбеклар ғуж бўлиб яшайдиган ерларнинг атрофидан қирғизларга, қирғизлар кўпроқ яшайдига овуллардан ўзбекларга ер беришган… Абдулазиз Маҳмуд Қирғизистоннинг сал кейин раҳбарликни қўлга олган лидери (А. Ақаев) тили билан бу гапларда ҳақиқат борлигини тасдиқлайди: “Ўш вилоят партия қўмитаси котиби Усен Сиддиқов миллатчилик кайфиятидаги қирғиз ёшларига, сайловларда унга овоз беришлари эвазига, ўзбекларга тегишли ерларни ваъда қилган.” дейди А.Акаев.
Тез орада ҳар икки томон икки майдонда митинг бошлашган. Раҳбарлар ўзбекларга қарши қатли омга қаттиқ тайёрланишган: ўткир учли найзалар, пичоқлар ов қуроллари тайёрланган. Масалиев, Сиддиқов, кабилар қирғизлар бир-бирини таниши учун тикув цехларида ўзбекларга пешонабоғлар тиктиришган, ниқоблар тайёрланган.
Ўша пайтдаёқ бирликчилар ҳушёр экан. Ҳаракат лидерларидан (ўша пайтда СССР халқ депутати бўлган) Пўлат Охунов фожиадан 4,5 кун олдин Ўзбекистон президентига Қирғизистон жанубида қирғин тайёрланаётганини баён этиб хат топширган. Аммо президент бу ҳодисани олдини олишга ҳаракат этгани маълум эмас.
Абдулазиз Маҳмуд 1990 йил июн ва июлида олган ленталарда фожиани олдини олишга интилганлар Ўзбекистон ичидагина эмас, ташқарисида ҳам бўлгани акс эттирилган. Бу фильмда 1990-йил 4-6 июнь воқеалари ҳақида Владимир Калиниченко шундай дейди: «…бу очиқчасига ўзбекларга қарши қаратилган акция эди, бу ҳақда рўй-рост айтилиши керак эди. Мен ҳодисани борича айтайлик, десам, йўқ, сен бу ишинг билан миллатлараро низоларни авж олдирасан, дейишарди».
Ҳукуматдаги коммунистларнинг ўша пайтдаги нуқтаи назари шундай эди. Улар касалнинг иситмасини яшириб, ўлишига йўл очишган. Худди ҳозирги раҳбарлар каби ҳақиқатни айтиб, можорони тўхтатиб қолайлик, деганларни душманга чиқаришган.
Қирғизистонда Ўш Ўзган фожиалари бошланган кезлари ўнтача бирликчи йиғилиб Бош вазирнинг олдига кирганмиз. Қирғизистондаги қирғинни тўхтатиш масаласи кўтарилган. Бош Вазир бу гапни ўша пайтда қандайдир мажлис ўтказаётган президентга айтиб қўйишга ваъда берди. Гап орасида “Ишқилиб қирғизлар Олойдан отда келиб қолмаса гўрга эди”, деб сўзлади. Энди билсак, у кўп нарсадан хабардор бўлиб, бўлган фактни бўлажак факт сифатида айтган экан.
Ўша пайтда аллақачон, ўзбекларнинг уйларига олдиндан тайёрлаб қўйилган оқ латтадан белги осиб кетишган, қирғиз ёшларига ўзбекларга яқин жойда кўпкари ўйнашга “рухсат” беришган, уларга кечаси кишида ҳайвонона инстинклар уйғотадиган ароқ қуйиб беришган ва улар аллақачон “иш”ни бошлашган экан.. Қирғиз ҳукумати бу воқеларни бошқарган: ГАИнинг махсус машинасида ўзбек маҳалласида юриб, “қирғизлар қизларингизни зўрлаяпти, бостириб келишяпти”, деб ўзбек тилида правокация қилишган, қирғизлар орасига бориб, “ўзбеклар ерларимизни олиб қўйишяпти, қизларимизни зўрлашаяпти”, деб қирғиз тилида гапиришган. Шу тариқа отлиқлар ва пиёдалар маҳаллаларга бостириб келишиб, оқ латта осилган уйларни ёқишган, дуч келган ўзбекни сўйиб, отиб ўлдириш бошланган. Ўзбеклардан айримлари ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қўшоғиз милтиғини ишга солган… Бу ҳолни эшитган қирғиз раҳбарияти верталётларда қирғиз ёшларига автоматлар етказиб беришган. А. Маҳмуд олган фильмларда ўшликлар верталёт номеригача айтиб берган. Шу тариқа кечагина бир-бири билан борди келиб юрган икки қардош халқнинг вакиллари бир бирини сўя бошлайди. Автоматлар ишга тушгани ва ҳукумат бу ишга бош қўшгани учун ўзбек туркийларидан кўп одам ҳалок бўлган. Орада Чингиз Айтматов Москвадан туриб, бирлик раҳбарияти билан гаплашгани, сўнг учиб келгани, улар улуғ адибимиз Одил Ёқуб билан бирга ёниб турган оловни ўчиришга ҳаракат қилишгани ҳақида, Абдураҳим Пўлат ёзган. Чингиз оға бу ҳодисалар оқибатини кўриб йиғлаганини, ўз қавми бўлмиш қирғизларга қарата “ҳайвонлар” деганини эшитганлар бор.
Абдулазиз Маҳмуд олган фильмларда Ўш ва Ўзганда яқинлари қурбон бўлган жабрдийда халқнинг ва бирликчиларнинг собиқ СССРнинг пойтахтига бориб, Олий совет биноси олдида ва бошқа жойларда пикетлар ўтказишганини тарих учун муҳрлаб қўйган. “Қизил Майдонда жойлашган Тарих музейи ёнида қўлларида шиорлар ва чақириқлар кўтарган, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари туришибди. Уларнинг қўлларидаги: “Ўш қирғинидаги, минглаб болалар, қариялар ва аёлларнинг ўлимига ким жавоб беради!” “Қирғизистон раҳбарлари суд этилсин!”, “Йўқолсин большевик хонликларнинг қўғирчоқ ҳукуматлари!..” каби шиорларни кўрсатар экан: жабрланган ўзбек аёли босқинчи қирғизлар унинг эрини тириклайин ёқиб юборишганини чуқур изтиробда гапириб берганини, яна бир  ўзбек аёлининг интервьюсида шунга ўхшаш фожиа ошкор этилганини кўрамиз. “Ўш Ўзган фожиаси” Филмида Ўзбек оналарининг нолаю-афғони ҳаққоний акс эттирилган…
Ўзбек мухолифати вакиллари балки ўзбеклар кўпроқ ҳалок бўлгани учундир, фақат ўзбеклар ҳақида кўпроқ гапиришган. Бироқ, А. Маҳмудовнинг кейинроқ олган бир киносида асалчи ўзбекларни яшириб ўзи қурбон бўлган бир қирғиз капитани ҳақида айтилган, Анвар Усмоновнинг Москвада чоп этилган бир мақоласида ўзбек қўшниларини асраб қолган қирғиз оилалари ҳақида ёзилган…
Аммо масалага сиёсий баҳо беришни Ўзбекистон ҳукумати талаб қилгани йўқ! Мухолифатнинг ва ўшлик жабрдийдаларнинг талабини эса шўро ҳукумати бир тийинга олмади. Шу тариқа бу қирғинга сиёсий баҳо берилгани, бу фожиаларни уюштирганлар, амалга оширганлар жазолангани йўқ. “Нега Москва қонхўрликнинг ташкилотчиларини жазолашни истамади? Бу низолар юқоридан режалаштирилган, деган гап тасодифий эмас. Оммага ошкор қилмасдан жазолаш ҳам мумкин эди. Ахир ортда ГУЛАГтажрибаси ва қатағон уюштириш малакаси катта эди.”, дейди Абдулазиз Маҳмуд диктор тили билан. Айримлар бу фикрга қўшилмайдилар. Фожиадан кейин айрим қирғизларнинг қамалганини айтадилар. Абдулазиз Маҳмуд: “Агар бу ходисалардан сўнг Апсамат Масалиевни Марказий Қўмита Сиёсий Бюроси аъзоси  қилиб олишмаганда, Ўш вилоят партия қўмитаси котиби Усен Сиддиқов янада юқорига кўтарилмаганда эди,  бу фикрга қўшилса бўларди.”, дейди.
20 йилдан кейин
Худди шу хил ҳолатлар туфайли 1990 йил июнидаги фожиа 2010 йилнинг июнида- роппа роса йигирма йилдан кейин яна такрорланди. Бу фожиа натижасида расмийлар ҳам тан олиб айтаётгандай, мингдан ошиқ одам (аслида бундан кўпроқ киши) қурбон бўлди, минглаб одамлар ярадор бўлишди, минглаб уйлар ёндирилди. Интернетдаги лавҳалардан сезилишича, ўнлаб ёш қизлар зўрланган. Йигитлар устига керосин сепиб ёқиб юборилган. Бу ҳам етмагандай, ёнаётган, ўзи шусиз ҳам ўлаётган одамларни, ҳатто она қорнидан ёриб олинган чақолоқни тепишган.
Содир бўлган фожиаларнинг ижтимоий сабаблари ҳақида А. Маҳмудов Игорь Савиннинг фикрини келтиради: «Қирғизларда шундай бир вазият юзага келдики: советлар даврида сунъий равишда қўллаб-қувватланиб келинган аҳоли мустақиллик чоғига келиб ишсиз, чорасиз қолди, агар уларга иқтисодий, ижтимоий ҳимояланиш шароитлари яратилганда эди, улар ўз қувватларини ана шуларга сарфлардилар ва ҳеч қанақа қабилавий онг ва ўзбекларнинг фаровонлиги уларга халақит қилмасди» дейди олим. Абдулазиз Маҳмуд шундан кейин москвалик журналист Юрий Ростнинг фикрини келтиради: «Қотиллик ҳеч қачон жазосиз қолмайди! Бу мамлакатга сингишиб у билан яхлитлаша олмаган  давлат тузилмасига сезилмаслиги мумкин, аммо инсоннинг ўзи ва атрофидагилар  пайқамай қолиши мумкин эмас. Табиат ўз-ўзини ҳимоя қилади, азалий қонунларни поймол этганларни аяб ўтирмайди. Қонунлар шундайки, инсонга ҳаётни  сен ато этмагансан ва уни ҳаётдан маҳрум этишга ҳам ҳаққинг йўқ. Бирор инсоннинг қандай яшаётгани сенга ёқадими, ёқмайдими – у билан келишиб яшайсан, бошқа йўл йўқ!», дейди у ўз суҳбатида. Аммо қотиллар жазоланаётгани йўқ!
Дарвоқе, 2010 йил июнидаги фожиалар пайти яна ўша эски ашула айтила бошланди. Қирғизлар ўзларининг ночор яшаётганини камбағаллигини ўзбеклардан кўришди. Ўзбекларнинг магазинлари ва кафелари, тўйхоналари ёқиб ташланди. “Ўзбеклар Қирғизистонда туриб, бой яшайди, сизлар камбағал” деган фикр ҳам қирғизнинг ақли ноқис расмийларидан чиққани аниқ. Игорь Савин айтганидай: «Сенинг оғир ҳаётингга порахўр амалдор – ўзингнинг қирғизинг айбдор, ёки бизнесменинг ёхуд жиноятчи каззобинг айбдор деб тушунтириш учун, кўряпсизки, қанча сўз ишлатиш керак?! Ўзбеклар ҳамма жойни эгаллаб олди, дейиш эса осон…» Жуда топиб айтилган сўзлар! Ўзбеклар бойиб, кетди, ҳамма жойларни эгаллаб олди, деган тарғибот таъсирида ҳалигача ўзбекларни тунаш давом этмоқда. Сен июн воқеларида қатнашгансан, 5 минг доллор тўламасанг устингдан жиноий иш очамиз, дейишади. Пули борлар беради, бермаганлар ё қамалади, ёки ўлдирилади. Бугунги ўзбекнинг аҳволи шу!
2010 йил июнидаги қирғинда 1170 дан кўп одам қупбон бўлган бўлса, шундан 80 фоизи ўзбек миллатига мансублигини билгани ҳолда, қирғиз ҳукумати асосан ўзбекларни қамамоқда. Бу шу пайтгача туркий халқлар ўртасидаги кўз кўриб қулоқ эшитмаган ваҳшийликдир. Бу ваҳшийликнинг илдизлари ҳақида “Ўтмиш ва келажак ўрталиғида” фильми сухандони шундай дейди: “Шафқатсизлик – одатга айланган бўлса-чи?! Балки улар соддалиги туфайли нима қилаётганликларини тушунмас?.. Айтишларича, Янги Гвинеяда одамхўр асматлар тўдаси яшар экан. Улар ўтган асрда, Нью-Йорк губернатори Рокфеллернинг ўғлини, ундан олдин капитан Кукнинг денгизчиларини пишириб еганлар. Улар, қўшнингни есанг, умринг узоқ бўлади, деб ўйлашар экан. Аввал бу анъанага қарши насроний голландлар курашганлар, кейин мусулмон индонезияликлар, аммо каннибализм енгилмади, яширин ҳолатга ўтди, холос”. Бизнинг кўрганларимиз бўйича каннибализм қирғизистон жанубида ўзини ошкор қилди.
