• Thursday, January 14th, 2010
|
O’ZBEKISTON INSON HUQUQLARI JAMIYATI
HUMAN RIGHTS SOCIETY OF UZBEKISTAN
L’ASSOCIATION DES DROITS DE L’HOMME DE L’OUZBEKISTAN
ОБЩЕСТВА ПРАВ ЧЕЛОВЕКА УЗБЕКИСТАНА
|
|
Association des droits de l’homme de l’Ouzbekiston
LDH 49, 22 rue du Maine 49100 Angers.
Tel:
+353 870 61 4883
+33 241 667 961,
+33 963 585 756,
www.hrsu.org
E-mail: b_abdujalil@yahoo.com |
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
баёноти
Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
давлат қароқчилар тўдасига айланади
Августин Аврелий
14 январь 2010 й.
ЎИҲЖга қарши иккинчи фронт очилди more…
• Wednesday, January 13th, 2010
• Saturday, December 05th, 2009
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти баёноти.
Қаршида янги провокация тайёрланмокда
more…
• Friday, November 13th, 2009
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
БАЁНОТИ
13 ноябрь 2009 й.
Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
давлат қароқчилар тўдасига айланади
Августин Аврелий
Бу воқеадан кейин Ўктам Турсунов фермерни тириклай кўммоқчи бўлганини тушуниш мумкин more…
• Wednesday, October 14th, 2009
Баёнот
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Бу Баёнотни сизга йўллар эканман, ўз олдимга кўйган ягона мақсадим, мени Ўзбекистонга қайтишим сабабларини очиқлашдир. Маълумки, “Бирдамлик” ҳаракати 2004 йилнинг 10 октябрида Ўзбекистонда ташкил этилган.Хозирги кунда АҚШ,Норвегия,Шветция давлатларида расмий рўйхатдан ўтган бўлиб,Россия, Қозоғистон,Қирғизистон,.Туркия, Украина ва Узбекистон, ҳамда Қорақалпоқ Автоном республикасида ўз фаолиятини олиб бормоқда. more…
• Tuesday, September 15th, 2009
Нодир Ахатовнинг масаласи ҳақида қайғуришлари ғалати эмасми?
15 сенябрь куни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қарши шаҳар раиси Нодир Ахатовнинг уйига янгилик битилган хат келди. more…
• Wednesday, August 05th, 2009
Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
давлат қароқчилар тўдасига айланади
Августин Аврелий
Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатини қўллаш ҳақида,
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Баёноти.
5 август 2009 йил
2004 йилдан бери, ўзбек ва ҳалқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Ўзбекистонда пахта етиштиришда ва уни теримида мажбурий ва болалар меҳнатини қўллаш ҳақидаги масалани доимий равишда кўтариб келмоқдалар. Ўзбекистон хукумати 12-16 ёшгача болаларни қишлоқ ҳўжалиги ишларига жалб қилинишини рад этиб, уни тан олмай келмоқдалар. more…
• Sunday, July 19th, 2009
| Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг ўз аъзоларига ва фуқаролар жамиятининг бошқа фаолларига хукумат томонидан бўлаётган босим ва таъқиблар хақидаги Баёноти more… |
• Thursday, July 09th, 2009
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
БАЁНОТИ
9 июль 2009 й.
Уйғур халқининг ҳуқуқлари тикланиши керак
Охирги коммунистик империя Хитойда бир неча кундан бери уйғур халқининг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бунга жавобан, одатдагидек, мустамлакачилар бу намойишларни куч билан, қурол ёрдамида бостирмоқдалар. Шу давргача юзлаб уйғурлар ўлдирилиб, мингга яқини ярадор қилинган. Шарқий Туркистон (Шинжон-Уйғур автоном республикаси) пойтахти Урумчи шаҳри Хитой армияси ва полиция кучлари томонидан қамал қилинган ва комендантлик соати эълон этилган, шаҳарда телефон ва Интернет алоқалари узиб қўйилган.
Бир пайтлар Россия ва Хитой ўртасидаги сиёсий савдодан сўнг Хитой қўл остига ўтган Шарқий Туркистон хитойликлар мустамлакачилик сиёсатининг қурбони бўлдилар: ўн минглаб уйғурлар ўлдирилди, қатл қилинди, қамоқларга ташланди, миллионлари эса Шарқий Туркистонни тарк этишга мажбур бўлди.
Ҳар қандай тоталитар, хусусан коммунистик тузум шароитида инсон ҳуқуқлари, биринчи навбатда эса озчиликни ташкил қилувчи миллатлар ҳуқуқлари оёқости қилинади, тили, маданияти ва анъаналарини йўқ қилиш орқали уларни миллат сифатида инқирозга юз туттирилади. Бу – ҳар қандай мустамлакачилик системанинг аксиомасидир. Мазлум уйғур халқи айни пайтда ана шу жараённи бошидан кечирмоқда. more…
• Tuesday, July 07th, 2009
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
БАЁНОТИ
7 июль 2009 й.
Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда
давлат қароқчилар тўдасига айланади
Августин Аврелий
Авторитар давлатлар кенг кўламли жиноятлар содир этишга тайёрланишмоқда
Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси (ЖИЭББ)нинг биз тўлиқ ишонадиган собиқ ходимидан олинган фавқулодда ташвишли маълумотга қараганда Ўзбекистон ҳукумати жорий йил давомида бир қатор жазони ижро этиш муассаса (ЖИЭМ)ларида маҳбусларнинг исёнларини уюштирмоқчи экан. Манбаънинг таъкидлашича, бу кенг кўламли жиноятлар уюштиришдан мақсад:
- сиёсий маҳбуслар (дунёвий мухолифат вакиллари, диний эътиқодли инсонлар, ҳуқуқбонлар, журналистлар)нинг бир қисмини жисмоний йўқ қилиш; more…