Қирғиз жанубида ўзбек миллатига қарши геноцид бўлгани аниқ. Чунки, қирғиз фашистик тўдаларининг жиноий ҳаракатларида геноциднинг ҳамма белгилари бор. Биринчидан, фашистик тўдалар ҳукумат вакилларининг ёрдамида ўзбек миллатига мансуб фуқаролардан мингдан ортиқ кишини ўлдиришган. Қизларнинг номусига тажовуз қилинган, йигитлар тириклай ёқиб юборилган. Фашист қирғизлар кўчама кўча юриб, ўзбекларнинг ҳовлиларини талаб, сўнг ёқиб юборишган. Бу жабр зулмларни оддий сўз билан ифодалаш қийин. Жабр ситамларни, ваҳшийликларни фақат шеърий сўз ҳаққонийроқ ифодалайди.Ўшлик аёлнинг ушбу шеърини ўқинг!
Кимга сўнги манзил бўлди бу кўчалар,
Кўз ёшларга, қонга тўлди бу кўчалар,
Ўлган билан бирга ўлди бу кўчалар.
Кўчаларга “Қақшат” деган номлар беринг,
“Ваҳшат” деган , ”Даҳшат” деган номлар беринг!
Чиқиб қаранг Сулаймон тоғ тепасига,
Аза тўни ташланган Ўш елкасига
Ўликларин ўраб ўзбек кўрпасига
Кўчаларга “Ситам” деган номлар беринг,
“Алам” деган, “Мотам” деган номлар беринг!
Шу эканда, ризқ узатган қўлни узмоқ,
Ўз Ватанин бўлишганни уйин бузмоқ,
Мана энди, қораларни қилмайин оқ,
Кўчаларга “Бебурд” деган номлар беринг
“Бемурувват ”, “Беқут” деган номлар беринг!
Номин беринг Мелс аталмиш зўрингизни
Олам танир, одамхўр у бўрингизни,
“Йўқ!” десангиз кавлаб қўяр гўрингизни.
Кўчаларга “Зулм” деган номлар беринг
“Золим” деган, “Ўлим” деган номлар беринг!
Қанча номус топталдия , қанча иффат,
Чимилдиқмас, гўрга кирди неча хилқат.
Сиздан ҳатто Шайтон лаъин қилар нафрат.
Кўчаларга “Шаҳват” деган номлар беринг
“Ғорат” деган ”Офат” деган номлар беринг.
“Сартга ўлим” деб битилган чор деворлар,
Шармисордир ёғса ҳам-ки оппоқ қорлар.
Асли “сартга“ то Қиёмат қарзи борлар,
Кўчаларга “Лаънат” деган номлар беринг,
“Ғафлат” деган, “Ғурбат” деган номлар беринг!
Сизга ётку, “Раҳм”, “Шафқат ” деган номлар,
“Меҳр”, “Раҳмат”, “Оқибат”у “Эҳтиром”лар.
Токи давом этар экан қатлиомлар,
Кўчаларга “Кулфат” деган номлар беринг,
“Зулмат” деган “Куфрат” деган номлар беринг!
Ўз дўстини кўксига тиғ урган сиз-ку,
Ўз халқини сартга қарши қўйган сиз-ку,
Ўз айбини бошқаларга йўйган сизку!
Кўчаларга “Ярлиқ” деган номлар беринг ,
“Зўравонлик”, “Зорлик” деган номлар беринг!
Ўзбекларга тор келганда зиндонингиз,
Тилла билан тўлдимикин хумдонингиз,
Эл бошида турса агар нодонингиз,
Кўчаларга “Ҳасрат” деган номлар беринг,
Ҳавас ўлсин, “Ҳасад” деган номлар беринг!
“Путин” деган ном берибсиз чўққингизга,
Суратин ҳам чизиб қўйинг кўксингизга.
Мана энди ўхшаяпсиз ўзингизга,
Кўчаларга “Қўрқоқ” деган номлар беринг,
“Лаганбардор”, “Шалтоқ” деган номлар беринг.
БТР да юрганларми –қаҳрамонлар?
Масту-аласт, гиёҳванду беиймонлар,
Пул десангиз ўз онасин сотар жонлар!
Кўчаларга “Нотавон” деб номлар беринг,
Майли “Қирғиз- қаҳрамон” деб номлар беринг!
Токай бунда қотиллари қўрқмай сағир
Шеърларимдан хафа бўлманг ботса оғир,
Шаҳид кетган Ўшликларим ҳаққи ахир.
Кўчаларга “Қаттол” деган номлар беринг,
“Беюрагу” , ”Баттол”деган номлар беринг!
Кимга сўнги манзил бўлди бу кўчалар…
Кўз ёшларга, қонга тўлди бу кўчалар…
Бу шеър тош кўнгилларни эритади, дийдаси қотиб кетганларнинг ҳам кўзига ёш олишга мажбур қилади. Зеро бу ерда ифодаланаётган туйғулар ҳаққонийдир. Ҳозир ҳам тирик қолган ўзбеклар турли қийноқларга тутилмоқда. Юқорида ҳам айтилганидай, Азимжон Асқаровга ўхшаган ўнлаб тутқунлар ноҳақ маҳкамага тортилиб, умрбод ёки кўп йиллик қамоқ жазосига тортилган… Ҳозиргача ҳам бу қийноқлар давом этмоқда… Буниси энди даҳшат. Бу даҳшатларнинг сабабларини аниқлаб, жиноятчиларга жазо берилмаса, Қирғизистон деган юртнинг, фашистик тўдаларнинг озодликда яшаши мумкин эмас.
2011 йилнинг май ойида комиссия хулосалари эълон қилинди. «инсонийликка қарши жиноят содир этилган, зўравонликлар ва одамларнинг ўлими учун Муваққат ҳукумат айбдор. Куч ишлатар тизимлар низога аралашиб кетганлар ва зўравонларга қурол тарқатганлар. Қирғиз полицияси эса бир томоннигина очиқчасига қўллаб-қувватлаган»”. Бу биронта ўзбекнинг, ўзбеклар тузган комиссиянинг эмас, халқаро комиссиянинг фикри! Қирғиз ҳукумати ва ўша пайтдаги парламенти шу даражада юзсиз, эканки, бу комиссиянинг хулосасини ҳам нотўғри деб топди. Минглаб ўзбеклар ўлдирилганини кўриб туриб ҳам ўзбекларни ёмонлашди. Фильм сухандони: “Бишкек  қирғиннинг айбдорлари сифатида ўзбекларнинг ўзини кўрсатди. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишларича, энди қирғинлар  қонуний тус олди”, дейди.
Бу ҳам етмагандай,комиссия раиси Киммо Кильюненни персона НОН ГРАТА, (яъни Қирғизистонга қадам ранжида қилиши мумкин бўлмаган зот), деб эълон қилишди.”, дейди А. Маҳмудов. Киммо Кильюнен эса уларнинг режаларини эшитиб ҳайрон қолганини билдиради: «Мен тушунмадим, мутлақо тушуна олмадим! Қирғизистонда персона нон-грата эмишман!  Бу мамлакатни яхши кўраман! Мен Қирғизистоннинг дўстиман! Мен бу мамлакатда кўп йиллар ишлаганман. Бу ерда дўстларим кўп, ҳатто парламентдаги кўплаб депутатларни танийман – улар менинг яхши дўстларим эди. Бу яна қанақаси бўлди?.. Мен келажакда ҳам бу мамлакатга ёрдам беришни истардим. Агар ярашув жараёни жиддий  бошланса, ҳамкорлик қилишим мумкин, ҳозир эса бунинг иложи йўқ! Афсус!»
Қирғизистоннинг ҳозирги президенти Алмазбек Атамбаев эса, ўзини қардошларнинг ҳомийси, дўсти сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Туркия парламенти олдида турк тилида нутқ сўзлаган Алмазбек Атамбаев ”Қадим замонларда бизларнинг халқларимиз ҳамиша бир бирига ёрдам бериб келган”, дейди. Тўғри ёрдам бериб келган. Аммо нега у ҳозирги пайтда мингдан ошиғи қазо топган, ҳозирда ҳам миллатчи қирғиз тўдалари томонидан хўрланаётган ўзбек қардошларига ёрдам бермаяпти? Нега бу қирғинларни уюштирган ултра миллатчи Ўш мери Мирзакметов ҳалигача отда бўлиб, ўзининг ёвуз ишларини давом эттиряпти? Нега Қирғизистон президент ҳам, парламент ҳам жиноятчиларни миллатидан қатьий назар жазолаш кераклигини айтганлари ҳолда, амалда жим қолмоқдалар? Қирғиз мухолифати эса жиноятчи тўдаларни жазолаш кераклигини талаб қилаётгани йўқ. Бишкек  қирғиннинг айбдорлари сифатида ўзбекларнинг ўзини кўрсатди. Ўзбек мухолифати лидерларидан айримлари Ўш ва Жалолобод ўзбеклари мухторият талаб қилишлари керак, деган ғояни илгари суришмоқда. Бу ҳақда фильм персонажларидан бири, Россия мусулмонлари вакили Ҳазрат Дамир Мухитдинов ҳам фикр билдириб: “Албатта, мусулмон бўла туриб ҳам, биз ўз миллий илдизларимизни, анъаналаримизни унутмаслигимиз керак. Ҳар бир халқ ўз она тилини ўрганишга, эҳтимол, ўз халқи маданиятини ўз фарзандлари ва набираларига етказиб бериш учун ўз мухториятига ҳам эга бўлишга ҳақлидир», дейди. Агар Қирғизистонда демократия қарор топганда эди, бу ғояни илгари суриш мумкин бўларди. Ҳозирги хаос шароитида бу ғояни илгари суриш ёнаётган оловга керосин сепиш билан баробардир. Ўзларининг жонларини омон сақлаб қолиши даргумон бўлган ўзбекларга Сиз мухторият талаб қилинг, дейиш ақлсизликнинг яққол кўринишидир. Бу масалада ўзбек мухолифати ва қирғиз мухолифатининг асосий лидерлари фақат ўз халқлари тарафида бўлганлари уларнинг қардошлик ва инсонийлик қонунларидан бехабарлигининг белгисидир.
Туркий халқларнинг душманлари кўп. Бизнинг бирга бўлишимизни Россиягина эмас, Хитой, Америка давлатлари ҳам истамайди. Агар исташганда, жануб қирғизларининг қонли мажоролари бошлангандаёқ БМТга аъзо давлатлар дод солиб, мажорони тўхтатишган бўлишарди. Улар: “қирилиб битсин, бу туркийлар”, деган шиор асосида индамай туришди…
Энди, 2010 йил июнида Жануб қирғизлари ва Ўш – Жалолобод ўзбеклари орасидаги қирғиннинг Марказий Осиё мамлакатлари тарихига ва бугунги кунига боғлиқ сабаблари ҳақида ҳам тўхталайлик!
Тарихий сабаблар…
Чор Россияси раҳбарлари Туркистонни тўла эгаллаб олишгач, ўзларининг шовинистик ниятларини амалга ошириш учун биринчи навбатда, халқларнинг маънавиятига, руҳиятига таъсир қилиш учун ҳамма жойда, аста секинлик билан, ўзларининг маданиятларини, урф одатларини, тилини жорий эта бошладилар. СССР ҳукуматини қурган коммунистлар ҳам бу сиёсатни давом эттиришди. Энг асосийси, улар туркийларнинг Туркистон бўлиб яшашига қаршилик билдиришди. Буни А. Маҳмудов тўғри англайди ва Профессор Боймирза Ҳайитнинг бир мақоласидан иқтибос келтиради. Совет Русияси Туркистон комиссиясининг раиси Ван Эрнстович Рудзутак 1920 йилдаёқ “Туркистон Коммунистик партияси маркизий Қўмитасининг бир мажлисида: Мен турк жумҳуриятининг ташкил этилишига қаршиман. Ҳақиқатда бир турк миллати мавжуд эмас. лекин туркманлар, қозоқлар, қирғизлар ва ўзбеклар бор”, дея кескин сўзлаган. (Г.Ф. Дакшлейгер. Историография Советского Казахстана. Олма ота. 1969, 20, 21 бетлар)
Совет ҳукумати қуриларкан, бўлиниш режалари бирин кетин амалга ошди. Бу ҳақда профессор Боймирза Ҳайит шундай ёзади: “1924 йилнинг октябрида Туркистон Мухтор Совет Жумҳурияти, Бухоро ва Хоразм жумҳуриятларига барҳам берилди. Уларнинг тупроқлари ва аҳолиси Ўзбекистон ва Туркманистон Совет социалистик жумҳуриятларига, Ўзбекистонга боғлиқ бўлган Тожикистон Мухтор Совет жумҳуриятига, Қора Қирғиз Мухтор вилоятига ва Қирғиз (Қозоқ) Мухтор совет жумҳариятларига тақсим этилди.” Маълумки, бундай бўлинишдан кейин, 1929 йили СССР таркибидаги Тожикистон Совет социалистик Жумҳурияти, 1936 йили (1920 йилда Русия Совет федератив Жумҳурияти идораси остида бўлган) Қозоғистон Мухтор Совет жумҳурияти Совет Жумҳурияти сифатида СССРга қўшиб олинди. Бу республикаларнинг ўз конституцияси, Олий совети бўлишига қарамасдан, тўлиғинча Москвага бўйсунар ва Коммунистларнинг чизиқларидан чиқишлари мумкин эмас эди.
СССР ҳукумати бизни Республикаларга ажратиш билан бирга чегараларимизни ҳам белгилаб беришди. Туркийлар, шу жумладан тожиклар ҳам асрлар давомида бир бири билан аралашиб яшаб келишган. Дунё яралгандан бери Тошкент ва Чимкент, Урганч ва Тошовуз (Дошўғиз), Тошкент ва Хўжанд каби шахарлар ўртасида чегара бўлган эмас: бир шаҳар ёки қишлоқда қозоқлар яшашса, иккинчисида ўзбеклар, учинчисида қирғизлар ёки уйғурлар, ёнгинасида тожиклар яшайверишган…
Аммо 20-30 йилларда бошида туркийларнинг душмани (Хоразм империясининг вориси Жалолиддин Гуржистонни боосиб олганлигини яхши билган) Сталин бошлиқ СССР ҳукуматининг ўша пайтдаги раҳбарлари Республикалардаги раҳбариятни кўндириб, халқларнинг инон ихтиёрисиз шундай чегарлар чизиб беришдики, уларнинг ҳар бирининг остида “секин портлайдиган бомбалар”ни жойлаштиргандай бўлишди. Яъни, минг йиллардан бери туркий ўзбеклар ҳам яшаб келаётган Ўш ва Жалолободни Қирғизистонга, ҳозир ўзини ўзбек атайдиган ўғизлар, (хоразмликлар) ҳам яшаб келган Дошўғиз ва Чоржўйни Туркманистонга, қозоқлар яшаб келган Томди, Конимех туманларини Ўзбекистонга, кўп асрлардан бери ўзини ўзбек деб билганлар яшаб келган Хўжандни (1936 йилгача Ўзбекистон таркибида автоном бўлган) Тожикистонга “бериб юборишган”. Чунки,бошида Сталин бошлиқ коммунистлар турган СССР ҳукумати туркийларнинг бир пайтлар Олтин Ўрда, Ўзбек хонлиги, Қозоқ хонлиги, Хоразм ва Амир Темур империясини, Қўқон, Бухоро, Хива, хонлиги каби давлатларни тузишганини ва агар бирлашишса, ўзларига конкурент пайдо бўлишини билишган. Шунингдек, агар бу миллатлар бирга яшашса, тил бирлиги пайдо бўлишини. қудратли давлат вужудга келиб, ўз ҳақ ҳуқуқлари учун курашишлари, ҳатто, мустақилликларни талаб қилиб чиқишлари мумкинлигини идрок этишган. Агар коммунистлар туркий халқларнинг дўсти бўлишганида, туркий халқлар учун бу хил “бомбали” чегаралар ясаб беришмаган, уларнинг тилини, урф одатини бир-биридан узоқлаштирмаган ва юқорида айтилган фожиалар келиб чиқмаган бўларди.
Замонавий сабаблар…
Мустақиллик бошлангандан кейин раҳбарларимиз, айниқса, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбариятининг ташқи сиёсатида ножоиз ишлар бўлди: биз туби бир миллат эканлигимизни тарғиб ва ташвиқ этишмади, ҳатто СССР пайтида ўтказилаётган маданий тадбирлар, санъат ва адабиёт ўн кунликлари, турли юбилейлар ўтказилмади…
Аксинча, ҳамма республикалар СССР ҳукумати белгилаб берган чегараларни қонун билиб, шошилинч равишда сим тўсиқлар қўйиш бошланди. Чегараларда турадиган, қардошлик қонунлари нима эканлигини билмайдиган айрим думбул чегарачилар бошқа миллатларга ёт назар билан қараб, бошқа миллат фуқароларига қараб қуроллардан ўт очиш, ўлим ҳоллари юз бера бошлади. Чегараларни миналаштириш бошланди. Қанчадан-қанча оддий, бегуноҳ одамлар қурбон бўлишди… Бир миллат фуқаросининг ўлимига ўзга республика раҳбарлари ачиниб қараш ўрнига ўз чегарачиларини ҳимоя қилишга кўпроқ эътибор беришди.
Бу хил тенденциялар министрликларга, вилоят ва туман ҳокимияти вакилларига ҳам таъсир қилмай қолмади. Жойларда (масалан, Қирғизистон жанубида) миллатчи раҳбарлар ҳам пайдо бўлгани ҳозир бутун дунёга аён бўлди…
Қизиғи шундаки, бу республикаларнинг бир-бири билан учрашганда ака-укамиз, дўстмиз, деб айтадиган раҳбарлари бу хил тор ватанпарварликни қўллаб қувватлашди. Ҳолбуки, буюк рус ёзувчиси Лев Толстой “Ватанпарварлик ва давлат” номли мақоласида айтганидай: “бу хил ватанпарварлик туйғуси нотабиий, ноқилона, зарарли, инсониятни изтиробга соладиган туйғу бўлиб, оқил кишилар томонидан барча воситалар ёрдамида ерга урилиши, йўқотилиши лозим” эди.
Айрим туркий республикалардаги расмий газеталарда бу хил ватанпарварлик кенг тарғиб қилина бошланди. Шу тариқа очиқ айтилмасада: Туркманистон туркманлар, Қирғизистон қирғизлар, Ўзбекистон ўзбеклар, Қозоғистон қозоқлар, Тожикистон тожиклар учун сингари тенденциялар омма онгига сингий бошлади.
Бунинг устига бу республикалардаги титулли миллатларнинг “жонкуярлари” тили, маданияти, урф одатини сақлаш учун жон куйдира бошлашди. Мустамлака пайтида ўз тили ва урф одатини сақлаш учун қаттиқ куюниш ва курашишни тушиниш мумкин. Аммо мустақиллик деганининг ўзи ҳар бир республикадаги титулли миллатга анча-мунча ҳуқуқлар бериши табиий ва ортиқча чиранишга ҳожат йўқ эди. Аммо ҳозир ҳам Жанубий Қирғизистонда ўзбек мактаблари қирғиз тилига ўтказилмоқда. Биз, ўзбеклар, қирғизлар, туркманлар, тожиклар, қадим Туркистоннинг бир қисмида (Қўқон ёки Хива хонлиги ё Бухоро амирлиги таркибида алоҳида), ўрис империяси пайтида Туркистон бўлиб, коммунистлар даврида СССР таркибида биргаликда яшаб келсакда, бугунги кунга келиб ҚАРДОШЛИК, ИНСОНИЙЛИК ҚОНУНЛАРИНИ УНУТИБ ҚЎЙДИК. Шундай экан, бундан бадтаридан Худо сақласин!
Ботир НОРБОЙ
Филология фанлари доктори
http://yangidunyo.com/?p=683
Халқимизнинг сиёсий қарашларини ўзгартириш вақти келган, ундаги қўрқоқлик ҳиссини ҳам йўқ қилиш керак!
Сўнги дамларда Россия Федерациясида кечаётган намойишларни кўриб анча
завқландим. Бу давлатга қайсидир маънода инсоннинг  ҳаваси ҳам келаркан. Ҳар не бўлсада, мамлакат ичкарисида сиёсий мухолифат бор экан. Бизнинг
Ўзбекистонда сиёсий мухолифат нима иш қила олади? Ҳеч нарсага йўл йўқ!
Тамом вассалом!
Россияга пул топиш илинжида кетган ҳамюртларимиз хақиқий сиёсий
курашни ўз кўзлари билан кўриб, фикрларини тўла қонли ўзгартириб
қолишса ажаб эмас. Уларда ватанга қайтгач сиёсий кураш олиб боришга
бирор майл туғилиб қолар. Энг аввало Ўзбекистонда сиёсий фаолият учун
озгина эркинлик берилса, шунинг ўзи етарлик бўларди. Масалан,
Бирдамлик Халқ Ҳаракати фаоллари  мамлакат ичкарисида етарлича
жонбозлик кўрсатишга ўринишаяпти. Бу яхши албатта! Аммо кутилган, жуда
бўлмаса умид қилинган натижага эришиб бўлмаяптику.
Сиёсий ҳаракатлар энг аввало халқнинг ичига кира олишдек шарафли иш
бошлашса, нур устига аьло нур бўларди. Халқимиз оддий халқ, уни сиёсий
қарашларини тубдан ўзгартириш анча машаққатдир.  Бир оддий мисол
тариқасида шуни айтиш жоизки, оддий табиий газ муаммосини бартараф этиш
талаби билан халқимиз норозилик акциялари ўтказиш истаги йўқ!
Хоҳлаганича, йўқ газга пул ёзишади, халқ эса тўлайверади! Шунга  ўхшаш
мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Ўзбекистон МХХ си асосан халқнинг кайфиятини ўрганиб боради ва улар
яқин орада қандайдир бир тўлқинланиш бўлиш ёки бўлмаслигини жуда яхши
билишади. 20 йил давомида халқни ўрганиб чиқишгани уларга етарликдир.
Эьтибор қаратингларда, бозорларда МХХ ходимлари юради. Оддий кийинган.
Хўш, бозорда МХХ ходими нима қилади? Уйига бозорлик  қилиш учун
чиқмагандир. Халқнинг орасидаги гапларни бирма-бир бошқармага
етказиб туради!
Солиқчилар босгандан сўнг, халқнинг кайфиятини ўрганади. Савдогарларни
буюмларини тортиб олиб, уларни яхшигина қўрқитиш одат ҳолига кирган.
Бирон бир норози кайфиятдаги савдогар бўлса, ИИБ да яхшигина усулларда
унинг таъзирини бериб қўйишади. Кўзлари мошдай очилган савдогар,
буёғига “оғзи скочлаган” ҳолда яшашга мажбур бўлади.  Халқимизнинг
сиёсий қарашларини ўзгартириш вақти келган, ундаги қўрқоқлик ҳиссини
ҳам йўқ қилиш керак!
Бунинг учун нима қилиш керак? Халқнинг орасига кириш керак! Халқнинг
сиёсий тушунчасини ошириш замирида иш олиб бориш, энг самарали иш
бўларди. Кўпроқ радиолар орқали баҳс майдонлари эфирга узатилиши
лозим! Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларида ”баҳсларни” лупа
билан ҳам топа олмайсиз. Хорижий радиоларидан ОЗОДЛИК бунда намуна
бўлишликга арзийди. Чақалоқ ҳам бирдан дунёга келмайди-ку, 9 ой онани
қорнида ривожланиб кейин дунёга келади. Аввал ҳомила, кейин гўдакга
айланади. Демак, ишни ҳомиладан бошлаш керакга ўхшайди.
7-февраль, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари ҳибсга олинди.
Жиззах шаҳар прокуратурасининг Озодликка билдиришича¸ коррупцияда айбланаëтган Кенжа Жўраев ишини прокуратура тергов қилмоқда.
Чоп этиш
Электрон почта
Шарҳлар (2)
Ўртоқлашинг
Матн катталиги
06.02.2012
Жиззах вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Кенжа Жўраев ўз кабинетида ҳибсга олинди.
Воқеадан хабардор жиззахлик ҳуқуқ фаоли Маъмуржон Азимовга кўра, Кенжа Жўраев Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимларидан иборат махсус гуруҳ томонидан ҳисбга олинган.
- Вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича муовини Жўраев Кенжа Ҳамроқулович аризасига биноан ишдан бўшади деб аризасини ëздириб олишган. Кўрганлар билан гаплашдим, ариза ëзиб ишдан бўшагандан кейин прокуратура томонидан, Кенжа Жўраевни қўлига кишан солинган ҳолда иккита ички ишлар ходими ëнида вилоят прокуратурасига олиб кириб кетишди, деб кўрган манбалар айтди, дейди Маъмуржон Азимов.
Жиззах шаҳар прокуратураси расмийси Озодлик мухбирига ҳозирда Жўраевга жиноий иш очилгани ва бу иш билан прокуратура ходимлари шуғулланаëтганини тасдиқлади.
Аммо Жиззах вилоят ҳокимлигининг ўзини таништирмаган маъсул ходимига кўра, вилоят ҳокими ўринбосари Кенжа Жўраев бир ҳафта аввал ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган.
- Кенжа Жўраев бир ҳафта бўлди ишдан бўшаганига. У киши ўз аризасига кўра бўшатилди. Бошқа тафсилотлардан хабарим йўқ, деди Жиззах вилоят ҳокимлиги маъсул ходими.
Айни пайтда Жиззах вилоят ҳокимлиги расмий сайтида Кенжа Жўраев ҳануз ҳоким ўринбосари сифатида қайд қилинган.
Кенжа Жўраевнинг ҳибсга олиниш жараёнини ўрганаётган ҳуқуқ фаоли Маъмуржон Азимовга кўра, ҳозирда Жўраевнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ иккита тахмин илгари сурилаяпти.
- Кенжа Жўраевни 2008-2009 йилларда янги қурилган коттежлар бўйича қўлга олишган дейишаяпти. Вилоятларга нечта коттеж бекитилган бўлса, қурилиш бўйича муовин уни бошқарадида. Ундан ташқари Кенжа Ҳамроқулович тендер комиссиясининг ҳам раиси эди. Жиззах тумани маркази Учтепа даҳасида 20та янги коттеж қурилди. Мана шу коттежларнинг ëнидан яна қўшимча иккита коттеж қурилган. Бу лойиҳага киритилмаган коттеж бўлганда. Бу коттеж ўзларининг маблағи ҳисобидан қурилган. Кейин буни сотмоқчи бўлишган. Ундан кейин анча жанжал бўлиб кетган, бошқа бўлган. Қурилган иккита янги коттежни бузиб ташлашган. Уни ҳибсга олинганини шу билан боғлашаяпти. Кейин яна битта версия бор. Яқинда шаҳар архитектура бўлимининг бошлиғи пора билан қўлга олинди. “Ўшанинг кўрсатмаси ҳам берилган. Кўрсатмага асосан ҳибсга олинган” деган иккинчи маълумот ҳам кетаяпти, дейди Маъмуржон Азимов.
Кейинги пайтда Жиззахда юқори лавозимли шахсларнинг айнан коррупцияга оид жиноятлар учун қамалиш ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда.
Ўтган йилнинг кузида Жиззахда уч катта мулозим -Жиззах вилоят Жиноят ишлари бўйича судининг раиси М. Шукуруллаев, Зарбдор туман Жиноят ишлари бўйича суди раиси Ўткир Абдуллаев, Ўзпахтасаноат ширкатининг Жиззах вилояти бошқармаси раҳбари Собир Турдиқулов жавобгарликка тортилган эди.
Ўтган йилнинг августида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Қ. Амиров ва бош мутахассис А. Холжигитов  ҳам пора талаб қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
2011 йилнинг апрелида Жиззах вилоят Солиқ бошқармасининг транспорт бўлими бошлиғи Ширин Абдураҳмонов ва солиқ инспектори Дилшод Маҳкамовлар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси¸ яъни пора олганликда айбдор¸ деб топилиб, узоқ муддатларга қамалган эди.
Transparency International халқаро ташкилотининг 2011 йилги Коррупция даражасига оид ҳисоботида Ўзбекистон 182 давлат ичида 178 ўринга қўйилди.
Ҳисобот муаллифлари кейинги бир йил ичида коррупция муаммоси, айниқса, сиёсат ва жамоат секторларида чуқур илдиз отишда давом этганини айтишди.
http://www.ozodlik.org/content/article/24474979.html
60 миллиард куба газ қаерга сарфланаётир?
Билдиришнома.
Мен, Абдилло Тожибой-ўғли  топширган аризамга Тошкент шаҳри  Учтепа
туманлараро фуқаролик суди томонидан, мен яшаб турган уйнинг чироқ ва
газини қонуний уланишига 4 февраль куни суднинг қарорини олмадим, бу
равишда бузиш деб ҳисоблайман ва шу сабаб мен  2012 йил 20 февраль
беришади? 60 миллиард куба газ қаерга сарфланаётир? Қачонгача халқни
алдайсизлар?>>  деб ёзилган плакат билан шаҳар хокимиятининг биноси
олдида ҳар куни норозилик акциясини ўтказаман.
Кимда-кимнинг уйида газ ёки чироқ тақчиллиги, у вилоятлардами,
шаҳарлардами, туманлар ёки қишлоқлардами бўлса Сизларни ҳам ҳар куни
норозилик акциясини ўтказишликка таклиф этаман.
Уведомление.
Я, Абдилло Тожибой-угли не получив 4 феврале ответа на мою заявление
от Учтепинского межрайонного гражданского суда в городе Ташкента
решение на законной основе подключение газа и света к доме где я живу
обращение граждан>>  решил с 20 февраля 2012 года напротив городского
Когда подключат свет и газ? Куда девают 60 миллиардов кубов газа? До
сих пор обманете народ?>>.
Приглашаю на совместную акцию протеста в намеченные дни всех, у кого в
домах постоянная нехватка газа и света, проживающих в областях,
городах, районах или кишлаках.
Абдилло Тожибой-угли.
выборы в Узбекистане>>
05.02. 2012 г. Ташкуент, Узбекистан.
Халқимиз тарихида энг ифлос,энг қора кунларидан бири бўлиб қолмиш “Каримов даври” яна бир йилга қисқаради.
ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ,ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ БИЛАН !
Адхам Тангриев
Ислом Абдуғаниевич,мана 74 ёшни  ҳам қаршиладингиз. Албатта,бу байрамни оила аъзоларингиз,яъни иккинчи рафиқангиз бўлмиш Татьяна Акбаровна ва сиз Ўзбекистонга юртбошилик қилган даврда  миллиардерларга айланган ( давринг келди,сур бегим)  қизларингиз    даврасида  кутиб олгандирсиз. Улар тенги ўзбекистонликлар Россия ва Қозоғистон каби ўлкаларда мардикорчилик қилиб юрган,Ўзбекистонда қолганлари  эса халқимизнинг бойлиги бўлмиш  газни сиз Россия-ю,Хитойга сотаётганингиз учун совуқдан,ўзимизда ишлаб чиқарилган электр энергиясини Афғонистонга сотаётганингиз учун зулматдан қийналиб (сизнинг 22 йилдан ошиқроқ ҳукмронлигингиз даврида қашшоқлашган бечора  халқ  газ  учун бизнинг газимизни сув текинга сотиб олиб,Ғарбга қимматга сотиб,миллиардлаб фойда кўраётган Россия ёки четга сизга ўхшаб хом ашё эмас,балки тайёр маҳсулот сотиш ҳам халқ  учун,ҳам давлат учун фойда эканлигини яхши тушунган Хитой  доллар тўлашгандай  доллар тўлай олмаса)  бир амаллаб яшаб,тўғрироғи ҳаёт учун кураш олиб бораётган бир пайтда халқ мулкини ўмариш ҳисобига шоҳона ҳаёт кечираётган қизларингиз:“Папочка,дорогой,поздравляем тебя с днём рождения!” – деб сизни туғилган кунингиз билан табриклашган  ва албатта қимматбаҳо совғалар (бутун бир давлатнинг мулкини ўзининг оилавий мулкига айлантириб олган,чет эллик яллачиларга миллионлаб доллар гонорар  тўлаётган оиланинг  аъзолари учун 1-2 миллион долларлик совға нима бўлибди)  ҳам тақдим   қилишгандир. “Каримов ҳукумати ” деб аталувчи  уюшган жиноий тўданинг лаганбардор аъзолари ( келажакда сиз ҳокимиятдан кетганингиздан кейин гўрингизга ғишт қалайдиганларнинг пешқадамлари)   сизга ўз содиқлигини кўрсатиш учун:“Уважаемый Ислам Абдуганиевич ” деб бошланувчи узундан-узоқ   табрик сўзларини ҳам айтишгандир. Қисқаси,русча қилиб айтганда  “Пир во время чумы” ( Вабо пайтидаги базм) роса қизигандир,роса байрам бўлгандир,аммо йилнинг 30 январи фақат сиз ва сизни ўраб олган  қузғунларнинг байрами эмас,бу кун сиз ҳокимиятга келганингиздан бери   иссиқни иссиқ ,совуқни совуқ  демай,соғлиғини,баъзан эса ҳатто ҳаётини йўқотиш эвазига  далаларда  ишлашга маҳкум фарзадларимизнинг ҳам,2005 йилнинг 13 майида  “акромийлар”нинг  “Каримов келади” деган гапларига ишониб Андижоннинг Бобур майдонига чиққани учун отиб ташланган ватандошларимиз  учун  кўз ёши тўкканларларнинг ҳам,сизнинг “туғилишни режалаштириш” деб номланувчи,аслида эса Ўзбекистон халқига  қарши  геноцид бўлмиш сиёсатингиз натижасида  оналик бахтидан мосуво бўлган аёлларимизнинг ҳам,Ўзбекистонда амалда эмас қоғозда  янги иш ўринлари яратганингиз учун Россиянинг  қаҳратон қишида,очиқ далада ўрнатилган қўлбола  палаткада яшаб:“ Ёзи билан ишлаб топган пулимизни қачон беришар экан” – деб  очлик ва совуқдан қийналиб ўтирган ватандошларимизнинг ҳам,туҳмат айблар билан қамоқларга ташланган минглаб  ўзбекистонликлар ва  уларнинг:“Ўғлим,қизим,отам,онам,акам,синглим қачон озодликка чиқар экан”- деб кечалари ухлай олмаётган ўн минглаб  қадрдонларининг ҳам,уйларига ўт қўйилаётган,вояга етмаган ёш қизлари зўрланаётган,ўғиллари тириклайин ёқилаётган пайтда чегара ортидаги  миллатдошларимиз ёрдамга келади  деган умиди пучга чиққан,миллатдошларидан паноҳ сўраб келганида бир ойдан сўнг орқага қувилган ўзбекларнинг ҳам,сизнинг зулмингиздан қочиб чет элларда яшашга мажбур бўлаётган муҳожир ўзбекистонликларнинг ҳам байрами.  “Нега?” –дейсизми.
Сабаби –йилнинг ҳар 30 январ куни сизнинг ёлғон,зўравонлик,ваъдабозлик,иккиюзламачилик,қонхўрлик,шафқатсизлик каби иллатларга тўла умр китобингизнинг яна бир варағи йиртилади. “Тўрт оёқли ёғоч от” жасадингизни охирги манзилга олиб кетадиган,жабрдийда халқимиз сиздан абадий қутуладиган,кўкрагига шамол тегадиган кун яна бир йилга яқинлашади. Халқимиз тарихида энг ифлос,энг қора кунларидан бири бўлиб қолмиш “Каримов даври” яна бир йилга қисқаради. Шундай қилиб,Ислом Абдуғаниевич,туғилган кунингиз билан!
Адхам  Тангриев
http://www.birdamlik.info/?p=20709#more-20709
Бу жимликнинг охири борми ўзи, қандай якун топади?
Ўзбекистондаги қаттиқ қиш туфайли “Морж”га айландим деб хурсанд бўлиб юргандим.
Нега дейсизми, шахсан менинг  ўзим қиш бошлангандан буён музлаган
ҳаммомда ювиниб юргандим. Фарзандларимни эса,ўтин печка олдида
ювинтириб юрибман.
Шу пайтгача бало ҳам урмаганди.
Бир неча кундирки, “чўмилиш” орқасида қаттиқ шамолладим. Ҳозирги
кунгача  сира ўзимга кела олмаяпман.
Эхее хукуматни шунчалик қарғабманки,асти қўяверинг.
Дунёдаги жамики қарғишлар борки ҳаммасини айтиб  чиқдим.
Кечадан аввал куни шунчалик қарғаб-қарғаб дори ичиб ухлаб қолибман-ки,
тушимга Ўзбекистон Республикасининг президенти И.А.Каримов кирибдилар.
У кишининг кабинетларида ўтирган эканмиз.
Президентимиз башанг кийинган, менга қараб кулиб турибдилар.
Мени эса оғзим тўхтагани йуқ!У кишини саволлар билан кўмиб ташландим!
“Бизга ваьда қилинган фаравон ҳаёт шуми,нега бунча қийнайсиз?”деган
саволларни қайта-қайта бердим.
Мингта гап гапирган одам ўлар эмиш,деган гапни эшитгандим.Қарангки мен ўлмадим.
Президентимиз эшитиб кулиб қараб турдилар ва бирон оғиз гапирмадилар.
Бу сукутликни орқасида кўп гапни англаб олиш қийин эмас эди.”Бирон
нарсани ваьда қилиб қўйсам, сўраб гаранг қилади” деб ўйладилар чамаси.
Қарасам кўп гапириб ўзимни ўзим чарчатаётган эканман!
“Ҳали-ёшдай  турибсиз қоматингизни кўрган  инсонни хаваси келади.Бу
ёшликни сири нимада, ҳеч бўлмаса шуни айтинг”-деб савол бердим.
И.А.Каримов бу саволимга  ҳам жавоб бермадилар.
Ёш бўлиш сирини ўрганиб олмасин деган мақсадда айтмадилар чамаси!
Албатта инсонни егани олдида, емагани кетида бўлгандан сўнг қаримайдида инсон!
Ўзимга ўзим савол беришга ўтдим,халқ балиққа айланганми ёки мансабдорларми ?
Нега деганда,Ўзбекистондаги кетаётган оғир вазиятда халқ ҳам
жим,хукумат ҳам жим!
Бу жимликнинг охири борми ўзи, қандай якун топади?
Азиз ўқувчилар сизлар қандай фикрдасизлар?
4-февраль, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
Жамшид Мухторов: Ҳуқуқ фаолининг “жиҳод йўли”.
Айни кунларда ҳам АҚШ матбуоти¸ ҳам мустақил ва мухолиф ўзбек сайтларида бораëтган қизғин баҳслар боис Озодлик ҳам Жамшид Мухторовнинг эврилиш жараëнига назар ташлади.
Жамшид Мухторовнинг “жиҳодчилик”дан аввалги сурати.
Мультимедиа
Аудио
Жамшид Мухторов: Ҳуқуқ фаолининг “жиҳод йўли”
Тинглаш
Файллар рўйхати
Матн катталиги
03.02.2012
Асли жиззахлик 35 яшар Жамшид Мухторов 21 январ куни АҚШнинг Чикаго шаҳри аэропортида Истанбулга учиш олдидан Федерал тергов бюроси ходимлари томонидан ҳибсга олинди.2007 йилда АҚШдан сиëсий бошпана олган бу қочқинга террор гуруҳларига моддий ëрдам берганлик ва улар сафига қўшилишга уринганлик айби қўйилмоқда.
Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида таъқибга учраган шахс сифатида БМТ нинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги воситасида АҚШдан сиëсий бошпана топган Жамшид Мухторов шу кунларда АҚШ матбуоти¸ қолаверса хориждаги ўзбекистонликлар орасида жиддий мубоҳаса уйғотди.
Аксарият кечаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Эзгулик фаоли бугун қандай қилиб Ал-Қоидага алоқадор Исломий жиҳод иттифоқининг оташин муридига айланди¸ деган саволга жавоб изламоқда.
Суднинг якуний ҳукмига қадар¸ Жамшид Мухторов айбсиз ҳисобланади ва шу боис унинг террорчи ëки терррорчи эмаслиги масаласида баҳс қилишга ўрин йўқ.
2 феврал куни Денвер судида ўтказилган илк маҳкама жараëнида Жамшид Мухторов Оллоҳ номи билан террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди.
7 февралга белгиланган навбатдаги маҳкамада Федерал тергов бюроси вакилларининг Мухторовга қарши расмий айбловни тақдим этиши кутилмоқда.
АҚШ¸ қолаверса Ғарбдан бошпана топаëтган ўзбекистонликлар сони йил сайин ошиб бораëтган айни кезларда Жамшид Мухторовнинг Америкадан туриб террорчи гуруҳларга моддий ëрдам кўрсатганликда айбланиши потенциал қочқинлар учун эшиклар ëпилишига асос бўлиши мумкин.
Ана шундай хавотирдаги жамоатчилик қизиқишини эътиборга олган ҳолда Озодлик Жамшид Мухторовни яхши билган ўзбекистонликлар билан суҳбатлар асосида ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолининг “мужоҳид”га айланиш йўлидаги эврилишларни ўрганишга уринди.
Жамшид Мухторов – ҳуқуқ ҳимоячиси
1976 йилда Жиззахда туғилган Жамшид Мухторов¸ уни билганлардан бирининг Интернетда ëзишича¸ маълумоти бўйича ҳуқуқшунос. 2000 йилларда Жиззахдаги фаол ҳуқуқ ҳимоячилари сафига қўшилади. Бу сафга уни Ўзбекистонда расмий рўйхатга олинган ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи Эзгулик жамиятининг 2004 йилга қадар Жиззах вилоят бўлимини бошқарган Абай Бойбўлатов олиб келгани айтилади.
​​Эзгулик жамияти раиси Васила Иноятова гапиради:
- Жамшид Мухторов 2004-2005 йилларда Жиззах вилояти раҳбари сифатида фаолият юритди. Ўша пайтда Абай Бойбўлатовнинг ҳатти-ҳаракатлари уставдан ташқари бўлгани учун биз мажбур бўлдик Жиззах вилоятида конференция ўтказиб¸ Жамшид Мухторовнинг номзодини жуда кўпчилик кўтаргани учун раис вазифасига сайланди. Лекин жуда кўп ўтмасдан бу йигит ўзининг қанчалик ножиддийлигини кўрсатди ўзининг ишида, гап-сўзларида, қўлидан ҳеч қандай фаолият юритиш келмаслигини. Бунда  принципиал инсон ҳуқуқларига бўладиган муносабатда ҳам жиддийлик йўқ эди. Ҳали кўрсангиз Толиб Ëқубовнинг ташкилотига бориб кириб оларди, ҳали кўрсангиз Абай Бойбўлатовнинг ëнида бўларди, ҳали кўрсангиз менинг ëнимга келарди. Шунинг учун бу йигитдан фаолиятини тўхтатишни ва унга берилган техник жиҳозларни қайтаришни талаб қилдик. Лекин техник жиҳозларни қайтармади. Бунинг устига ўша пайтда биз Жиззах вилояти бўйича 2004 йил учун тайëрланган йиллик ҳисоботни ҳам йўқолди¸ деб бизга бермади. Шундай қилиб бир йиллик ҳисоботимиздан ҳам айрилганмиз, техник жиҳозларимиздан ҳам айрилганмиз¸ дейди Васила Иноятова.
​​Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг фахрий президенти¸ асли жиззахлик Толиб Ëқубов¸ Жамшид Мухторовни 2004 йилдан бошлаб таниши ва аввал бошданоқ уни Миллий хавфсизлик хизматининг фуқаровий жамиятни ичдан бузиш ва обрўсизлантириш мақсадида унинг ичига махсус ташланган жосуси деб ишонганини айтади.
- Менинг қўлимда ҳеч қанақа справка йўқ. Одатда ҳукуматга ишлаëтган одамлардан, сизларда ишлайдими ëки йўқми деб справка талаб қила олмаймиз. Одатда бундай одамларни ҳатти-ҳаракати, гапи, қилаëтган иши билдиради¸ дер экан Толиб Ëқубов Жамшид Мухторовнинг Жиззахдаги ўзи каби мухолифатчи ва ҳуқуқ фаолларининг ортидан қолмай юргани¸ вилоят расмийлари билан яқин алоқалари ўзи ва бошқаларда кучли шубҳа уйғотганини таъкидлайди.
​​​Жамшид Мухторов билан Жиззахда бирга фаолият юритган журналист Улуғбек Ҳайдаров ҳам Толиб Ëқубов айтган шубҳаларнинг мавжуд бўлганини тасдиқлайди:
- СНБга ишлайди деган жойда ҳозир бир жанжал эсимга тушиб кетди. Эзгуликнинг офисида ўтирганимизда қанақадир бир одам кириб келдида, олдин ариза берган эканми Эзгуликка, жанжал қилиб келди. Жанжал бўлиб кетди, биз ажратиб қолдик. “Сен шунақа экансан. Уларнинг одами экансан. Сенга учраб дардимни айтганимдан кейин менинг олдимга келиб мени олиб кетишди. Эрталабгача ўтириб чиқдим. Сен айтибсан” деган гапларни айтиб кетди. Ўшанда биз ҳайрон қолган эдик нимага у одамнинг айтганлари уларга  (МХХ назарда тутилмоқда – таҳр.) маълум бўлади¸ деб. Лекин ўшанда ҳам Жамшид ўзини олиб қочган, дейди Улуғбек Ҳайдаров.
Озодлик билан суҳбатда Толиб Ëқубов ҳам¸ Улуғбек Ҳайдаров ҳам Жамшид Мухторовнинг МХХ жосуси эканини исботлаш учун аниқ далиллар йўқлиги¸ зотан дунëдаги энг ëпиқ махфий хизматлардан ҳисобланган Ўзбекистон МХХ жосуслар тармоғига оид бундай далилни топишнинг имкони йўқлигини эътироф этдилар.
Жамшид Мухторов – қочқинликка йўл
2005 йил декабрида Эзгулик жамиятининг Жиззах бўлими раислигидан бўшатилган Жамшид Мухторов 2006 йил февралида Бишкекда пайдо бўлади. У Андижон воқеаларидан сўнг таъқибга тутилганини даъво қилган диндорлар¸ ҳуқуқ фаоллари ва мухбирлар сафига кириб¸ Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоли сифатида ўзига тазйиқ бўлаëтгани иддаоси билан Ғарбдан сиëсий бошпана сўрайди.
Айрим манбалар Мухторов Эзгулик раисаси Васила Иноятова берган мактуб асосида АҚШдан бошпана олган¸ деган маълумот тарқатди. Аммо Озодлик билан 2012 йилнинг 1 феврал кунги суҳбатда Васила Иноятова бу даъволарни қатъиян рад қилди.
- Жамшид Мухторовга нисбатан Ўзбекистонда ҳеч қанақа тазйиқ ва босимлар бўлмаган. Қандай кетиб қолганидан менинг хабарим йўқ, лекин Бишкекдан туриб менга хат ëздики, қочқин мақомини олишга ëрдам беринг деб. Лекин унинг жамиятга келтирган зараридан келиб чиқиб, унга нисбатан қўллаб-қувватловчи хатни беришни бекор қилганман. Бермаганман бу хатни. Жамшид Мухторовга ҳеч қандай қўллаб-қувватловчи хат бермаганман. У кейинчалик Елена Урлаевага, яна бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилган. Назаримда ўшалардан олган бўлиши керак¸ дейди Васила Иноятова.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алъянси раисаси Елева Урлаева 2012 йилнинг 2 феврал куни Озодлик билан суҳбатда Жамшид Мухторовга сиëсий бошпана олиш учун талаб қилинган тавсияномани ëзиб берганини тасдиқлади.
- Ҳа¸ мен Жамшидга шундай хат ëзиб берганман. Чунки мен унинг 2007 йилда бир неча марта калтакланганига¸ “Озод деҳқонлар” партияси идорасида таъқибдан қочиб¸ бекиниб ўтирганига ўзим гувоҳ бўлганман. Унга аëл кимийини кийгизиб¸ уйимда ҳам таъқибчилардан бекитиб ўтирганман. Уйимнинг атрофини ғалати одамлар ўраб олган эди ўшанда. Шуларни кўрганим учун сиëсий фаолияти учун таъқибга учраган шахс сифатида Жамшидга сиëсий қочқинлик берилишини сўраб¸ БМТ идорасига хат ëзганман¸ дейди Елена Урлаева.
Танганинг бошқа томони
“Жамшид Мухторовнинг синглиси 2005 йилда Жиззахдаги ўта мудҳиш қотилликларда айблангач¸ Жамшид Ўзбекистонда қола олмади ва махсус хизматлар эмас¸ балки яқинлари синглиси қўли билан ўлдирилганлар тазйиқидан қочиб¸ синглиси ишини ўз манфаатига ишлатиб¸ қочқинликка чиқиб кетди”¸ дейди Толиб Ëқубов.
- 2005 йилда Жиззахда бешта одам кетма кет ўлдирилди. Шулардан биттаси менинг поччамнинг катта акасининг ўғли эди. Ўзининг машинасида киракашлик қиладиган одамлар ўлдирилди. Ана шу иш бўйича милиция томонидан иккита одам ушланди. Биттаси Жамшид Мухторовнинг синглиси экан. Дилдора деган синглиси бор экан. Унинг юрадиган йигити бор экан. Шу иккови қилар экан. У қиз Жиззах туман Жиноят ишлари бўйича судининг котибаси экан. Чиройли, кўҳлик қиз бўлган. Киракашларни тўхтатаркан. Кейин йўлда йигитини олар экан. Узоқ жойларни айтар экан шу ëққа олиб бориб келасиз деб. Йўлда ўлдираркан.
Жуда тўполон бўлиб кетди шунда ўлдирилганларнинг яқинлари Жамшидларнинг уйига бостириб кириб уларни ўлдирмоқчи, урмоқчи бўлган нарсалар ҳам бўлди 2005 йилда. Ана шундан кейин Жамшид Ўзбекистондан чииқб кетди. Ўзича чиқиб кетган эмас. Синглиси туфайли булар жуда қаттиқ дакки еди. Синглиси 17 йилгами 19 йилгами қамалди¸ дейди Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фахрий президенти Толиб Ëқубов.
Жамшид Мухторовни узоқ йиллардан бери яхши билган жиззахлик журналист Улуғбек Ҳайдаров ҳам айни шундай фикрда.
- Жамшид бундан фойдаланди. Синглисини ушлаб қамаб қўйишгандан кейин ўзининг фаолиятининг таъсири¸ деб баҳолади буни шунақа деб аризалар ëзиб¸ кетиб қолди¸ дейди ҳозирда Канадада яшаëтган Ҳайдаров.
Жамшид Мухторов – “Бишкекдаги қочқинлар пойлоқчиси”
Елена Урлаева 2007 йилда Жамшид Мухторовнинг Тошкентда қандайдир одамлардан қочиб юрганига гувоҳлик берди. Аммо Озодлик манбалари¸ қолаверса АҚШ Давлат департаменти ва Ҳюман Райт Уотч ташкилотининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид 2006 йилги ҳисоботида Жамшид Мухторовнинг 2006 йил февралида Ўзбекистондан қочиб кетгани ва  Бишкекдаги БМТ идорасидан ўзининг таъқибда экани даъвоси билан қочқинлик мақоми сўрагани айтилади.
Бундай ҳолда назарий жиҳатдан Ўзбекистонга қайтиши мумкин бўлмаган қочқин Жамшид Мухторовнинг 2007 йилда ҳам бемалол Ўзбекистонга ўтиб-қайтиб юргани ойдинлашади.
Бу жумбоққа Ғофуржон Йўлдошев ойдинлик киритишга уринади.
​​Озодликнинг собиқ ҳамкори Ғофуржон Йўлдошев 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг ўзига нисбатан бошланган тазйиқдан қочиб¸ 2006 йилда Бишкекдаги БМТ идорасидан сиëсий қочқинлик мақоми сўраган журналистлардан бири. 2007 йил майида Канададан сиëсий бошпана олган Йўлдошев¸ Жамшид Мухторовнинг 2006-2007 йиллардаги Бишкекдаги ҳаëтидан яхши хабардор.
“Ҳеч қаерда ишламаса ҳам¸ Жамшид аввалига Ўш¸ сўнгра Бишкекда хусусий кафе очди. Қочқинликни кутиб у билан Бишкекда бирга яшаб юрган Эрк фаоли Исроилжон Холдоров бедарак йўқолиб¸ бир неча ойдан сўнг дараги Андижон қамоғидан чиққач¸ Жамшидга нисбатан шубҳалар кучайиб кетди. Кўпчилик қочқинлар¸ шу қаторда мен ҳам¸ ундан МХХнинг жосуси деб¸ ўзимизни олиб қочадиган бўлдик”¸ деб эслайди Ғофуржон Йўлдошев.
“Кўп ўтмай¸ унинг Ўзбекистон махфий хизматларига Бишкекда қочқинликда юрган мухолифат фаоллари ҳақида маълумот етказиб туриши ўз тасдиғини топди”¸ дейди Йўлдошев.
Жамшид Мухторов ëзишмаларининг 1-саҳифаси. Бу матн Ғофуржон Йўлдошев томонидан тақдим этилди.
​​- Жамшид СНБга хизмат қилади, деган гапни жуда кўпчилик гапирган. Ўша манбалардан биттаси, афсуски мен уни айта олмайман, менга компютердан бир қоғозларни чиқариб олиб келиб берган. Компютерда ëзган хатлари бор экан. Мана ҳозир ўша хатлардан уч-тўрттаси қўлимда бор. Бу ўша пайтда Бишкекда чиқарилган. Жамшид Мухторовдан Турсуной Азизовага ëзилган хат.
Мен бу хатни келтирган одамга “Бу ерда ғалати гаплар бор экан” десам, “Жуда ҳам тўғри. Мана Нуриддин дегани СНБда ишлайдиган акаси. Эътибор беринг” деб кейинги хатни кўрсатди. “Бу хатда ëзилган Нуриддин акани танийман. Уларнинг топшириғини бажарганимга анча бўлди. Менга чиқимаяпти. Ваъда беришувди аслида” дейилади¸ дейди Ғафуржон Йўлдошев.
Журналистга кўра¸ Жамшид Мухторовнинг бу ëзишмалари мазмуни БМТ Қочқинлар идораси масъулларига ҳам еткизилган¸ аммо улар бировнинг шахсий компютеридан расмий рухсатсиз олинган бундай ëзишмаларни далил сифатида ишлата олмасликларини билдириб¸ уларни қабул қилмаган.
Ғофуржон Йўлдошев бу ëзишмалар нусхасини Озодликка йўллади ва улар мазкур лавҳага илова қилинмоқда.
Жамшид Мухторов Рафиқ қори Камолов олдида
“Жамшид Мухторов номи билан боғлиқ яна бир мудҳиш воқеа¸ 2006 йилнинг 7 августида Ўшда отиб кетилган таниқли ўзбек имоми Рафиқ қори Камолов билан боғлиқ”¸ деб давом этади Ғофур Йўлдошев.
Жамшид Мухторов ëзишмаларининг 2-саҳифаси. Озодликка Ғофуржон Йўлдошев томонидан тақдим этилди.
​​- У одам ҳозир тирик. Ўша манба менга айтган эдики, 2006 йил ëзида учта ўзбекистонлик қочқин (улардан биттаси Жамшид Мухторов – таҳр) Ўшга¸ Рафиқ қориникига боришган экан. Ўша ерда бирга чой ичиб ўтирган пайтда Рафиқ қори гап орасида “Менинг олдимга қандайдир йигитлар келди. Мен  уларни танимайман, лекин Тоҳир Йўлдошнинг одамимиз деяпти. Ўзбекистонга қурол олса бўладими, деб мендан сўраган эди. Мен танимайман уларни” деган гапларни айтган. “Ўшанда мен Жамшиддан шубҳаланардим. Шундай қарасам, Жамшид бир бошқача бўлди. “Уҳ, чатоқ айтдида шу гапни”¸ деган гап ўтди ичимдан. Қарангки ҳеч қанча ўтмай Рафиқ қори отиб юборилди. Рафиқ қори ўлди. Машинасида отганми, бошқа ердами бу номаълум. Мен буни шахсан Жамшиддан кўраман” деб бир одам бу гапни айтган эди¸ дейди Ғофур Йўлдошев.
Жамшид Мухторов – Америкада сиëсий қочқин
2007 йилнинг биринчи ярмида Жамшид Мухторов АҚШдан сиëсий бошпана олиб¸ оиласи билан Колорадо штати маркази Денвер яқинидаги  Аврора шаҳарчасида ўринлашади. Кўп ўтмай узоқ масофага қатнайдиган юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишга ëлланади.
Жамшид Мухторовни Жиззахданоқ яхши билган журналист Улуғбек Ҳайдаров Жамшиднинг Америкадаги ҳаëтининг айрим жиҳатларидан хабардор.
- Бу бола Америкага келганда анча ишсиз юрди шекилли. Қанақадир бир одамларнинг таъсирига тушди бу. Менимча, бу ерда катта пул ҳам бўлган. Агар молияси тортиш бўлмаганда у бола ўтмаган бўлармиди уларга. Ўзбекистонликлар эмас, араблар деб айтарди. Шайхимиз, деб гапирарди¸ дейди Жамшид билан у қамоққа олингунга қадар Skype орқали тез-тез хабарлашиб турган Улуғбек Ҳайдаров.
Жамшид Мухторов – мужоҳид?
АҚШда ўринлашгач¸ Жамшид Мухторов Skype орқали¸ аксар ўзбекистонлик қочқинларнинг гувоҳлик беришича¸ улар билан фаол мулоқот бошлайди. Уларни ҳам ўзига йўриқнома қилиб олган радикал гуруҳлар таълимотига тарғиб қилишга киришади.
2007 йилдан бери Францияда сиëсий қочқинликда яшаëтган Толиб Ëқубов гапиради.
- Мен 2006 йилда келганман. 2007 йилда бўлса керак у менга чат ëза бошлади Skype  орқали. Ўша пайтда “Демократия ва ислом ўртасидаги муносабат” темаси бўйича сайтларда мунозара кетаëтган эди. Мен ҳар замонда бир-иккита мақолалар ëзиб қўйган эдим. Ундан келаëтган чатларда “демократия куфр, исломий мана бу йўл тўғри йўл” деган чатлар кела бошлади. Икки-уч марта чат ëзгандан кейин тушундим унинг ким эканлигини. Кейин мен “менга бундан кейин чат ëзмайсан” дедим. Шу билан чат ëзмай кетди¸ дейди Ëқубов.
Унинг АҚШдаги фаолияти яна МХХ жосусининг ишларига ўхшай бошлади¸ деб давом этади ҳуқуқ фаоли.
- Америкада менинг дўстларим бор энди ўзбекларнинг ичида. Ўшалар билан гаплашган пайтимда “Танийсанми шунақа одамни” деб сўрашди. Ҳа, танийман, дедим. “У ҳозир жуда диндор бўлиб кетган. Соқол қўйиб, диний либос кийиб мана шунақа қилиб юради” деди. Ҳатто биттаси “Бизнинг турган шаҳардан бир-иккита ўзбекларни келиб олиб кетди Колорадо штатига. Нима бўлганини билмаймиз” деб шунақа нарсаларни айтди. Кейин мен тушундим, ҳа бу махсус Ўзбекистон СНБси томонидан бир вазифалар бажараëтган экан, деган хулосага келдим¸ дейди Толиб Ëқубов.
Жамшид Мухторов АҚШда қамоққа олинишидан аввал.
​​Эзгулик раисаси Васила Иноятова Жамшид Мухторовнинг АҚШда ашаддий диндорга айланиб кетгани ҳақидаги хабарлардан ҳайрон бўлмаганини айтар экан¸ уни бу йўлга диний эътиқод ëки ғоя эмас¸ балки қандайдир моддий манфаатлар бошлаб кирганига ишонишини айтади.
- Йўқ, мен ажабланмадим. Чунки ундан буни ҳам кутса бўларди. Бир думалаб унақа, бир думалаб бунақа, бир думалаб у одамнинг олдида, бир думалаб бу одамнинг олдида уни ëмонлаб, буни ëмонлаб юрган инсон. Бир айланиб Америкадай давлатда жойлашиб, жиҳодчига айланиб қолиши ҳеч ҳам ажаблантирмади, аксинча соқоллари ўсиб кетган расмини кўриб¸ рости¸ кулдим ҳам. Манфаат, пул ëки ўзи учун қулай томонларини билса, сув кечишдан ҳам тоймайдиган йигит деб биламан мен уни¸ дейди Васила Иноятова.
“Жамшид Мухторов Исломий жиҳод иттифоқига байъат қилди”
АҚШ Федерал тергов бюроси (ФТБ) махсус агенти Доналд Ҳейл томонидан Адлия вазирлигига Жамшид Мухторовга нисбатан жиноий иш очиш сўраб ëзилган ҳужжатда келтирилишича¸ Исломий жиҳод иттифоқининг Интернет саҳифаси маъмури Абу Муҳаммад тахаллусли шахс билан ëзишмалари ва телефон суҳбатларида Мухторов иттифоқ мужоҳиди сифатида қасамёд қилади ва ўзининг ҳар қандай вазифага, ҳатто ўлимга ҳам тайёрлигини айтади.
Ўзаро суҳбатларда “тўй”, “тўёна”, “тўйбоши”, тўйга тайёргарлик” каби кодлашган сўзларни ишлатган Мухторов Исломий жиҳод иттифоқининг Покистонда экани тахмин қилинадиган вакили билан ўзининг ҳам тўйга таклиф этилишини ва тўйбошига тўйга тайёргарлик қилишга ёрдам беришни хоҳлашини қайта-қайта таъкидлайди.
ФТБ агентининг ўз тажрибасига таяниб берган хулосасида “тўй” термини ортида террорчилик ҳужуми яширингани билдирилган.
Аммо ФТБ агенти келтирган ëзишмалар матнидан¸ Исломий жиҳод иттифоқи вакилининг Жамшид Мухторовга унча ишонмаëтгани¸ унга на “тўй”нинг қачон ва қаерда бўлажагини¸ ва на “тўйбоши” кимлигини айтишу¸ у билан бевосита алоқага чиқиш имконини беришга ошиқмаëтгани сезилади. Мухторов эса¸ аксинча¸ жон-жаҳди билан ўзининг жиҳод йўлида ҳамма нарсага тайëрлигини таъкидлашдан чарчамайди.
Исломий жиҳод иттифоқи веб администратори Абу Муҳаммаднинг огоҳлантиришларига қарамай¸ Жамшид Мухторов у билан телефон суҳбатлари ëзилаëтганини билиб туриб ҳам¸ уларга пул юбормоқчи эканини айтади¸ Жума Наманганий ҳақида очиқчасига гапиради.
Бундай очиқлик мен билан суҳбатларда ҳам бор эди ва мен бундан ҳайратга тушардим¸ дейди Улуғбек Ҳайдаров.
- Бир кун менга телефон қилиб чиқди ташвишли нимада. “Улуғбек ака, ëрдамингиз керак” деди. “Нима бўлди” десам, “Бир материал қилишимиз керак” деди. “Нима ҳақда” десам, “Бу ердаги мусулмонлар қўймаяпти” деди. “Қандай қўймаяпти” десам, “Таъқиб қилишаяпти бизни. Орқамиздан юришади. Беш-олтита болаларга оëғимизга халқа солиб қўйишди” (Халқа деганда террорчиликда гумонланувчилар баданига тақиб қўйиладиган chip назарда тутилмоқда. Бу халқа махсус хизматларга потенциал жиноятчининг ҳатти-ҳаракатларини сунъий йўлдош орқали кузатиш имконини беради –таҳр.)  деди. “Қанақа халқа?” десам, расмини жўнатди. “Доҳиймиз борку, ўша ўлган куни” дейди. “Қайси доҳий” десам, “Доҳиймиз биттаку бизнинг” дейди. Булар Усама Бин Ладинни доҳий дейишар экан. “Ўлишига бир-икки кун қолганда чақириб оëғимизга халқа солиб қўйишди. Меникини ечишди, бошқаларники қолди” деди¸ дейди Жамшид Мухторов билан у Чикаго аэропортида қўлга олингунга қадар Skype орқали гаплашиб келган Улуғбек Ҳайдаров.
Жамшид Мухторов – кўнгилли “антивирус”
Исломий жиҳод иттифоқи вакили Абу Муҳаммад билан суҳбатлардан бирида гап “Саҳвий” ва “Толиб” исмли “жиҳод йўлидан чекинган” кишилар ҳақида боради. Улар гўё жамоани ич-ичидан емираётган вируслар сифатида таърифланади ва уларга нисбатан “антивирус” қўллаш (бартараф этиш) лозимлиги таъкидланади.
Мухторов “Саҳфий” ва “ Толиб” каби вирусларни супуриб ташлашга ҳозир эканини билдиради¸ аммо Абу Муҳаммад уни бу шаштидан қайтариб¸ аввалига уларни тўғри йўлга қайтаришга уринишни¸ бу натижа бермаса¸ Оллоҳ буюргани каби жиҳод қилишни тавсия беради.
“Мен “Толиб”ни яхшилаб сўкканимдан бери у жимиб қолди”¸ дейди бу ҳақдаги ëзишмалардан бирида Мухторов.
Францияда яшаëтган Толиб Ëқубов Мухторов “Толиб” деганда ўзини назарда тутганини айтади:
- Битта уриниш Skype орқали чат ëзди менга. “Сиз айтаëтган демократия куфр. Тўғри йўл исломий йўл” деб. Мен бошқа ҳеч қанақа мени тўғри йўлга соладиган одамлар чиққанини билмайман. Балки “Толиб” деган бошқа одамлар ҳам бор. Мен буни инкор қилмайман. Мен табиий менинг отим билан бир хил бўлгани учун ўйлаб қолдим¸ дейди Толиб Ëқубов.
​​Швецияда яшаëтган Муҳаммадсолиҳ Обутов эса¸ Саҳфий ўзининг шеърий тахаллуси эканини айтa туриб¸ Жамшид Мухторовнинг икки-уч йилча аввал ўзига Skype орқали чиқиб¸ “демократия бу куфр¸ бу йўлдан қайтинг; энг тўғри йўл бизнинг жиҳодий йўл” деган мазмунда тортишганини¸ орада тинчиб кетгач¸ у билан баҳснинг Жамшид Мухторов қамалиши арафасида қайта тикланганини қўшимча қилади:
- Ман икки ойча олдин бир мақола ëзгандим. “Таянч” (Обутов ташкилотининг Интернет саҳифаси – таҳр.) га қўйилган бу мақола ўзини ўзи ўлдириш ҳақида эди. У ерда ман ўзини ўзи портлатиш каби ҳаракатларнинг тўғри эмаслиги ҳақида фикрлар ëзганман¸ далиллар келтирганман. Ўша мақолага Абу Мўмин (Жамшид Мухторовнинг АҚШга бориб ўзига берган номларидан бири – таҳр) дан изоҳ келган. Бу бола билан икки йил олдин алоқада бўлганман¸ Skypeда гаплашиб турганман. Кейин алоқа узилган. Яқинда изоҳ ëзганда изоҳига Skype орқали жавоб ташлаб¸ у билан ëзишмалар қилдим озгина. У мени яна айблаб¸ “бу ерда одамлар Худо учун жонини бераяпти¸ сан Европага бориб олиб¸ у ерда ўтириб олиб нега бунақа гапларни ëзаяпсан”¸ деб эътироз билдирган. Шу ерда мен ҳам ўз фикрларимни ëздим¸ бу ëзувлар сақланиб турибди. Кейин у билан алоқа яна узилди¸ дейди Швецияда яшаëтган ўзбекистонлик имом.
Жамшид Мухторов – катта машинанинг кичик мурвати
Айни кунларда Ал-Қоида террор тармоғига алоқадор Исломий жиҳод иттифоқига моддий ëрдам берганлик ва унинг аъзоси сифатида террор ҳаракатларига ҳозирлик кўрганликда айбланиб Колорадо қамоғининг бир кишилик ҳужрасида сақланаëтган Жамшид Мухторов тақдирида ўргимчак тўри каби турли давлат¸ турли идора¸ турли гуруҳ ва шахслар манфаатлари кесишгани айтилмоқда.
Озодлик махсус дастури иштирокчилари Жамшид Мухторовнинг ҳуқуқ фаолидан “мужоҳид”га айланиш йўлидан турлича хулоса чиқарадилар :
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фахрий президенти Толиб Ëқубов:
- Мен Жамшид Мухторов Каримовнинг режимига қарши террористик группаларга бориб қўшилиб, Ўзбекистондаги режимга қарши курашгани кетаяпти, деганига икки дунëда ҳам ишонмайман. Ўзбекистон исломий ҳаракати бу Каримовнинг проекти. Тоҳир Йўлдош унинг одами. Исломий ҳаракат “биз тузумни ағдарамиз” деб эълон қилган бўлса ҳам уларнинг биттасининг ҳам оëғи Ўзбекистон территориясига босган эмас. Ўзбекистон исломий ҳаракатининг ичида ҳақиқий тузумга қарши курашаман деб борган, қўшилган одамлар бор. Уларнинг бир қисмини Тоҳир Йўлдош аниқлаб, қатл қилган. Ҳозир ҳам бор ичида. Улар энди ўлганнинг кунида ўшаларнинг ичида юрибди. Қўшилиб қолган чиқиб кета олмадйи. Ана шуларни аниқлаш керак СНБ. Ана шунинг учун Жамшид Мухторовни ўша жойга юбориш мўлжалланган. Менинг бошқа ҳеч қанақа версиям йўқ.
Эзгулик инсон ҳуқуқлари жамияти раисаси Васила Иноятова:
- Мен ўйлайман бу сингари нопринципиал йигитлар СНБга жуда ҳам керакмас. СНБнинг шуларга қараб қолган жойи бўлмаса керак. Жамшид Мухторовдай ножиддий одам СНБнинг одами бўлса¸ ўлсин энди.  Мен ўйламайман у СНБнинг проекти деб. СНБнинг куни унақа Жамшид Мухторовларга қолмагандир.
Мухолифатдаги имом Муҳаммадсолиҳ Обутов:
- Менинг фикримча¸ балки бу бола аввал ўғри бўлгандир¸ каззоб бўлгандир¸ МХХга ишлагандир¸ уни билмайман. Лекин Америкага бориб¸ радикал йўналишдаги Исломга кириб қолган. Шундан таъсирланиб¸ ўз позициясини шакллантирган охирги бир-икки йил ичида. Мен унинг Америкадан туриб МХХга жосуслик қилганига унча ишонмайман. У ëқда туриб СНБ уни бошқара олмаса керак. Ҳам яна бу жуда қийин вариант. СНБ уни Исломий жиҳод иттифоқи ичига киргизиб¸ у ердан маълумот олиб туриши жуда заиф версия¸ менимча. Аввало¸ СНБни жуда унақа қудратли деб ўйламайман. Иккинчидан¸ бу бола иттифоқ ичига кирганда ҳам¸ у ердан маълумот бериб тура оларди¸ деб ўйламайман. Бу версия¸ агар СНБ унинг ўз жосуси эканини тасдиқласа¸ ФБР (АҚШ Федерал тергов бюроси – таҳр.) уни қўйиб юбориши керак. Чунки бундай ҳолда СНБнинг мужоҳидлар ичига киритишга тайëрлаган одамини ФБР ушлаб олган бўлади. Жамшид мужоҳид эмас¸ СНБнинг жосуси бўлиб чиқса¸ унда ФБР уни оқлаб қўйиб юбориши керак.
Журналист Улуғбек Ҳайдаров:
- Бунчалик эмин-эркин ўзини очиқ айтиши жуда ҳам визиваюший, расмини кўрган бўлсангиз керак. Ҳатто уйидаги аëли, фарзандларининг номини ўзгартирганини фахр билан гапириб юрарди. Мен “Агар бу шундай ғояда юрса, нимага атрофга ўзини бунчалик очиқлайди?” деб ҳайрон қоладиган нуқталари жуда ҳам кўп бўлган.
Жамшид тимсолида мен ғояпарварлик, ғояга ишонишни кўрмас эдим, билмас эдим. Бу бола жуда ҳам светский, намоздан ташқарида юрадиган бола эдида. Қандай қилиб бир ҳатлаб ўтди. Демак, бу менинг ўзимнинг фикрим, қанақадир бир ўйиннинг бўлагига айланиб қолди у. Ўйинлиги аниқ. Мен бу ўйиннинг номини айта олмайман, баҳо бера олмайман. Хулоса қиладиган бўлсам, ўзбек махсус хизмати Америкадаги ҳамкасблари билан яқиндан ишлашаяпти шекилли кейинги икки йилнинг ичида.
Журналист ва ëзувчи Ғофуржон Йўлдошев:
- Ўзбекистон МХХ атайлабдан ўзбеклар шунақа террорист деб президент Обамага, бошқа мамлакатларнинг раҳбарларига ўзбекларни ëмон кўрсатиш учун олиб бораëтган жараëндан биттаси бу. Менимча, шунақа тадбир кетаяпти¸ шекилли. Бутун дунëга ўзбеклар террорист, ҳақиқатан ўзбеклар ëмон деганга ўхшаган нарсани олға сураяпти¸ менинг назаримда.
​​Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари алъянси раҳбари Елена Урлаева:- Мен Жамшиднинг на диндорлиги ва на қандайдир диний гуруҳларга алоқаси борлигини билмайман. Мен унинг мухолифатчи ва ҳуқуқ фаоли эканини биламан, холос. Унинг Америкада қамоққа олиниши АҚШ махсус хизматларининг террорчиликка қарши олиб бораëтган кураш усулларининг кескинлашгани маҳсулидир. Бу ерда Ўзбекистон ва АҚШ махсус хизматлари бирга ишлаган бўлса керак.
Жамшид Мухторов иши – ким манфаат топди?
Озодлик суҳбатлашган ўзбекистонлик фаоллар бу саволга бир-бирини тўлдирувчи икки жавобни беришди.
Биринчиси¸ Конгресс ва Оқ уй маъмурияти босими остида ўз бюджетини қисқартишга мажбур бўлаëтган АҚШдаги террорчиликка қарши кураш идоралари.
Жамшид Мухторовнинг ҳибсга олиниши¸ АҚШ тупроғида ҳам Ал-Қоида террор тармоғига алоқадор гуруҳ учун ўзини фидо қилишга тайëр потенциал шахслар борлиги ва уларни қидириб топиш учун молиявий имконлар кесилмаслиги лозимлиги учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Аммо аксар кузатувчилар Жамшид Мухторовнинг унга сиëсий бошпана берган АҚШда потенциал террорчи сифатида ҳибсга олиниши Ўзбекистон ҳукумати учун ниҳоятда катта ютуқ эканини қайд этмоқдалар.
Агар Мухторовнинг¸ АҚШдаги эркинликни суистеъмол қилиб¸ террор гуруҳи сафига қўшилгани исботланса¸ бу Тошкент ҳукуматининг йиллардан бери Ўзбекистондаги исломий экстремистларнинг халқаро тинчлик ва барқарорлик учун жиддий таҳдид эканини ҳақида қилиб келаëтган баëнотини тасдиқлайди.
Боз устига¸ Жамшид Мухторов мисолида энди Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеаларидан кейин 200 дан ошиқ ўзбекистонликка Тошкент ҳукумати таъқибига учради¸ деган асосда сиëсий бошпана берган АҚШ ҳукуматига дакки бериш имконини қўлга киритди. Бундан сўнг АҚШ Ўзбекистоннинг  бу қочқинларнинг радикал исломчи ëхуд террорчи ҳақидаги айбловларига қулоқ солишга¸ лозим бўлса¸ уларни Ўзбекистон ихтиëрига топширишга бурчли бўлади.
Мабодо Жамшид Мухторовнинг МХХ жосуси экани ҳақидаги даъволар ҳақиқат бўлса¸ бу ҳолда ҳам АҚШ хавфсизлик идоралари ўзбек ҳамкасбларининг ҳушëрлигига тан бериши ва уларнинг кураш усулларини олқишлаши¸ ўзбекистонлик “террорчилар”ни ушлашда улар билан ўзаро ҳамкорлики кучайтириши лозим бўлади.
Қисқаси¸ танга у ëғига тушса ҳам¸ бу ëғига тушса ҳам¸ ютуқ Ўзбекистонда!
http://www.ozodlik.org/content/transcript/24472476.html
Мўътабар Тожибоева Қирғизистон МХДҚ раиси айбловига жавобий баёнот қилди.
Juma, 03 – Fevral 2012 02:23
Written by Sahif Kotib
0 Izohlar
Шу кунларда Франциянинг Париж шаҳрида истиқомат қилувчи таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари Мўътабар Тожибоева Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси томонидан билдирилган айбловлар юзасидан расмий жавоб баёноти билан чиқиб, уларни тилидан чиқаётганини ақли у қадар англамаётган бир тутуруқсиз кимсанинг мантиқсиз айблови дея атади. Қирғизистон парламенти олдида чиқиш қилган МХДҚ раиси Шамил Атаханов Ўш воқеалари ҳақида ҳикоя қилувчи “Шоқоллар вақти” филми ва китоби ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ва айни кунларда қидирувда бўлган қирғизистонлик Макситов деган шахс томонидан яратилгани ва тарқатилганини маълум қилди.
“Бугун мен Қирғизистон Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси раиси Шамил Атахановнинг мамлакат парламентида қилган баёнотини эшитиб қалбимда маъюслик хис қилдим. Йўқ, тилидан чиқаётганини ақли у қадар англамаётган бир тутуруқсиз кимсанинг мантиқсиз айбловидан эмас, ўша айтилаётгани китоб ва видеонинг муаллифи чиндан ҳам мен бўлмаганлигимдан хафа бўлдим. Афсуски, мен Қирғизстондаги қирғин, миллатим бошига тушган жиноятни муҳрлаб, гувоҳ тарзида дунёга ошкор қилиш муаллифи бўлолмадим. Минг афсуски, мен китоб ва видео ҳаммуаллифи ҳам эмасман, аммо қирғиз МХДҚси мени китоб ва видео муаллифларидан санаб менга буюк шараф баҳш этди. Зеро мен имконим бўлса албатта ўша китоб ва видеонинг муаллифи бўлар эдим, ҳатто уларда тушиб қолган, киритилмаган юзлаб гувоҳликларни ҳам жойлаган бўлардим”, дейилади М.Тожибоеванинг жавобий баёнотида.
Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, аслида у фақат китобнинг асл муаллифлари томонидан қилинган илтимосга, яъни китоб ва видео ҳақда кенг оммага билдириш, унинг тарқалишида кўмаклашиш илтимосига “лаббай”, деб жавоб қилган холос. Эслатиб ўтиш жоиз, 2011 йилнинг 24 апрель куни Жараён нашрида “Қирғизистон прокуратураси таъқиқлаган китоб муаллифлари “Ўтюраклар” Клуби раҳбарига мактуб йўллади” сарлавҳа остида эълон қилинган хабарда, “Шафқатсизлик фалсафаси. Шоқол даври” ва “Шафқатсизлик фалсафаси. Геноцид давом этмокда… Шоқоллар ҳали кетмаган”, китоби муаллифлари Мўътабар Тожибоева номига мактуб йўллаб, унда китобда аслида Қирғизистон ҳукумати астойдил яширишга уринаётган ҳақиқат баён қилингани ва унинг дунё жамоатчилигига етказиш зарурлигини айтган. Мактуб муаллифларига кўра, улар учун қирғиз ҳукумати томонидан жазога тортилиш у қадар хавф туғдирмайди, ҳақиқатни етказиш барча қўрқув ва хавфдан устундир.
“Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтишни истардим, қирғиз МДХҚси раиси балким Мўътабар Тожибоева ҳақда тўлиқ тассавурга эга эмас, балким у фақат пишириб қўйилган аталани қандай ютиш борасида қўшни давлат “шоввозлари” тақдим этган шпаргалкани шартта ўқиб бераётгандир. Мўътабар Тожибоева ҳеч қачон нимадир қилса қилмишини айтишдан уялиб ёки камтарлик қилиб яшириб ўтирмайди, айниқса қирғиз МХДҚсидан. Аксинча, ўз меҳнати маҳсули остига катта харфларда, кўзи ожизроқ МХДҚ ходими ҳам аниқ равшан кўриши учун МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА деб имзо чекади. Мени ҳеч нарса қўрқитолмайди. Қирғизистонда содир этилган инсониятга қарши жиноят борасида биз “Ўтюраклар” Клуби албатта, ҳали кўп чиқишлар қиламиз ва бу чиқишларимизни айнан ташкилотимиз ва менинг номим остида ўтказамиз. Истиҳола қилиб ўтирмаймиз”, дейилади М.Тожибоеванинг жавобий баёнотида.
Айтиб ўтиш жоиз, 2010 йилнинг июнь ойи ўрталарида Қирғизистон жанубида юз берган қонли қирғин ҳақида ҳикоя қилувчи “Шафқатсизлик фалсафаси. Шоқол даври” ва “Шафқатсизлик фалсафаси. Геноцид давом этмокда… Шоқоллар ҳали кетмаган” китоблари ва видеосига қарши Қирғизистон Жиноят кодексининг 299-моддаси (миллий, ирқий, диний ва минтақалараро адоват қўзғатиш) ва 299-1 моддаси (миллий, ирқий, диний ва минтақалараро адоват қўзғатишга йўналтирилган ташкилий фаолият юритиш) бўйича жиноий иш қўзғалган. Терговни Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси томонидан олиб борилаётган эди. МХДҚ раисига кўра, китоб ва видеонинг қирғизистонлик асосий муаллифларидан бири кимлиги ҳам маълум, бу Ўш вилояти Қорасув туманида истиқомат қилувчи, айни кунларда Россияда яшириниб юрган, аллақандай Макситов деган шахс экан.
Қирғизистон МХДҚси раиси Ш.Атахановнинг қирғиз парламентарийларини ишонтириб айтишича, айни кунларда Россия махсус хизматлари ва ички ишлар идораларига Макситовни Қирғизстон иҳтиёрига топшириш сўровномаси юборилган ва айни сўровномага биноан тегишли чоралар кўрилмоқда. Ш.Атаҳановнинг таъкидлашича, китоб ва видеонинг қолган муаллифлари ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари бўлиб уларнинг барчаси Мўътабар Тожибоева томонидан аосс солинган бир нечта ташкилотлар аъзоларидир. М.Тожибоевага кўра, Ш.Атахановнинг мазкур иддаоли чиқишидан сўнг қирғизистонлик бир қатор қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари Францияга телефон қилишган ва “магар Ш.Атаханов шуни хоҳлаётган бўлса, келинг июнь воқеаларига оид ҳужжатли китоб яратамиз”, деган таклиф киритишган.
“Шамил Атахановнинг парламентдаги чиқишидан сўнг менга қирғиз касбдошларим боғланишди ва июнь қирғинига оид ҳужжатли китоб ёзишни таклиф қилишди. Мен бизнинг қўлимизда мавжуд бўлган барча маълумотларни ва қирғиз касбдошлар юбормоқчи бўлаётган янги маълумотларни қўшиб, майли “Шоқоллар вақти” деб аталмаса, сал бошқача, бироз аниқроқ ном остида китоб битиш ниятидаман ва мана шу имкониятдан фойдаланиб ваъда қиламан, китобнинг илк нусхасини, шахсий имзоим ва энг “самимий” тилакларим билан бирга шахсан Қирғизстон МХДҚ раиси Ш.Атахановга юбораман. Балким китобнинг презентациясига таклиф ҳам қиларман. Зеро Мўътабар Тожибоеванинг Ш.Атахановдек мухлиси бор экан, мухлиснинг истагини бажариш биз учун шараф”, дейилади М.Тожибоеванинг жавобий баёнотида.
Таҳририятдан: Қуйида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг Қирғизистон МХДҚ раиси иддаосига жавобан қилган баёноти матни келтирилмоқда.
Мўътабар Тожибоева: “Шоқоллар вақти” китоби ва фильми муаллифи деган айблов мен учун шараф
Бугун мен Қирғизистон Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси раиси Шамил Атахановнинг мамлакат парламентида қилган баёнотини эшитиб қалбимда маъюслик хис қилдим. Йўқ, тилидан чиқаётганини ақли у қадар англамаётган бир тутуруқсиз кимсанинг мантиқсиз айбловидан эмас, ўша айтилаётгани китоб ва видеонинг муаллифи чиндан ҳам мен бўлмаганлигимдан хафа бўлдим. Афсуски, мен Қирғизстондаги қирғин, миллатим бошига тушган жиноятни муҳрлаб, гувоҳ тарзида дунёга ошкор қилиш муаллифи бўлолмадим. Минг афсуски, мен китоб ва видео ҳаммуаллифи ҳам эмасман, аммо қирғиз МХДҚси мени китоб ва видео муаллифларидан санаб менга буюк шараф баҳш этди. Зеро мен имконим бўлса албатта ўша китоб ва видеонинг муаллифи бўлар эдим, ҳатто уларда тушиб қолган, киритилмаган юзлаб гувоҳликларни ҳам жойлаган бўлардим.
Афсус мен фақат китоб ва видеонинг чинакам муаллифлари бу ҳужжатли асарни тарқатишда кўмак сўраб қилган мурожаатига лаббай деб жавоб бердим, холос, афсус менинг бу китоб ва видео олдидаги хизматим шугина бўлди. Аммо МХДҚ раиси Шамил Атаханов билсин, мен бундан кейин ҳам бу каби гувоҳликларни ошкор этишда, дунё жамоатчилигига етказишда иштирок этаман, зеро инсониятга карши содир этилган жиноят албатта дунё жамоатчилигини огоҳ этиши шарт! МХДҚ раисининг бу айбловидан ҳеч қанча ўтмай менга қирғиз, яъни қирғиз миллатига мансуб ҳуқуқ ҳимоячи дўстларим боғланишди ва магар Ш.Атаханов Тожибоева июнь воқеалари ҳақида китоб битишини истаётган экан, келинг шу истагини амалга оширайлик дейишди, мен рози бўлдим.
Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтишни истардим, қирғиз МДХҚси раиси балким Мўътабар Тожибоева ҳақда тўлиқ тассавурга эга эмас, балким у фақат пишириб қўйилган аталани қандай ютиш борасида қўшни давлат “шоввозлари” тақдим этган шпаргалкани шартта ўқиб бераётгандир. Мўътабар Тожибоева ҳеч қачон нимадир қилса қилмишини айтишдан уялиб ёки камтарлик қилиб яшириб ўтирмайди, айниқса қирғиз МХДҚсидан. Аксинча, ўз меҳнати маҳсули остига катта харфларда, кўзи ожизроқ МХДҚ ходими ҳам аниқ равшан кўриши учун МЎЪТАБАР ТОЖИБОЕВА деб имзо чекади. Мени ҳеч нарса қўрқитолмайди. Қирғизистонда содир этилган инсониятга қарши жиноят борасида биз “Ўтюраклар” Клуби албатта, ҳали кўп чиқишлар қиламиз ва бу чиқишларимизни айнан ташкилотимиз ва менинг номим остида ўтказамиз. Истиҳола қилиб ўтирмаймиз.
Юқорида айтиб ўтганимдай, Шамил Атахановнинг парламентдаги чиқишидан сўнг менга қирғиз касбдошларим боғланишди ва июнь қирғинига оид ҳужжатли китоб ёзишни таклиф қилишди. Мен бизнинг қўлимизда мавжуд бўлган барча маълумотларни ва қирғиз касбдошлар юбормоқчи бўлаётган янги маълумотларни қўшиб, майли “Шоқоллар вақти” деб аталмаса, сал бошқача, бироз аниқроқ ном остида китоб битиш ниятидаман ва мана шу имкониятдан фойдаланиб ваъда қиламан, китобнинг илк нусхасини, шахсий имзоим ва энг “самимий” тилакларим билан бирга шахсан Қирғизстон МХДҚ раиси Ш.Атахановга юбораман. Балким китобнинг презентациясига таклиф ҳам қиларман. Зеро Мўътабар Тожибоеванинг Ш.Атахановдек мухлиси бор экан, мухлиснинг истагини бажариш биз учун шараф.
“Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш халқаро жамияти раиси,
халқаро мукофотлар совриндори
Мўътабар Тожибоева.
Париж, Франция 02 феврал 2012 йил.
www.Jarayon.com
Мавзуга оид: http://jarayon.com/index.php?option=com_content&view=article&id=1309:2011-04-23-21-35-29&catid=54:habarlar&Itemid=70
Бизни совуқ кунлардан қутқарарсиз?
Қашқадарё вилоят хокими Туроб Жўраевга ўз миннатдорчилимни билдирмоқчиман.
Ҳурматли  хоким!
Мен  бугун кўчамиздаги ўзгаришни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим.
10 мактаб орқасидаги ахлат уюмларидан тозаланган экан.
Халқнинг соғлиги учун қилинган эзгу ишингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман!
Сизга бўлган ҳурматим яна ҳам ошди.
Газ бўйича ёзган шикоятимизда шу ахлатхонани ҳам назарда тутгандик
ва расм илова қилгандик.
Катта раҳмат сизга ҳурматли хоким яна битта илтимосимиз бор  эди.,Гос
стандартдан келаётган газ қувурига  бизнинг кўчамизни улаб юборишга
амалий ёрдам берасиз деган умиддаман.
Бу илтимосимизни ҳам инобатга оларсиз?
Бизни совуқ кунлардан қутқарарсиз?
2-февраль, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
Нодир Ахатовга нисбатан провокацияни уюштиришда факат битта мақсад турибди, хуқуқ фаолининг овозини ўчириш!
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қарши шаҳар бўлими раиси  Нодир Ахатовга нисбатан хукумат бирор бир провокацияни режалаштириш ниятида турибди. Режимнинг  турли найранглари бор,улардан бири қандайдир бир режимга астойдил хизмат қилаётган,”енгил табиат”аёллардан бири Нодир Ахатовга телефон қилиб,унинг бўйида борлигини маьлум қилган.
Афтидан бу аёл Нодир Ахатовни,акушер -гинеколог деб ўйлаган бўлиши мумкин.
Аммо  бетамиз сценарий сира ўхшамаган!
Бетайин аёл Нодир Ахатовга эмас, МХХ ёки ИИБга чиқиши керак эди.
Режим бугунги кунда  ҳуқуқ фаолини обрўсизлантиришга уринмоқда!
Бу каби обрўсизлантириш, барча хуқуқ фаоларини бошига тушиши мумкин!
Хукуматнинг бошқа қиладиган иши йўқ!
Ундан кўра халқни изғирин қишдан олиб чиқиш масалалари билан
шуғулланишса, фойдалироқ бўлган бўлармиди?
,Режим ўзи чиққан тепаси омон бўлсин қабилида иш кўришдан нарига ўтолмайди.
Бу каби провокацияни уюштиришда факат битта мақсад турибди, хуқуқ
фаолларининг овозини ўчириш!
Халқаро Инсон Хуқуқлари Ҳимоялаш ташкилотлари, Ўзбекистон ичкарисидаги консуллар, бу каби ҳолатларга бефарқ бўлмасликларига чақираман.
Ўзбекистон ичкарисида саноқли хуқуқ фаоллари  қолган!
2-февраль, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси